VI. Органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш механизмлари ва чоралари
Органик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши қуйидаги механизмларга мувофиқ амалга оширилади:
-қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида минерал ўғитлар, синтетик моддалар, пестицидлар, ўсимликларнинг ўсишидаги нормалар, генетик модификацияланган организмлар ва ем-хашак қўшимчаларини чиқариб ташлаш механизми;
- хўжалик юритувчи субъектлар томонидан фақат хўжалик фаолиятини органик юритиш усулларини ишлаб чиқаришда қўллаш механизми;
- қишлоқ товар ишлаб чиқарувчилари ташаббуси билан анъанавий районлаштирилган экинларни ишлаб чиқариш учун органик вситаларни яратиш механизми;
- органик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ички назорат ва сертификатлашни кафолатловчи механизм ишга тушириш;
- илмий ишланмалар асосида органик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг янги усулларини ўзлаштириш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва илғор тажрибаларни қўллаш.
VII. Кутилаётган натижалар
2017-2022-йилларда органик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш концепцияси ва чора-тадбирлар режасини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида республикада:
- ҳуқуқий базани ва институционал тузилмани такомиллаштириш;
- фермерларнинг органик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг афзалликлари тўғрисида хабардорлигини ошириш;
- органик қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат экспертлари, фермерлар ва мутахассислар инспекцияси, сертификатлаш ва соҳа салоҳиятини ошириш тизимини такомиллаштириш;
- Глобал органик бозорларда Ўзбекистон бозори улушини кенгайтириш;
- органик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасида турли халқаро ташкилотлар билан мустаҳкам ҳамкорликларни ўрнатиш;
- органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашнинг миллий стандартларини қабул қилиш;
- ички сертификатлаш тузилмасининг ишлаши ва савдо белгисини яратиш;
- органик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларнинг кафолатли иштироки тизимини такомиллаштириш;
- сертификатлаштириш органининг миллий ва халқаро аккредитациясини такомиллаштириш.
Органик қишлоқ хўжалиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг экологик усули қуйидагилар ҳисобланади:
- атроф муҳитга киритилган кимёвий моддалар миқдорини пасайтиради;
- биологик хилма-хилликни сақлаб, табиий экотизимларни қўллаб-қувватлайди;
- ер ости ва ер усти сувларининг ифлосланишини камайтиради ва трансчегаравий ифлосланиш ва сув оқимларини камайтиради;
- иқлимга салбий таъсир кўрсатади, айни пайтда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини иқлим ўзгаришига мослаштириш воситаси;
- экологик тоза маҳсулотлар билан таъминлаш орқали одамлар саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |