22-модда. Ижтимоий шериклик соҳасидаги тадбирларни молиялаштириш
Ижтимоий шериклик соҳасидаги тадбирларни молиялаштириш:
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағлари;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси 69-моддасининг биринчи қисми учинчи хатбоши, 70-моддасининг биринчи қисми 2-банди.
ижтимоий шериклик субъектларининг ўз маблағлари;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобидан амалга оширилади.
Ижтимоий шериклик соҳасидаги тадбирларни молиялаштириш қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |