Назорат саволлари
1. Қандай шароитларда қайтарувчан жараёнларни кузатиш мумкин.
2. Иссиқлик машинасининг ишлашини тушунтиринг.
3. Совиткич машинасининг ишлаш принципини изохланг.
4. Айланма жараён деб қандай жараёнга айтилади.
5. Tермодинамиканинг иккинчи қонуни қандай маънога эга.
6. Карно сикли нима ва у қандай жараёнлардан ташкил топган.
7. Иссиқлик машинасининг Ф.И.К. га таъриф беринг.
8. Қандай шароитларда реал газ ўзининг хусусияти бўйича идеал газга яқинлашиб боради?
9. Жоул-Tомсон эффектини тушунтиринг?
10. Ван-дер-Ваалс формуласини ёзинг ва тушунтиринг?
11. Ван - Дер - Валас тенгламасидаги ва параметрларнинг физик маъноси қандай?
12. Критик холат нима?
13. Критик температура қандай температура?
14. Реал газнинг ички энергияси нима?
Қайтар ва қайтмас жараёнлар. Tермодинамиканинг иккинчи
қонуни. Карно айланма жараёни. Иссиқлик машинасининг фойдали иш
коеффиценти (Ф.И.К.)
Режа.
Иссиқлик жараёнлари.
Термодинамикада иш.
Термодинамиканинг 2 қонуни.
Иссиқлик машинасининг ишлаш принципи ва Карно айланма жараёни.
Иссиқлик машинасининг фойдали иш коеффиценти (ФИК).
Таянч сўз ва иборалар: иссиқлик харакати, қайтар ва қайтмас жараёнлар, Карно айланма жараёни, иссиқлик машинаси, фойдали иш коеффициенти (Ф.И.К), совитгич, иситгич, иш, иссиқлик миқдори, идеал газ, изотермик жараён, адиабатик жараён, цикл, температура.
Tермодинамика энергияларнинг иссиқлик харакати туфайли юз берадиган бир - бирига айланишидаги миқдорий қонуниятларни ўрганади. У икки фундаментал (асосий) қонунга асосланган. Биринчи қонун энергиянинг бир - бирига айланишадиги миқдорий ва сифат томонларини белгилайди. Иккинчи қонун бу жараёнларнинг йўналишини белгилайди. Tермодинамик мувозанатда система холати - учта параметр орқали белгиланади ва тенгламани холат тенгламаси деб аталади. Идеал газ учун бу Менделеев - Клапейрон тенгламасидир:
(11.1)
Системанинг холатдан холатга ўтиши термодинамик процесс деб аталади. Холат диограммасида системанинг холати точка билан белгиланади, процесс эса - эгри чизиқ билан. Системанинг 1 холатдан 2 холатга ўтиш қайтар ўтиш (жараёни) деб аталади, агар системанинг 2 холатдан 1 холатга ўтиш учун бошқа процесс мавжуд бўлса ва у система тескари йўналишда биринчи йўналишнинг хамма и холатларидан ўтиб 1 холатга ўтиб олса ва на системада ва на ташқи атрофда хеч қандай ўзгаришлар қолмаса.
11.1-расм
Акс холда процесс қайтмас деб аталади. Умуман олганда табиатда қайтар процесслар бўлмайди.
Қайтар жараён - бу идеаллаштирилган жараёндир.
Фараз қиламиз, ички энергияси бўлган системага энергия берилади ва унинг ички энергияси бўлиб қолди ва А иш бажаради.
ва - агар иш ташқи кучларга қарши бажарилса (11.2).
11.2-расм.
Демак, системага берилган энергия ички энергияни ўзгартиришга ва системанинг бажарган ишига сарф бўлади. Бу термодинамиканинг биринчи қонуни ва энергиянинг сақланиш ва бир - бирига айланиши қонунининг ифодасидир:
(11.2)
Агар система даврий равишда аввалги холатига қайтиб келаверса бўлади.
Демак система олган энергиясидан кўп иш бажараолмайди. Акс холда биз абадий двигателга эга бўлар эдик. Демак термодинамиканинг биринчи қонуни адабий двигателнинг бўлиши мумкин эмас, дейди.
Do'stlaringiz bilan baham: |