Мувозанат ҳолати
|
Системага ташқи таъсирлар бўлмаганда ундаги барча термодинамик параметрлар етарлича узоқ вақт мобайнида маълум бир ўзгармас қийматларни қабул қиладиган ҳолати
|
6
|
Номувозанат ҳолати
|
Системада хеч бўлмаганда битта термодинамик параметр маълум бир ўзгармас қийматни қабул қилмайдиган ҳолати
|
Назорат саволлари
1. Молекулалар сонининг тезлиги бўйича тақсимот функцияси деган иборанинг физик маъноси қандай.
2. Максвелл тақсимотининг графигини чизинг.
3. Барометрик формула қандай параметрларни ўзаро боғлайди.
4. Болцман тақсимоти қандай физик катталигининг нима бўйича тақсимотини белгилайди.
5. Максвелл тақсимот функциясидан фойдаланиб, эхтимоли энг катта бўлган тезликни қандай аниқлаш мумкин.
6. Баландлик ортиши билан атмосфера босимининг қиймати камайиб бориши температура ва атмосфера таркибидаги молекулаларнинг массасига боғлиқми.
Do'stlaringiz bilan baham: |