Қадимги Юнонистонда педагогик назарияларнинг туғилиши
Юнонистонда мактаб ва маданиятнинг тез ривожланиши педагогика назариясининг ҳам туғилишига имконият яратди. Педагогика назариясига олим ва файласуфлардан Суқрот, Платон, Аристотель ва Демокритлар асос солдилар. Улар ўз қарашлари билан таълим-тарбия ривожланишига жуда катта ҳисса қўшдилар. қуйида бу файласуф олимлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.
Суқрот. (эрамиздан аввалги 469—399 йиллар) Ўзининг демократик ижтимоий келиб чиҚишига қарамай (у камбағал ҳунарманд, яъни ҳайкалтарош ўғли) консерватив заминдор аристократларнинг идеологи эди. Бу албатта унинг фалсафий ва педагогик қарашларида ўз аксини топди. Суқрот дунёнинг тузилишини, буюмларнинг физик ҳолатини билиб бўлмайди, одамлар фақат ўзларинигина билиши, ахлоқни камол топтириши лозим деб ҳисоблар эди. Суқрот файласуф бўлиши билан бирга ажойиб нотиҚ ҳам эди. У кенг майдонларда сўзга чиҚиб, ахлоққа доир масалалар юзасидан суҳбатлар ўтказар, тингловчиларни савол-жавоб йўли билан ҳақиқатни ўзлари топишларига ва билишларига ундар, шу йўл билан одамларни ҳақиқатни излашга ўргатар эди. Суҳбатни бу методи «Суқрот методи» деб юритилган. У педагогика оламига ана шундай савол-жавоб методини, яъни «эвристик» суҳбат методини янги (савол бериш ва саволни тўлдириш) методини олиб кирди.
Суқрот — фалсафий диалектиканинг асосчиларидан бири. У бахс орқали, яъни муайян масалаларни ўртага қўйиш ва уларга жавоб топиш йўли билан ҳақиқатни аниҚлаш мумкин деб тушунган.
Аристотель фикрича Суқрот мавжуд ҳақиқатдан умумий тушунчаларга ўтиш ҳаҚидаги индуктив таълимотни ҳамда ҳар бир нарсанинг моҳиятини билишнинг биринчи имкониятини берадиган тушунчаларни аниқлаш ҳақидаги таълимотни яратган. Унинг этика соҳасидаги асосий тезиси шундан иборат: эзгулик билимдир; донишмандлик, яъни яхшиликни билувчи яхшилик қилади; ёмонлик Қилувчи эса яхшиликни ё билмайди, ёки пировардида яхшиликнинг тантанаси учун ёмонлик қилади. Суқротнинг тушунишича, ақл билан ахлоқ ўртасида зиддият бўлиши мумкин эмас. У тарбияда ахлоқий, эстетик, жисмоний тарбия мезонини ишлаб чиҚди. Лекин Суқротнинг ахлоқий Қарашларида тенгсизликни яққол сезиш мумкин. Унинг фикрича, ахлоқ фақат имтиёзли «мумтоз»ларгагина хос, «мумтоз» кишилар ҳақиқий ахлоқнинг ягона эгалари бўлганликлари учун ҳокимият ҳам уларнинг қўлларида бўлмоғи керак дейди.
Суқрот демократияга душманликда асоссиз айбланиб, ўлим жазосига ҳукм Қилинган. Лекин ўзи заҳар ичиб ўлган. Ҳақиқатда эса у адолатга хилоф бўлган давлатни бошқаришнинг ҳамма формаларини — монархия, тирания, аристократия, плутократия ва демократияни танқид қилган.
Платон эрамиздан илгари (424—347 йилларда) яшаган. қадимги Юнонистоннинг машҳур – идеалист файласуфи, Суқротнинг шогирди, объектив идеализм назариясининг асосичиси эди. У «ғоялар дунёси»ни бирламчи, ҳис Қилувчи нарсалар дунёсини иккиламчи деб ҳисоблади.
Платон оламни ҳодисалар дунёси ва ғоялар дунёси деб иккига бўлди. Унинг фикрича ғоялар абадий ва ўзгармасдир. Унинг назарида, нарсалар ғоялар оламининг соясидир, холос.
Афина аристократиясининг намояндаси бўлган Платон, аристократиянинг абадий ҳукмронлиги ҳаҚидаги назарияни илгари сурди. Унинг фикрича идеал аристократик давлат уч хил ижтимоий гуруҳ: файласуфлар, жангчилар, ҳунармандлар ва деҳқонлар гуруҳидан иборат бўлиши лозим. Файласуфлар давлатни бошқарадилар, жангчилар уни ҳар Қандай душмандан ҳимоя Қиладилар, учинчи гуруҳ эса меҳнат қилиб, мўл ҳосил етиштириб, файласуфлар ва жангчиларни боҚадилар, деган фикрни олға суради. Шунингдек, у қулларни ҳам сақланиб Қолишини айтиб, унинг тасаввуридаги идеал давлатда Қуллар ҳам, ҳунармандлар ҳам ҳуқуқсиздирлар, пасткашлик ҳамда қаноат ва итоаткорлик фазилатларигина ҳунарманд косибларга ва деҳқонларга хос деб таъкидлайди.
Платоннинг фикрича, у олға сурган ғоя, бу давлатнинг мақсади олий эзгулик ғоясига яқинлашишдир: бу ғоя, асосан, тарбия йўли билан рўёбга чиқишини таъкидлайди.
Тарбия, — дейди Платон, — давлат томонидан ташкил этилмоғи ва ҳукмрон гуруҳларнинг — файласуфлар ва жангчиларнинг манфаатини кўзламоғи лозим. Платон ўзининг педагогика тизимида Спарта ва Афина тизимининг баъзи бир белгиларини бирлаштиришга интилади.
Платоннинг фикрича, болалар 3 ёшдан бошлаб 6 ёшгача давлат томонидан тайинлаб Қўйилган тарбиячилар раҳбарлигида майдончаларда турли ўйинлар ўйнаш билан шуғулланишлари муҳимдир. Платон ўйинларни мактабгача тарбия воситаси деб ҳисоблаб, уларга катта аҳамият беради, шунингдек, болаларга ҳикоя қилиб бериладиган материалларни синчиклаб танлаш кераклигини ҳам уҚтириб ўтади. У болаларга энг ёшлик чоғиданоҚ ижтимоий тарбия бериш тарафдори эди.
Болалар 7 ёшдан 12 ёшгача давлат мактабларига қатнайдилар ва бундай мактабларда ўқиш, ёзиш, ҳисоб, мусиқа ва ашула ўргатилади.
Болалар 12 ёшдан 16 ёшгача одатдаги бадантарбия машҚлари ўрганиладиган палестрада, яъни жисмоний тарбия мактабида ўқийдилар. Палестрани тамомлаган ўспиринлар 18 ёшгача ҳисоб, геометрия ва астрономияни ўрганадилар, бунда кўпроқ амалий мақсадлар (уларни жангчилар қилиб тайёрлаш) кўзда тутилган. 18 ёшдан 20 ёшгача йигитлар «Эфебия»да тарбияланадилар, яъни ҳарбий гимнастика тайёргарлигини ўтайдилар. Ақлий машғулотга майли бўлмаган йигитлар 20 ёшдан бошлаб, жангчилар қаторига ўтадилар. Абстракт тафаккурга қобилияти борлиги очиқ кўринган ёшлар, яъни йигитларнинг озроқ қисми 30 ёшга қадар фалсафа, шунингдек, ҳисоб, геометрия, астрономия ва мусиҚа назариясини ўрганиш билан шуғулланиб, шу тариҚа илм олишнинг учинчи, олий босқичини ўтайдилар, аммо бунда амалий мақсад кўзда тутилмасдан, балки фалсафа—назарияни мукаммал ўрганиш кўзда тутилади. Шу тариқа улар давлат мансабларида ишлашга тайёрланадилар. Истеъдоди ғоят ўткир эканлиги маълум бўлган ва жуда озчиликни ташкил этган йигитлар фалсафа илмини ўрганишни яна 5 йил (35 ёшга қадар) давом эттирадилар, шундан сўнг 35 дан 50 ёшгача давлатни бошқарадилар.
Платон ҳам хотин-қизлар тарбияси хусусида фикр юритиб, Спартадаги усулни маъқуллайди.
Умуман Платон тарбия тизимининг бутун мазмуни ва моҳияти жисмоний меҳнатдан ғоят нафратланиш руҳи билан суғорилган. Платон ғоясига кўра бўлажак файласуфлар ва жангчиларнинг «жисмоний меҳнат тўғрисида хато ўйлашлари» ҳам тақиқлаб Қўйилган, шунингдек қулларнинг болаларини ўҚитмаган маъқул, деган ғоя илгари сурилган.
Бироқ, Платон мактабгача тарбия тўғрисида, давлат томонидан изчиллик билан олиб борилиши лозим бўлган тарбия тизими тўғрисида бир қанча муҳим фикрларни айтди, ижобий ўрнак намунасида тарбиялаш кабиларни талаб қҚилди.
Платон ўзининг ахлоқий тизимини яратар экан, устози Суқротга эргашиб, объектив идеализм йўлини тутади. Платон этикасининг асосий назарий таянч нуқтаси — инсон онги чегараларидан ташҚарида бўлган ва мангулик ғоялари оламида худонинг доимий назорати остида бўладиган ягона ўзгармас «яхшилик» ғоясидир. Унинг фикрича, ердаги яхшиликларнинг ҳамма тури ўзида меъёр, гўзаллик ва ҳақиқатдан иборат уч тушунчани жамлаган олий «яхшилик ғояси»нинг инъикосигина бўлиши мумкин.
Платон фикрича, одамнинг ахлоқий ҳаёти шу олий «яхшилик ғояси»га интилишга тўла бўйсунган ва хушбахтликни ташкил этадиган, фақат олий «яхшилик» ғоясига интилишдагина хулқнинг намунасини кўриш мумкин. Шундай қилиб, Платон инсоннинг хулқини худо хоҳишига бўйсундиришга ҳаракат қилган.
Платон инсонга хос категориялар ва тушунчаларни синчиклаб ишлаб чи қиб, уларнинг барқарорлиги ва муайянлигини исботлагани ҳолда уларни кишилар жорий қилишини ҳам эътироф этмади. Шу билан, у ахлоқий қонунлар кишилар учун мажбурий ёки номақбул бўлиши мумкинлиги ҳақидаги фикрга ўрин қолдирмади. У бу ўринда аристократ зодагонларнигина назарда тутган холос. Халқ оммасига келганда унга ахлоқий ҳаётда арзимас ўрин берилган, унинг фикрича, халққа фақат бўйсуниш, итоаткорлик ахлоқигина хос. қуллар ҳеч қандай фазилатга эга эмаслар, деб ҳисоблагани сабабли Платонахлоқий этикасига кўра, улар умуман чинакам ахлоқ эгаси бўлиши мумкин эмас.
Платон ахлоқий тушунчаларни ўзгармас ва барқарор деб қараши ҳамда уларни мутлақлаштириши жамият сиёсий тузилишининг ўзгармаслиги ғояларини ҳимоя қилишга ва қулдорлик давлатини идеаллаштиришга хизмат қилди. Натижада Платон этикаси аристократия назарида жозибадор бўлиб кўринади. Улар унинг этикасида ўз ҳаётлари тарзининг инъикоси ва ҳимоячисини кўрдилар.
Платоннинг шогирди бўлган, македониялик Искандарни тарбиялаган, Қадимги Грециянинг энг йирик идеалист-файласуфи ва олими Арастунинг педагогика назариясини яратишдаги ва уни ривожлантиришдаги хизматлари жуда улкан.
Арасту—Аристотель (эрамиздан илгари 384—322 йиллар)да яшаган. Платоннинг шогирди бўлган, македониялик Искандарни тарбиялаган, қадимги Юнонистонинг йирик идеалист-файласуфи ва олими эди.
Платон олимни ғоялар дунёси ва ҳодисалар дунёси деб иккига бўлган бўлса, унинг шогирди Арастунинг айтишича, ғояни шаклга ўхшатиш мумкин. Ҳар Қандай буюмда биз унинг моддасини ва шаклини кўришимиз мумкин. Моддада нарсалар бўлиши учун имкониятлар бор; модда бирон шакл олганидан сўнггина нарса бўлиб Қолдаи. Чунончи, мармарнинг ўзи бир моддадир, аммо унга маълум шакл берилса, ҳайкал тусини олиши мумкин.
Бутун ҳаёт тараққиёт жараёнидир, бу жараён, Арастунинг фикрича, ташҚи кучларнинг таъсири остида содир бўлмайди, балки ички тараққиётнинг ўзидир. Арасту ташқи оламнинг мавжудлигига шубҳа қилмайди ва ҳиссий тажрибани, сезгиларни билишнинг асоси деб ҳисоблайди. Арастунинг таъкидлашича билишдаги хатолар нотўғри тафаккурдан, яъни ҳиссий тажрибани нотўғри талқин қилишдан келиб чиҚади. Энг муҳими шундаки, Арасту шакл билан мазмуннинг бирлигини кўрсатиб ўтди, тараққиёт ғоясини олға сурди.
Арасту оламда тана ва жон бор, тана билан жон материя билан шакл тариҚасида бир-биридан ажралмаган ҳолда мавжуддир, дейди. Унингча, уч хил жон бор: ўсимликдан таркиб топган жон озиқланиш ва урчиб кўпайишда намоён бўлади; ҳайвонотдан таркиб топган жон, ўсимлик хоссаларидан ташҚари сезгиларда ва истакларда намоён бўлади; ақлнинг ифодаси бўлган жон, ўсимлик ва ҳайвонот хоссаларидан ташқари, у тафаккур ёки билиш хислатларига ҳам эгадир. Инсондаги жоннинг ҳайвоний қисми ақлга тобе бўлганлиги сабабли, уни ирода деб аташ мумкин.
Арастунинг фикрича, жоннинг мана шу уч хилига мувофиқ уч хил тарбия — жисмоний тарбия, ахлоқий тарбия, ақлий тарбия бўлиши керак. Тарбиянинг мақсади, унинг фикрича жоннинг олим томонларини — ақл ва иродани камол топтиришдан иборат эди. Ҳар бир моддада ривожланиш имконияти бор бўлганидек, инсонга ҳам табиат фақат қобилиятларнинг бошланғичинигина беради, инсонда камол топиш имконияти табиатда мавжуддир ва бу имконият тарбия воситаси билан рўёбга чиҚарилади. Табиат жоннинг уч хилини бир-бири билан чамбарчас боғлаб Қўйган, биз ҳам тарбияда табиат белгилаб берган йўлдан бориб, жисмоний, ахлоқий ва ақлий тарбияни бир-бири билан чамбарчас боғлаб олиб боришимиз лозимлигини уҚтиради.
Арастунинг фикрига кўра, давлатнинг умумий битта оõирги мақсади бор, у ҳам бўлса, давлат ҳамма фуҚароларга бир хилда тарбия берилишини таъминлаши лозим, мана шундай тарбия бериш эса хусусий ташаббуснинг вазифаси бўлмасдан, балки давлатнинг иши бўлиши лозим.
Арасту ўғил болалар 7 ёшдан бошлаб давлат мактабида ўқиши лозим, деб уқтиради. Болаларга ақлий тарбия берилиши кераклигини айтиб, у ўғил болалар аввало бадантарбия муаллимларининг қўлига топширилсин, деб талаб қилади; бунда у болаларни ҳаддан ташҚари чарчатиб қўймаслик кераклигини айтади ва уларни жисми мустаҳкамланиб олгунча енгил машқлар билан шуғуллантиришни тавсия этади.
Арасту жисмоний, ахлоқий ва аҚлий тарбияни бир-бири билан боғланган, деб қарайди. Бошланғич таълим ваҚтида, бадантарбиядан ташқари, яна ўқиш, ёзиш, грамматика, расм ва мусиқа ўргатилиши кераклигини алоҳида уқтириб ўтади. Ўсмирлар мактабда жиддий маълумот олишлари керак, улар адабиёт, тарих, фалсафа, ҳисоб, фалакиёт,
мусиқа ўрганишлари шарт. Гўзалликни ҳис Қилишни ўстириш учун мусиқа ўрганмоқ керак, аммо расм чизиш сингари мусиҚа ўрганиш ҳам оддий ҳунарга айланиб кетмаслигини кузатиб туриш муҳим дейди. У хотин-қизларнинг тарбияси хусусида гапириб, бу эркакларнинг тарбиясига ўхшаб кетмаслигини, чунки уларнинг табиати мутлоқ эркакларникидан фарқ қилишини айтади.
Арасту ўз педагогик қарашларида ирода, фаолиятни асос қилиб олгани ҳолда, ақлий тарбия соҳасида ахлоқий кўникмаларга катта аҳамият беради. Табиий истеъдод, шу билан бирга, кўникма орттириш (матлуб ҳаракатларни ўрганиш, тез-тез такрорлаб туриш) ва ақл — булар ахлоқий тарбиянинг уч манбаидир, дейди.
Фазилатлар ҳосил бўлиши учун эзгу хулқ-одатларини ва кўникмаларини таркиб топтирадиган, яхши ўйлаб ўтказиладиган машқлар бўлиши ҳам зарур, бунга одатланиш, бунинг учун доимий ҳаракат қилиш лозим, одатдан, кўникишдан эса ахлоқий хатти-ҳаракат ҳосил бўлади, деб таълим беради.
Арастунинг қайд этишича, ҳар қандай истак ва фаолиятда камчилик, ортиқчалик ва ўртачилик бўлади. Шунинг учун ҳам ҳамма нарсадан фақат ўртачилик, фаҚат мувозанат яхши ва фойдалидир. Демак, ҳамма нарсада ортиҚчаликка ҳам, камчиликка ҳам йўл қўймайдиган хатти-ҳаракат яхшиликнинг нишонасидир. Мана шундай хатти -ҳаракатни ҳосил қилмоқ учун кўпроқ машқ қилиш керак, деган фикрларни олға сурди.
Арасту Платондан фарқ қилиб, оилани тарбиядан четлаштирмайди, ахлоқий тарбия бериш, асосан, оиланинг зиммасида бўлиши керак, дейди.
Арастунинг қарашлари антик педагогиканинг тараққиётига катта таъсир ўтказади. Айниқса унинг ―Никомаҳ этикаси‖ ва ―Сиёсат‖ асарлари ахлоқ масалаларини назарий ишлаб чиҚишга бағишланди.
Арасту, ахлоқнинг жамият ҳаётида муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, ―Табиат инсон қўлига қурол — ақлий ва ахлоқий куч берган, аммо у шу қуролни тескари томонга нисбатан ҳам ишлатиши мумкин: шу сабабли ахлоқий таянчлари бўлмаган одам энг инсофсиз ва ёввойи, ўзининг жинсий ва дид майлларида энг тубан мавжудот бўлиб қолади‖,
— дейди.
Арасту антик даврининг бошқа файласуфларига қараганда ахлоқий муносабатларнинг табиатини теран тадқиқ қила олди. Унинг фикрига кўра, ахлоқий фазилат — фаолият, хатти-ҳаракат демакдир. Барча ахлоқий фазилатлар адолат, дўстлик, муҳаббат, сахийлик, сулҳпарварлик, хушфеъллик ва ҳоказолар фаҚат инсон фаолиятида намоён бўлишини асослаб беради.
Одам жамиятда яшагани сабабли унинг ахлоқий фазилатлари ҳеч қачон соф, холис ҳолда намоён бўлмайди, балки фақат ижитимоий фаолиятдагина амалга ошади. Шунинг учун барча ахлоқий фазилатлар ижтимоийдир, дейди Арасту.
Инсон табиатан фазилатларга эга бўлмагани, балки фазилатга ўргангани сабабли, тарбиянинг (фақат болаларнигина эмас, шу билан бирга барча аҳолини тарбия қилиш) ролига катта аҳамият бериб, ҳусусан ҳиссиётларни туйғуларда идрокли тарбиялашга аҳамиятни қаратади. Унинг фикрича, бундай тарбия кишиларнинг ахлоқли бўлиб яшашга ўрганишлари учун зарур бўлган мавжуд Қонун-тартиботлар ёрдамида амалга оширилади. Мутафаккир фазилат деганда ҳамиша ота-она ўрнини босиши мумкин бўлган давлатга хизмат Қилишни назарда тутади.
Арасту ахлоқий фазилатлар билан бир қаторда инсон учун муҳим бўлган ақлий фазилатларга — билим, донишмандлик, фаҳмлаш ва бошқаларга ҳам катта аҳамият беради. Аммо ахлоқий фазилатларни аҚлий фазилатларга бўйсундирган ҳолда ифодалайди.
Арасту фақат ақл фаолиятини тан олади. Шу сабабдан у бахт идеалини ҳақиқатан интеллектуал мушоҳада этишда деб билади.
Умуман антик файласуфлар Суқрот, Платон, Арастулар ўзларининг назарияларида ҳар бир нарсада меъёр бўлмоғи лозимлигини уқтириб ўтганлар. Улар ахлоқни инсоннинг бахтга эришиш воситаси деб қараганлар.
Назорат саволлари:
Қадимги Юнонистон ва Рим даврларида таълим-тарбиякандай?
Суқрот, Платон, Арастулар педагогик назариялари нимада?
Do'stlaringiz bilan baham: |