«Сиёсий иқтисоднинг ва солиқ солишнинг
бошланиши»
номли иқтисодий мавзудаги асосий асарини нашрдан чиқарди.
Бу асарда олим А.Смитнинг иқтисодий назарияларини ривожлантирибгина
қолмай, шу билан бирга унинг айрим камчиликларини ҳам очиб берди. У вақтга
келиб бойликни яратиш эмас, балки унинг жамиятнинг асосий синфлари
ўртасида тақсимланиш муаммоси сиёсий иқтисоднинг марказида турар эди.
Д.Рикардо бу муаммони сийсий иқтисод мавзуи деб белгилади. Сиёсий
иқтисоднинг бош вазифаси, деб ёзган эди у, -шу тақсимотни бошқарадиган
қонунларни белгилаб беришдан иборат. Рикардо тақисимот қонунларини
ишлаб чиқариш шароитларига асосланиб белгилашга ўринди. У тақсимотни
ишлаб чиқариш била чамбарчас боғлаб, бойлик ишлаб чиқаришни маҳсули
бўлиши мумкин деб ҳисоблади. Рикардо қийматнинг меҳнат назариясини
ривожлантириб истеъмол қиймати билан айирбошлаш қийматини бир-биридан
фарқ қилди. Бироқ айирбошлаш қиймати қиймат намоён бўлишининг бир
147
шакли эканлигини тушунмади. Чунки қиймат одамлар ўртасидаги муносабат
эканини, бу нарса товарлар муносабати замирига яширинганини пайқамади. У
қиймат миқдори ишлаб чиқариш учун сарфланган меҳнат миқдори билан
белгиланади деб ҳисоблади. Рикардонинг катта хизмати шундан иборат
бўлдики, у товарлар қийматига бевосита уларни ҳосил қилиш учун сарфланган
меҳнат туфайли вужудга келган қийматнигина эмас, шу билан бирга ишлаб
чиқаришда банд бўлган капиталнинг қийматини ҳам қўшди. Бироқ Смит каби
Рикардо ҳам аниқ меҳнат билан мавҳум меҳнатни бир-биридан ажратмади.
Тадқиқот усули
сифатида табиий тартиб концепцияси олинади ва мамлакат
бойлиги сифатида ишлаб чиқаришнинг физик хажмларини кўпайтириш деб
ҳисобланади. Бунинг учун эса эркин рақобат ва иқтисодий либерализмнинг
бошқа принципларини қўллаш даркордир. Масалан, мамлакатга эркин озиқ-
овқат киритиш («нон қонунлари»га қарши) даромад нормасини камайтирмай ва
ер рентасини унча оширмаган ҳолда капитал жамғаришни ўстиришга олиб
келади деб ҳисоблайди.
А.Смит каби Д. Рикардо ҳам мантиқий абстракция усулини ҳам кенг
қўллаган.
Д. Рикардонинг асарлари иқтисодиёт фанининг предмети ва методини
аниқлашда, иқтисодий тадқиқот методологиясини амалий ишлаб чиқишда
муҳим роль ўйнади. Унинг фикрича, жамиятнинг синфий тўзилиши унинг
иқтисодий фаолиятида хал қилувчи ўринни эгаллайди. Сиёсий иқтисоднинг
асосий вазифаси «ер маҳсулоти» (яъни миллий даромад ва миллий бойлик)ни
уч асосий синф ўртасидаги тақсимоти қонунларини аниқлашдан иборат. Бу
тақсимот ишлаб чиқариш шароити ва манфаатларидан келиб чиқиши керак эди
ва бу Рикардонинг ютуғи эди, аммо унинг хатоси шуки, у тақсимот усулини
моддий неъматларни ишлаб чиқариш усули билан боғлиқ қилиб қўйган. У
мантиқий абстракция методидан фойдаланди, ижтимоий фанларда аниқ
фанларнинг усули, айниқса илмий дедукцияни кенг қўллади. У ўз концепцияси
асосига қиймат қонунини, яъни товарларнинг қийматини сарфланган меҳнат
билан аниқлашни қуйди. Фақат бир омил - «Меҳнат» қийматининг асосида
ётади, деб ёзади олим. Бошка иқтисодий категориялар шу қонунга қанчалик
мос келиш-келмаслигини ўрганди. Рикардо капитализмни жамиятни ташкил
этишнинг яккаю-ягона табиий ва абадий шакли деб ўйлаган.
Д. Рикардо томонидан оддий ва мураккаб меҳнатнинг таҳлили
Д. Рикардо қиймат қонунини ишлаб чиқишда Смитнинг хулосаларига, гарчи
уларни қисман рад эца-да, суянди ва уларни ривожлантирди. У товарнинг икки
фактори: истеъмол ва алмашув қийматларини янада аниқроқ ўрганди (масалан,
нонни епиш ва сотиш мумкин). Фойдалилик (истеъмол қиймати) алмашув
қийматининг зарурий шарти, аммо унинг ўлчови бўла олмайди. Барча
товарларнинг алмашув қиймати (баъзи холлар бундан мустасно, масалан
илгариги рассомларнинг картиналари, ноёб вино) ва уларни ишлаб чиқаришга
кетган меҳнат сарфлари ва чиқимлари билан аниқланади. Алмашув қиймати
ҳар доим нисбий бўлиб, бошқа товар ёки пулнинг маълум миқдорида ўз аксини
топиши туфайли Рикардо абсолют қиймат ҳам бўлиши керак, деган масалани
қўйди. Бу қиймат субстанцияси меҳнатдаги меҳнат миқдоридир. Алмашув
148
қиймати абсолют қиймат рўёбга чиқа оладиган зарурий ва ягона мумкин бўлган
шаклдир. Лекин Рикардо бу ғояни умрининг охирида тугалланмаган асарининг
«
Do'stlaringiz bilan baham: |