3-MAVZU. KREDITNING NAZARIYASI 3.2-ma’ruza: Kredit munosabatlarining rivojlanish bosqichlari. Kredit turlari va shakillari. Reja: Kredit munosabatlarining rivojlanish bosqichlari.
Kredit turlari .
Kredit shakillari.
Kredit munosabatlarining rivojlanish bosqichlari.
Кредитнинг вужудга келиши реалликка айланиши учун муайян шароитлар бўлиши зарур. Шу масала бўйича баъзи иктисодий адабиётларда келтирилган фикрларни тахлил қилиб, иқтисодчилар томонидан кредитнинг юзага келишининг қуйидаги шартларига купрок эьтибор берилганини кўрсатиб ўтиш мумкин. Кредит муносабат бўлиши учун:
биринчидан, кредит муносабат иштирокчилари - қарз берувчи ва қарз олувчи - хуқуқий жихатдан мустақил субьект бўлиши керак Мустакил субьект сифатида хар иккала томон бир-бири билан ўзаъро алоқалардан келиб чиқувчи мажбуриятларни бажаришини моддий жихатдан кафолатлай олиши керак Мажбуриятларни бажара олиш қобилиятини хисобга олган холда мустақил хукукий субъект сифатида томонлар иқтисодий муносабатга киришишлари керак
иккинчидан, қарз берувчи ва қарз олувчи манфаатлари бир-бирига мос тушган тақдирдагина кредит заруриятга айланади. Бу манфаатлар авваламбор, объектив жараёнлар, ўзаъро манфаатларни тақозо этувчи аниқ вазият билан боғлиқ.
Кредитор (қарз берувчи) томонидан пул маблағларини қарзга бериш бўйича, қарз олувчи томонидан эса шу маблағларни олиш бўйича кизикиш туғилган такдирдагина кредит юуносабатлари вужудга келади.
Кредитнинг вужудга келиши кредит муносабатлари иштирокчилари манфаатларининг йўналишига боғлик томонлар манфаатларнинг мос келиши кредит шартномаси тузилишини таъминлайди. Лекин, кредит муносабатлари иштирокчилари манфаати нафақат вакт ва фазо жихатдан, шунингдек сифат жихатдан хам мос тушган тақдирдагина бу муносабатлар реалликка айланади. Шу билан бирга кредитнинг бу мухим сифатлари кредит муносабатлари содир бўлишининг асосий сабаби бўлаолмайди. Кредит вужудга келиши учун, юкорида айтилгандек аник бир кктисодий асос -фондларнинг доиравий айланиши ва шунта ухшаш бошка аник шароитлар бўлиши зарур. Факатгина ана шу таъсир этувчи омиллар бўлган тақдирдагина кредитнинг вужудга келиши реалликка айланади.
Баъзи иқтисодий адабиётларда кредитнинг зарурлиги хусусида бир неча бошқа фикрлар хам учрайди. Масалан, кредит корхоналар фаолиятини назорат қилпшни амалга ошириш учун зарур деб таъкидланади. Агар бу фикр тўғри деб қарайдиган бўлсак кредитнинг зарурлиги фақат кредитор учун тушунарли бўлади, чунки у қарз бериш оркали қарз олувчи фаолиятини назорат қилиш имкониятига эга бўлади.
Накд пулсиз шаклидаги хисоб китобларнинг банк оркали утишида ишлатиладиган маблағлар кам ссуда капитали шаклланишининг янги манбаи бўлиб, бу маблағлар айланма маблағларнинг доиравий айланиш жараёкида юзага келади. Корхоналарда молиявий ресурсларнинг вактинча буш бўлиб қолишининг қуйидаги асосий сабабларини кўрсатиб ўутиш мумкин:
-ишлаб чиқарилган махсулотларни сотиш вақти билан олинган хом ашё, материаллар, ишчиларга иш хақи ва бошка тўловларни амалга ошириш вақтининг мос келмаслиги;
-асосий фондларнинг эскиришини қоплаш учун мўлжалланган пул ажратмаси, яъни амартизация фондининг шакллантирилиши.