4. Истеъмол кредити – истеъмол мақсадида бериладиган кредитлар истеъмол кредитлари дейилади. Улар асосан истеъмол товалари кўринишида бўлади. Тарақққий этган мамалакатларда ипотека кредитlари ҳам истеъмол кредити таркибига киритилади. Лекин Ўзбекистонда ипотека кредит мустақил шакл ҳисобланади. Истеъмол кредити товар ва пул кўринишида берилади. Истеъмол кредити. Истеъмол кредити ўзининг мақсади билан кредитнинг бошқа шаклларидан фарқ қилади. Унинг фарқли белгиси - жисмоний шахсларни кредит хисобланади. Кредитнинг бу шаклида кредит берувчи сифатида махсус кредит муассасалари билан бирга товар ва хизматларни сотишни амалга оширадиган жисмоний шахслар хам бўлиши мумкин.
Истеъмол кредити икки шаклда: пул шаклида ёки товар шаклида берилиши мумкин. Жисмоний шахсларга кўчмас мулкка эгалик қилиш учун, қиммат бўлган даволанишни тўлаш, хар-хил товарлар ва уй-жихозлари сотиб олиш ва бошқа эхтиёжларни қондириш учун истеъмол кредитлари берилиши мумкин.
5. Ипотека кредити – қўзғалмас мулкни гаровга олиш йўли биланбериладиган кредит. Ипотека сўзи грекча сўзидан олинган. Ипотека кредитини юридик ва жисмоний шахслар олади. Юридик шахслар ўзига тегишли қўзғалмас мулкни гаровга қўйиб, ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш учун кредит олади.
Ипотека кредити кучмас мулк ( ер, бино, уй-жой кабиларни ) гаровга қўйиб олинадиган кредит. Одатда, ипотека кредитидан қишлоқ хўжалигида асосий фондларни янгилаш, йирик капитал қўйилмаларини қоплаш учун фойдаланилади.
6.Синдицияли кредит – бу 1обектни ёки лойиҳани молиялаштириш учун 2 ёки ундан ортиқ банклар томонидан бериладиган кредитдир. Синдинсияли кредитни ташкил қилувчи банк бош ёки етакчи банк дейилади. Қолга банклар иштирокчи банкалр деб аталади. Олдин банклар ўртасида бош битим имзоланади. Бу битимга кўра банк синдикати ташкил этилади. Кейин кредит олувчи ва синдикат ўртасида кредит шартномаси имзоланади. Иштирокчи банклар етакчи банкка синдикатдаги улушига кўра ресурсларини беради.
7. Халқаро кредит – бу ссуда капиталининг давлатлараро ҳаракати бўлиб, бу ҳаракат товар ва валута кўринишидаги маблағларни қайтариб беришлик, муддатлилик ва фоиз тўлашлилик асосида бериш натижасида юзага келади.
Халқаро кредит. Кредит муносабатларининг халқаро миқёсда (давлатлар ўртасида) амалга оширилиши халқаро кредитнинг юзага келишига олиб келади. Кредитнинг бу шаклининг бевосита иштирокчилари миллатлараро молия-кредит институтлари, тегишли давлат хокимияти, кредит ташкилотлари ва алохида юридик шахслар бўлиши мумкин.
Халқаро кредит бир давлат, шу давлат банки, юридик шахс томонидан иккинчи бир давлатга, унинг банкларига, бошқа юридик шахсларига муддатлилик ва тўловлилик асосида бериладиган кредит хисобланади.
Халқаро кредит давлат ва халқаро институтлар иштирок этган муносабатларда пул (валюта) шаклида, ташқи савдо фаолиятида эса товар шаклида бўлиши мумкин.
Халқаро кредит қуйидаги хусусиятлари билан характерланади:
қарз олувчи ва қарз берувчи сифатида давлат, ташкилот ва муассасалар, юридик шахслар (банклар, компаниялар), халқаро валюта кредит ташкилотлари қатнашадилар;
қарзга олинган маблағлар қарз олувчи мамлакат томонидан даромад келтирувчи капитал сифатида ишлатилади;
қарз берувчи мамлакатга туланадиган ссуда фоизининг манбаси қарз олувчи мамлакат томонидан яратилган миллий даромад хисобланади.
Халқаро кредит махаллий кредит билан бир қаторда фондлар айланишининг барча босқичларида катнашади.
Халқаро кредит халқаро иқтисодий муносабатлар доирасида қуйидаги функцияларни бажаради:
мамлакатлар ўртасида капиталнинг қайта тақсимланишини таьминлайди;
капиталнинг концентрациялашувига ва марказлашувига шароит яратади ва бу жараённи тезлаштиради;
хар хил валюталарда халқаро хисоб-китобларни олиб боришда муомила харажатларини қисқартиради .