Чизиқли бошқаришнинг учинчи мақсади - бошқариладиган йўл белгилари ёрдамида иккиламчн хавфсизлик даражаси ошириш. Одатда хайдовчиларни ахборот билан таъминлаш учун огоҳлантирувчи йўл белгиларидан фойдаланилади. Тизимнинг одатий шакли транспорт датчиклари ва ижрочи элементлардан ташкил топади. Ушбу холатда ижрочи элементлар сифатида йўл чеккаларида жойлашган бошқариладиган йўл белгилари (БЙБ-УДЗ) ишлатилади ва улар хайдовчиларни йўлдаги бажарилаётган барча ишлар тўғрисида огоҳлантириб боради.
Бошқариладиган йўл белгилари (БЙБ-УДЗ) одатда камида икки йўлакка (полоса) эга бўлган йўл чеккаларида ўрнатилади. Барча бошқа вазиятларда белгилар йўлнинг харакат қисминннг тепасидаги порталларга жойлаштирилади. Тавсия этилган йўл кесимининг Sx-Sn кадами 800-1000 м ташкил этади ва 1500 м дан ошмаслиги лозим. Хайдовчи айрим холларда йўл белгиси берган буйрукни “эсдан чикаради”. Ундан ташкари йўлнинг кесими қўшимча ўлчагичлар билан жихозланади D,-D„, ва уларда автомобилларнинг харакатланиш интенсивлиги, транспорт воситасининг тезлиги ва транспорт оқимининг таркиби ўлчанади. Ўлчагичлар хар бир йўлакда жойлаштирилади ва бошқариладиган йўл белгилари (БЙБ-УДЗ) дан 150-200 м харакатланиш йўналишида урнатилади. Ўлчаш жараёнларни амалга ошириш ва натижаларга ишлов бериш вакти 5 м ошмаслиги талаб этилади. Одатий холларда тезликни чегараловчи белгилар хар бир йўлакнинг тепасида жойлашади, шу билан бирга хар бир харакатланиш йўлакларда огоҳлантирувчи белгилар ва зарур бўлган холларда тақиқловчи белгилар ўрнатилади.
Бошқариш тизими. Чизиқли ечим сифатида хар бир йўлнинг участкасида дастурлашга мойил автомат кўзда тутилган ва унинг асосий вазифаси бошқариладиган йўл белгилари (БЙБ-УДЗ) ёрдамида маълумотларга бошланғич ишлов беришдан иборат. Ундан ташқари у барча мониторинг функцияларига эга: тизимга бегоналар киришини аниқлаш, функцияларни бажарилишини назорат қилиш, бошқариладиган йўл белгилари, детекторлар ва бошқалар.
Бошқаришнинг барча блоклари йўл участкаларини алоҳида (автоном) бошқаришнинг махаллий (худудий) бошқариш марказлари билан боғланган. Ушбу марказларда бошқариш алгоритмларидан фойдаланилади. Тизимнинг тезкор ишлашини таъминлаш учун алоҳида қисмлар ва бошқариш маркази билан тезкор алоқа ўрнатилиши зарур. Қайд этилган худудий марказ одатда юқоридаги бошқариш маркази билан ва у оркали бошқа телематик тизимлар билан боғланган бўлади.
Бу ерда оператор учун интерфейс мавжуд бўлади ва у зарур бўлган холларда RLTC тизимидан кўлда бошқариш учун имконига эга булади. Бундай холат одатда фавқулодда ходиса содир бўлганда вужудга келади. Тизимнинг фаолияти транспорт датчиклари томонидан олинган, ишлов берилган ва таҳлил қилинган маълумотларга асосланади. Назарда тутиш лозимки тизимда катта маълумотлар массивига ишлов берилади.