7-мавзу. Кимё ва озиқ-овқат саноати корхоналарининг меҳнат ҳАҚлари режа


Меҳнатга ҳақ тўлаш тизимлари тушунчаси ва уларнинг таснифи



Download 44,37 Kb.
bet4/8
Sana02.07.2022
Hajmi44,37 Kb.
#730907
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
7-MAVZU

3. Меҳнатга ҳақ тўлаш тизимлари тушунчаси ва уларнинг таснифи

Меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари ва тизимлари деганда, ходимнинг меҳнат харажатлари ва натижаларини унга тегадиган иш ҳақи миқдори билан қиёслашнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари тушунилади. Меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари муайян вақт мобайнида ходимнинг олган иш ҳақи унинг меҳнатидан олинган натижаларга боғлиқлигини аниқлаш усуллари сифатида, меҳнатга ҳақ тўлаш тизими эса ана шу боғлиқликни амалга ошириш технологияси сифатида белгиланади.


Мулк шаклларининг хилма-хиллигига ҳамда иш берувчилар (тадбиркорлар) томонидан ходимларни ёллаш муносабатларига асосланган иқтисодий тизимларда иш ҳақини ташкил этиш ходимлар билан иш берувчилар ўртасидаги муносабатларнинг икки асосий даражаси бўлишини тақозо этади.
Биринчи даража - уларнинг меҳнат бозоридаги ўзаро муносабатидан иборат бўлиб, бу бозорда ишчи кучининг нархи аниқланади. Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, ишчи кучининг нархи ҳақида иш берувчилар билан xoдимлap ҳозирги шароитда ё ўз вакиллари ор­қали турли даражалардаги жамоавий музокаралар йўли билан ёки бевосита, вакилларсиз, индивидуал шартнома тузиш асосида келишиб оладилар.
Ходимлар билан иш берувчилар ўзаро муносабатининг иккинчи даражаси –корхона ичидаги ўзаро муносабатдан иборат. Ходимларнинг қобилияти рўёбга чиқиши, меҳнати эса самарали бўлиши, ишчи кучининг нархи билан ходим фаолиятининг самарадорлигини билдирувчи кўрсаткичлар ўртасида муайян ўзаро алоқа ўрнатилмоғи лозим. Ана шу ўзаро алоқа корхонада иш ҳақини ташкил этиш предмети бўлади. Корхона фаолиятининг техник, технологик, ташкилий ва иқтисодий шароитларига қараб, ходимлар меҳнатининг интенсивлигига қўйиладиган ижтимоий ва физиологик талабларни ҳисобга олган ҳолда ходим фаолиятининг аниқ миқдор ва сифат кўрсаткичларини белгилайдиган меҳнат фаолияти меъёрлари (меҳнат мажбуриятлари) ҳар бир ходимга маълум қилинмоғи керак.
Шунингдек, ҳар бир ходим учун унинг меҳнатига берилган баҳо ва меҳнат нормаларини бажариш даражаси билан ходим меҳнатига ҳақ тўлаш даражаси ўртасида миқдорий алоқа белгиланиши керак. Бошқача қилиб айтганда, меҳнат нормасининг миқдорий ўлчови ҳар қайси ишчи кучининг баҳосига қараб пулда нархланиши керак. Бундан ташқари, ходим билан иш берувчи белгиланган меҳнат нормаларидан ортиқча меҳнатга ҳақ тўлаш ҳақида ҳам ўзаро келишиб олишлари лозим. Бундай ўзаро алоқанинг турли кўринишлари иш ҳақи тизимини ифодалайди. Шундай қилиб, меҳнатга ҳақ тўлаш тизими деганда, меҳнат нормалари доирасида унга ҳaқ тўлаш меъёрини билдирадиган кўрсаткичлар ўртасидаги ўзаро алоқалар тушунилади. Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ходимнинг амалда эришилган меҳнат натижаларига ҳамда ходим билан иш берувчи ўртасида келишилган ишчи кучининг баҳосига мувофиқ иш ҳақи олишини кафолатлайди.
Меҳнат натижаларини аниқлаш учун қандай асосий кўрсаткичдан фойдаланилишига кўра иш ҳақи тизимларини икки катта гуруҳга бўлиш қабул қилинган. Бу гуруҳлар иш ҳақи шакллари деб аталади. Агар меҳнат натижаларининг асосий ўлчагичи сифатида тайёрланган маҳсулот миқдоридан фойдаланилса, буни иш ҳақининг ишбай шакли дейилади. Бордию ана шундай ўлчагич сифатида ишланган иш вақтининг миқдоридан фойдаланилса, бунда гап вақтбай иш ҳақи тўғрисида боради. Бинобарин, иш ҳақи шакли - ходимга ҳақ тўлаш мақсадида унинг бажарган ишини баҳолаш чоғида меҳнат натижаларини ҳисобга олишнинг асосий кўрсаткичи бўйича гуруҳларга ажратилган ҳaқ тўлаш тизимларининг у ёки бу туркуми.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай ҳамда вақтбай тизимларида тариф бўйича нормалаш бир хил бўлгани ҳолда, меҳнатни ташкилий-техникавий нормалашда турлича ёндашувлардан фойдаланилади. Вақт бай иш ҳақи тўлашда меҳнатнинг асосий нормаси қонун билан белгилаб қўйилган ягона иш вақти ва ходим шу вақт давомида бажариши керак бўлган меҳнат мажбуриятларининг рўйхатидан иборат бўлади. Ходимнинг меҳнат мажбуриятлари эса корхонада таркиб топган ходимлар ўртасида меҳнат тақсимоти тамойилларидан келиб чиқади. Бу тамойил ишлаб чиқаришнинг ташкилий-техникавий шароитлари билан белгиланади. Ушбу нормани бажарганлик учун муайян ҳақ тўлаш меъёри – тариф ставкаси назарда тутилади. Агар ходим нормада назарда тутилганидан камроқ вақт ишлаган бўлса, унга тариф ставкасидан кўра камроқ иш ҳақи ёзилади. Борди-ю, ходим ишлаган иш вақти ва унинг конкрет меҳнат мажбуриятлари белгиланган нормадан ошиб кетса, унинг меҳнатига тўланадиган ҳaқ тариф ставкасидан ортиқ бўлади.
Ишбай ҳақ тўлаш чоғида маҳсулот чиқариш нормаси асосий меҳнат нормаси бўлади. У ҳам қонун билан белгиланган иш вақтининг давомийлигига қараб ҳисобланади. Бундай нормани бажарганлик учун ходим тариф ставкаси миқдорида ҳақ олади. Тариф ставкаси бажарилмаганида ёки ошириб бажарилганида ходимга ёзилган ҳақ тегишли суръатда ундан паст ёки юқори бўлади.
Меҳнатга ишбай ҳамда вақтбай ҳақ тўлаш тизимларида асосий меҳнат нормаси билан бир қаторда кўпинча бир ёки бир неча қўшимча меҳнат нормаларидан фойдаланилади. Бу меҳнат нормаларини тўла ва ошириб бажарганлик учун жорий мукофотлар ёзилади. Ўзининг иқтисодий мазмунига кўра бундай мукофотлар асосий меҳнат нормасига қўшимча тарзда белгиланган ҳақ тўлаш нормаларидан иборат бўлади.
Иқтисодий моҳият нуқтаи назаридан қараганда иш ҳақининг ишбай ва вақтбай шакллари ўртасида катта фарқ йўқ: уларнинг ҳар иккиси ҳам меҳнат бозори томонидан белгиланган ишчи кучининг баҳосига ҳамда қонун билан белгиланган иш вақтининг давомийлигига асосланади. Ҳақ тўлашнинг икки шаклида меҳнат натижаси ҳам, иш вақти ҳам ҳисобга олинади.
Асосий ва қўшимча иш ҳақи. Асосий иш ҳақи деганда ходим оладиган иш ҳақининг аниқ иш даври - ҳафта, ой, чорак, ярим йил, бир йил учун тариф ставкалари бўйича ҳақ тўлашга мос келадиган қисми тушунилади. Бир қанча ҳолларда иш ҳақининг нисбатан доимий қисми асосий иш ҳақи деб аталади. Ишбай ишловчилар учун у амалда тайёрланган маҳсулот учун белгиланган нарх бўйича тўланадиган ҳақдир; вақтбай ишловчи учун – тарифставкалари бўйича амалда ишланган вақт учун тўланадиган ҳақдир.
Иш ҳақини асосий (тариф) ва қўшимча (рағбатлантирувчи) қисмларга бўлиш муқаррар равишда уларнинг ўзаро нисбати масаласини ўpтara қўяди. Иш ҳақининг ушбу таркибий қисмлари номининг мантиғи асосий иш ҳақи ўз номини оқлаши учун кам деганда 50 фоиздан кўпроқни, рағбатлантирувчи қисми эса тегишли суратда 50 фоиздан камроқни ташкил этиши кераклигини кўрсатади.
Бошқа шарт-шароитлар тенг бўлгани ҳолда тариф бўйича тўловлар билан рағбатлантирувчи тўловлар нисбатига таъсир кўрсатадиган иккинчи муҳим омил корхона касаба уюшмаси ташкилотининг етуклик даражасидан, унинг иш берувчилар билан жамоавий шартнома муносабатларидаги ҳақ тўлаш шартлари ва даражасига таъсир кўрсата олишидан иборатдир. Ходимлар ўз меҳнатларига ҳақ тўлаш кафолатлари анча юқори бўлишидан манфаатдор. Бу эса тариф бўйича ҳақ тўлаш даражасини ошириш орқали таъминланади. Кўпинча касаба уюшмалари



Download 44,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish