7-мавзу. Кимё ва озиқ-овқат саноати корхоналарининг меҳнат ҳАҚлари режа


Корхоналарда иш ҳақига қўшимчалар ва устамаларни, шунингдек бир марта бериладиган мукофотларни қўллаш



Download 44,37 Kb.
bet7/8
Sana02.07.2022
Hajmi44,37 Kb.
#730907
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
7-MAVZU

Корхоналарда иш ҳақига қўшимчалар ва устамаларни, шунингдек бир марта бериладиган мукофотларни қўллаш.

Асосий иш ҳақига қўшимчалар ва устамалар. Ҳозирги вақтда амал қилиб турган компенсация қўшимчалари ва устамаларнинг ҳамма турларини иккита катта гуруҳга: меҳнат фаолияти соҳалари бўйича чекланмайдиган қўшимчалар ва устамаларга ҳамда муайян меҳнат соҳаларида қўлланадиган қўшимчалар ва устамаларга ажратиш зарур. Биринчи гуруҳга дам олиш ва байрам кунларида ишлаганлик учун; иш вақтидан ташқари ишлаганлик учун; вояга етмаган ходимларга уларнинг иш куни қисқартирилганлиги муносабати билан; ўзларига берилган тариф разрядидан паст ишларни бажараётган ишчиларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ўртача маошга етказиш учун тўланадиган қўшимчалар; ишни бажаришнинг нормал шароитларидан чекиниш муносабати билан ишчиларга тўланадиган қўшимчалар киради.
Тўловларнинг қолган барча турларини қўллаш соҳаси чекланган. Булар турлича чекловлардир. Масалан, баъзилари ходимнинг асосий функцияси билан бевосита боғлиқ бўлмаган қўшимча ишни компенсациялаш мақсадида белгиланади. Бунга мисол қилиб ходим асосий ишидан озод қилинмагани ҳолда раҳбарлик вазифаларини бажаришини кўрсатиш мумкин. Устамаларнинг бошқа турлари ноқулай меҳнат шароитлари билан боғлиқ ишлар соҳасини қамраб олади. Учинчи турларини бажарилаётган ишнинг алоҳида характери (масалан, бир жойдан иккинчи жойга кўчиб ишлаганлик учун тўланадиган устамалар) келтириб чиқарган.
Қўллаш соҳаси чекланган қўшимчалар ва устамаларни ўз навбатида уч гуруҳга ажратиш мақсадга мувофиқ. Биринчи гуруҳ - рағбатлантирувчи қўшимчалар. Улардан энг муҳимлари: касблар (лавозимлар)ни қўшиб бажарганлик учун; хизмат кўрсатиш зоналарини кенгайтирганлик ёки бажарилаётган ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун; ишга келмаётган ходимнинг вазифаларини бажарганлик учун; ишчиларга касбий маҳорати учун; мутахассисларга меҳнатда эришган юксак кўрсаткичлари ва юқори малака даражаси учун; жаҳон ютуқларига мос маҳсулот салмоғи катта бўлишини таъминлаганлик, маҳсулотни экспорт қилишни анча кенгайтирганлик ҳамда ишлаб чиқаришнинг техникавий даражасини оширганлик учун.
Иккинчи гуруҳ - бажарилаётган ишнинг алоҳида хусусияти билан (мавсумийлиги, узоқдалиги, иш объекти ноаниқлиги ва шу кабилар билан) боғлиқ қўшимчалар; график бўйича дам олиш ёки байрам кунига тўғри келган иш кунларида ишлаганлик учун; кўп сменали иш тартиби учун; ишларни ташкил этишнинг вахта усулида иш вақти нормадан ортиқ давом этадиган иш муносабати билан.
Учинчи гуруҳ - нормал меҳнат шароитидан фарқ қиладиган шароитлар учун қўшимчалар: оғир (зарарли) ва ўта оғир (ўта зарарли) меҳнат шароитларида ишлаганлиги учун; конвейер, оқим ва автомат линиялардаги ишчиларга меҳнатнинг интенсивлиги учун; шахта ва разрезларнинг механизациялаштирилган забойларидаги ишчиларига меҳнат интенсивлиги учун; тунги вақтда ишлаганлик учун; метрополитенларнинг тоннелларида ва ер ости ҳудудларида фақат тунги вақт­да ишлар бажарганлик учун; айрим қурилиш объектларида ва фавқулодда вазиятлар туғилиши мумкин бўлган жойларда оширилган тариф ставкалари ва мансаб окладларини қўллаш; хавфли юкларни ташиганлик учун.
Қўшимчалар ва устамалар турларининг таклиф қилинган таснифи бу тўлов турларини қўллаш мақсадга мувофиқлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқиш имконини беради.
Рағбатлантирувчи қўшимчалар ва устамалар. Рағбатлантирувчи қўшимчалар ва устамалар рўйхатига назар ташланганида уларнинг каттагина қисмини қўллашдан мақсад ходимлар меҳнатини иш куни доирасида касбий (ёки мансаб) соҳани кенгайтириш ҳисобига интенсивлашдан иборат эканлиги маълум бўлади.
Олдинги хўжалик юритиш тизимида ходимнинг иш куни мобайнида нормал (тўлиқ) иш билан банд қилиш ҳар доим ҳам таъминланавермас эди. Кўпинча, айниқса, вақтбай ҳақ тўлашда, иш билан бандлик 50-60 %ни, ҳатто ундан ҳам камроқни ташкил қилар эди. Ишлаб чиқариш юқори даражада ташкил этилмаганлиги корхоналарда ортиқча персонални сақлаб туришни талаб қиларди. Ана шу муаммоларни ҳал қилиш воситаси сифатида касбларни қўшиб бажарганлик учун, хизмат кўрсатиш доирасини кенгайтирганлик, кам сонли персонал билан ишлаганлик ва ҳоказолар учун қўшимча ҳақ тўлаш пайдо бўлган эди.
Ходимлар кун давомида иш билан тўлиқ банд бўлиши таъминланадиган корхоналарда ҳар бир ходимнинг шахсий ишчанлик фазилатларини юқори ишлаб чиқариш натижалари ҳаммадан яхшироқ кўрсатади: меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлади, бажарилган ишлар сифати анча юқори бўлади, моддий ресурсларни сарфлашга бошқаларга қараганда асраб-авайлаш муносабатида бўлинади ва ҳоказо. Бунда ходимнинг меҳнат жараёнларини рационаллаштиришдаги фаоллиги, илғор иш усулларини билиши ва профессионал тайёргарлиги доимий равишда ўсиб бораётганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлиги ҳисобга олинади.
Юксак профессионал маҳорати учун устамалар белгилашга номзодларни тўғри ва асосли танлаб олишга ходимларни аттестациялаш ёки уларнинг «хизматларини баҳолаш» тизимини жорий этиш ёрдам бериши мумкин. Бу тизимни амалга ошириш жараёнида муайян система бўйича ҳар бир ходим фаолиятининг натижалари ва ишчанлик фазилатлари баҳоланади.
Бир йилда кам деганда бир марта ўтказилиши керак бўлган аттестация натижалари бўйича устамалар белгилаш баҳоларнинг таққосланишини таъминлайди ва ҳамма ходимлар томонидан янада ижобий қабул қилинади. Устамалар миқдори истаганча бўлиши мумкин. Муҳими, улар ходимларнинг ишчанлик фазилатларидаги фарқларни ҳисобга олган ҳолда даражалаштирилган бўлиши керак. Бироқ, белгиланган устамалар миқдори ҳақ тўлаш тизимининг бошқа таркибий қисмлари билан биргаликда юқори малакали мутахассисларга хос даражада ҳақ тўланишини таъминлаши керак.
Рағбатлантиришнинг бундай шакли асоссиз равишда кенгайиб кетишига йўл қўймаслик учун касбий маҳоратга тўланадиган ҳамма устамаларни ана шу мақсадларга йўналтириладиган маблағларнинг тамомила аниқ суммаси доирасида белгилаш мақсадга мувофиқдир.

Download 44,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish