7-мавзу тошдту ва еутт кафедрасининг соҳадош ишлаб чиқариш корхоналари билан алоқалари



Download 0,96 Mb.
Sana25.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#299501
Bog'liq
7-мавзу ЙК





7-мавзу


ТОШДТУ ВА ЕУТТ КАФЕДРАСИНИНГ СОҲАДОШ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИ БИЛАН АЛОҚАЛАРИ. КОРХОНАЛАРДА МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТЛАРНИ ЎТИШ, БИТИРУВЧИЛАРНИНГ КОРХОНАЛАРДАГИ ИШ ФАОЛИЯТИ. ИННОВАЦИОН-КОРПОРАТИВ ҲАМКОРЛИК ДОИРАСИДА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИНГ ТАШКИЛ ҚИЛИНИШИ

Ҳар қандай олий таълим даргоҳи белгиланган турдаги соҳалар учун мутахассислар тайёрлаш билан шуғулланади. Шунинг учун ҳар бир бакалавриат йўналиш ва магистрлик мутахассислигида мутахассис тайёрлаш турдош соҳа корхоналари билан узвий алоқалар асосида олиб борилиши лозим.


Бу алоқалар биринчидан ўқув дароҳи профессор ўқитувчиларининг соҳадош корхоналар муаммоларидан доимий хабардорлигини ва уларни ечишда иштирокини таъминласа, иккинчи томондан талабаларни соҳа корхоналар иш фаолияти билан яқиндан таништириш асносида соҳа учун етук мутахассис етиштириб беришга замин яратади.
ТДТУ ЕУТТ кафедарси асосан автомобилсозлик, тракторсозлик ва қишлоқ хўжалик машинасозлиги корхоналари учун кадрлар тайёрлашга ихтисослашган. Бундан ташқари кафедрада таълим олган бакалаврлар юқорида кўрсатилган машиналарга техник хизмат кўрсатиш ва уларни эксплуатацияси билан шуғулланувчи корхоналарда ҳам фаолият кўрсатишлари мумкин. Таълимни амалиёт билан узвий боғлаган ҳолда олиб бориш ва соҳа муаммоларидан доимо хабардор бўлиш учун кафедра Республикадаги кўплаб ишлаб чиқариш корхоналари билан доимий ҳамкорлик алоқалари олиб боради. Улар сирасига қуйида номлари келтирилган корхоналарни киритиш мумкин.
1.Тошкент қишлоқ хўжалик техникалари заводи (собиқ Тошкент трактор заводи). Тошкент шаҳрида жойлашган. Ишлаб чиқарадиган асосий маҳсулотлари: ТТЗ-80. 10, ТТЗ-80.11, ТТЗ-100 русумидаги универсал чопиқ тракторлари, транспорт прицеплари, МХ-18 пахта териш машиналари ва улар учун эҳтиёт қисмлар.
2.Тошкент агрегат заводи (ТошАЗ). Ишлаб чиқарадиган асосий маҳсулотлари: Плуглар, культиваторлар, экинларга кимёвий ишлов берувчи пуркагичлар, қишлоқ хўжалиги машиналари учун эҳтиёт қисмлар, ҳар хил турдаги редукторлар, пахта териш машиналари учун комплектлагичлар ва б.
3.“Технолог” ИИЧБ. Тошкент шаҳрида жойлашган. “Ўзавтосаноат” ДАК таркибига киради ва унинг буюртмалари бўйича фаолият олиб боради (асосан “Сам Авто”, “Ман-АВТО” қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган юк автомобиллари, автобуслар учун комплектлагичлар ҳамда ихтисослашган автомобиллар ишчи органларини тайёрлаш ҳамда ихтисослашган автомобилларни комплектлаш, юк автомобиллари ва автобусларни республикада тўлиқ ишлаб чиқариш бўйича олиб борилаётган локализация жараёнларида қатнашади).
4.“Технолог-стан”-“Технолог” ИИЧБ нинг шуъба корхонаси. Тошкент шаҳрида жойлашган. Ишлаб чиқарадиган асосий маҳсулотлари: Пахта териш машиналари учун комплектлагичлар, “Uz-KLAAS-Agro” ҚК ишлаб чиқараётган қишлоқ хўжалик машиналари учун комплектлагичлар ҳамда унинг маҳсулотларини локализациялаш жараёнларида қатнашади.
5.“Технологмаш”-“Технолог” ИИЧБ нинг шуъба корхонаси. Тошкент шаҳрида жойлашган. Ишлаб чиқарадиган асосий маҳсулотлари: Пахта териш машиналари учун комплектлагичлар, “Uz-KLAAS-Agro” ҚК ишлаб чиқараётган қишлоқ хўжалик машиналари учун комплектлагичларни тайёрлаш учун контуктор ва мосламалар ҳамда “Uz-KLAAS-Agro” маҳсулотларини локализациялаш жараёнларида қатнашади.
6.“БМКБ-Агромаш”. Тошкент шаҳрида жойлашган. Асосан қишлоқ хўжалиги учун янги машиналар комплексини ишлаб чиқиш, лойиҳалаш турли даражадаги синовлардан ўтказиш ва ишлаб чиқаришга тадбиқ қилиш билан шуғулланувчи конструкторлик бюроси ҳисобланади. Ўзининг ишлаб чиқариш ва синов базасига эга бўлгани учун чет эл қишлоқ хўжалик техникаларини локализациялаш жараёнида фаол иштирок этади.
7.“Uz-KLAAS-Agro” ҚК. Тошкент шаҳрида жойлашган. Қишлоқ хўжалиги учун машиналар ишлаб чиқариш салоҳияти ва маҳсулотлари сифати бўйича дунёда етакчи ўринларда турувчи Германиянинг “KLAAS” фирмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган қўшма корхона. Ўта юқори иш унумдорлигига эга дон комбайнлари, ем-хашак тайёрлаш ва бошқа қишлоқ хўжалик машиналари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Бундан ташқари бу корхона турли русумдаги ҳамда ҳар хил қувватга эга қишлоқ хўжалиги тракторларини ишлаб чиқаради. Кўрсатиб ўтилган техника воситаларини локализацияси асосан шу корхонада амалга оширилмақда.
8.“GM-Uzbekistan” ЁАЖ. Андижон вилоятининг Асака шаҳрида жойдашган. Турли русумдаги енгил автомобиллар ва микроавтобусларни ишлаб чиқаради. Енгил автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича Ўрта осиёда ягона завод ҳисобланади.
9.“Power-Train” ҚК. Тошкент шаҳрида жойлашган. Енгил автомобиллар учун ИЁД лари ишлаб чиқаради. Ҳозирги кунда “GM-Uzbekistan” ЁАЖ да ишлаб чиқарилаётан “СПАРК” ва “КОБОЛТ” автомобиллари учун двигателлар ишлаб чиқаримоқда. Маҳсулотлари чет мамлакатларга ҳам экспорт қилинади.
10.“Sam-Avto” .Ўзбекистон-Япония ҚК. Кичик ва ўрта юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари ва йўловчи ташиш автобуслари ишлаб чиқаради.

11.“MAN AVTO” Ўзбекистон-Германия ҚК. Ўрта ва оғир кўтариш қобилиятига эга юк автомобиллари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Маҳсулотлари локализация қилинмоқда.
12.Олмалиқ кон металлургия комбинати (ОКМК ёки АГМК).Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида жойлашган.
ЕУТТ кафедраси кўрсатиб ўтилган барча корхоналар билан доимий ҳамкорлик алоқаларида бўлиб туради. Бу корхоналарнинг кўпчилигида ( “MAN AVTO”, ОКМК, “Power-Train” ҚК (ҳамкорлик шардномаси тузиш хусусида маслаҳатлар олиб борилмоқда), “GM-Uzbekistan” ЁАЖ, “БМКБ-Агромаш”, “Технологмаш”, “Технолог-стан”, Тошкент қишлоқ хўжалик машиналари заводи, “Uz-KLAAS-Agro” ҚК, ТошАЗ) кафедра талабалари танишув ва ишлаб чиқариш амалиётини ўтайдилар.
Бу корхоналар билан кафедра ўртасида инновацион-корпоратив ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.
Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish