7-мавзу. Ижтимоий шериклик. 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


-боб. Ижтимоий шерикликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш



Download 33,5 Kb.
bet5/10
Sana23.02.2022
Hajmi33,5 Kb.
#122290
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
7-мавзу. Ижтимоий шериклик.

3-боб. Ижтимоий шерикликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
12-модда. Ижтимоий шерикликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш турлари
Ижтимоий шерикликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш турлари қуйидагилардан иборат:
нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини мулкий, ахборот, маслаҳат, ташкилий ва ўқув-услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Қонуннинг 13 ва 14-моддалари.
нодавлат нотижорат ташкилотларига ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига моддий ёрдам кўрсатаётган юридик ва жисмоний шахсларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзлар бериш;
нодавлат нотижорат ташкилотларига ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига давлат субсидиялари, грантлари ва ижтимоий буюртмалари бериш, ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни молиялаштириш.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Қонуннинг 19 — 22-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 4-боби («Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш»).
13-модда. Мулкий ёрдам кўрсатиш
Ижтимоий шериклик соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотларига ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома асосида давлат мулки текин ёки имтиёзли шартларда вақтинча фойдаланишга берилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрельдаги 102-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида»ги низом.
Нодавлат нотижорат ташкилотларига ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига вақтинча фойдаланишга берилган давлат мулкидан мақсадли фойдаланилиши керак.
14-модда. Ахборот, маслаҳат, ташкилий ва ўқув-услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш
Ижтимоий шериклик соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини ахборот, маслаҳат, ташкилий ва ўқув-услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш қуйидаги йўллар орқали амалга оширилади:
ижтимоий шериклик соҳасидаги ахборотдан эркин фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш;
нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий шерикликни амалга оширишдаги иштироки масалаларига доир услубий материалларни ишлаб чиқиш ҳамда нашр этиш;
ижтимоий шерикликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича ўқув курсларини ташкил этиш ҳамда билим берувчи тадбирлар, услубий маслаҳатлар, илмий-амалий семинарлар ва конференциялар ўтказиш;
ижтимоий шериклик соҳасидаги тадбирларни ташкил этишда кўмаклашиш.

Download 33,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish