7-мавзу. Органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш концепцияси


VIII. Натижалар ва хатарларни баҳолаш



Download 50,84 Kb.
bet6/8
Sana21.02.2022
Hajmi50,84 Kb.
#37006
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
7-мавзу

VIII. Натижалар ва хатарларни баҳолаш
Органик ишлаб чиқаришни муваффақиятли бошқариш учун асосий қийинчиликлар қуйидагилардир:
- ушбу секторда мақсадли давлат сиёсатининг йўқлиги;
- аҳоли томонидан барқарор ва ортиб бораётган талабнинг йўқлиги;
- давлат субсидиялари ва бошқа рағбатлантирувчи механизмларнинг йўқлиги;
- қишлоқ хўжалиги секторининг ривожланмаган инфратузилмаси.
Бундан ташқари, органик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришга ўтишнинг психологик мураккаблиги кўп йиллар давомида интенсив қишлоқ хўжалиги амалиётидан сўнг, органик хўжалик бошқаруви усуллари ва ёндашувлари ҳақида маълумот ва билимларнинг паст даражаси, сертификатлаш учун қўшимча харажатлар, маҳсулотларда синтетик консервантлардан фойдаланишни тақиқлаш белгиланган вазифаларни амалга ошириш муддатини қисқартириши мумкин.
Органик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида қуйидаги хавфлар мавжуд:
ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий-сиёсий хатарлар:
- органик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар учун қонунчилик базасининг номукаммаллиги;
- органик маҳсулотлар бозорини ривожлантиришга давлат томонидан қўллаб-қувватланмаслиги;
- Республикада ички ва ташқи бозорларда рақобатни кучайтиришга етарлича эътиборни қаратилмаслиги.
иқтисодий хатарлар:
- иқтисодий инқироз оқибатида аграр секторда иқтисодий вазиятнинг беқарорлиги;
- кредитлар ёки молиявий воситаларнинг етишмаслиги;
экологик хатарлар:
- ёмғингарчиликларнинг камайиши, сув заҳираларининг камайиши, музликларнинг йўқ бўлиб кетиши, бу нафақат экинларнинг ҳосилдорлигини камайтиришга, балки тупроқ, сув ва шамол эрозияси, қурғоқчилик ва охир - оқибат чўлланишга олиб келади;
- атроф-муҳит ифлосланишининг ошиши, сув, ер ресурсларининг ёмонлашуви, биологик хилма-хилликни камайтириш;
- минерал ўғитлар, бегона ўтларга қарши кураш кимёвий воситаларидан, қишлоқ хўжалиги экинларининг зараркунандаларидан интенсив фойдаланиш;
-республикага генетик модификацияланган организмларни етказиб бериш ҳажмини ошириш ва органик ерларнинг чиқиндилар ва саноат корхоналарининг чиқиндилари билан ифлосланишини ошириш;
иқлим хавфи:
- глобал иқлим ўзгариши (глобал иқлим исиши) органик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг барқарор ишлашига таҳдид солиши, органик экинларнинг ўсиши ва ривожланиши, биологик хилма-хилликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин;
фавқулодда вазиятлар:
- органик ишлаб чиқаришни ривожлантиришга салбий таъсир кўрсатадиган табиий офатлар ва техноген фалокатлар.
Хатарларни бошқаришнинг барқарор асосларини яратиш учун қуйидагилар зарур:
- табиий офатлар хавфини баҳолаш ва мониторинг қилишда давлат органлари ва маҳаллий ўзини- ўзи бошқариш органларининг салоҳиятини ошириш ва олдиндан огоҳлантириш тизимини такомиллаштириш;
- табиий офатлар хавфини камайтириш учун профилактика тадбирларини ўтказиш;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар учун ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, органик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш билан боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда табиий офатлар хавфини бошқариш;
- хатарлар тўғрисида жамоатчилик хабардорлигини ошириш;
- барча даражаларда самарали жавоб бериш орқали юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва хавф-хатарларга тайёр бўлиш.



Download 50,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish