Назорат ва мулоҳаза учун саволлар
1. Классик иқтисодий мактабнинг Англияда вужудга келиши қандай
ижтимоий ва иқтисодий шароитларда рўй берди?
2. Саноат тўнтарилиши билан боғлиқ бўлган сиёсий-ижтимоий ва
иқтисодий ўзгаришлар нималардан иборат?
3. А.Смитнинг бош иқтисодий асари қачон ёзиб
тугалланди ва ундаги
асосий иқтисодий ғоялар нима? Олимнинг тадқиқот
методологияси нимага
асосланади?
4. Нима учун А.Смит мануфактура ишлаб чиқаришининг мафкурачиси
бўлиб қолди?
5. Меҳнат тақсимотининг устунлик томонлари нима ва камчилиги нимада?
6. А.Смитнинг пул, қиймат, даромадлар, иш ҳақи, капитал ва такрор ишлаб
чиқариш тўғрисидаги таълимотларига қисқача изоҳ беринг.
7. «Смит догмаси» нима? Унинг камчилиги нима?
8. «lassez faire» ва «кўринмас қўл» тамойиллари нимани англатади?
9. Халқ бойлиги қандай омилларга боғлиқ?
10. Ночор аҳволга тушган иқтисодиётни ривожлантириш учун нима қилмоқ
керак?