7 Хотиранинг зўриқиши



Download 0,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana21.02.2022
Hajmi0,61 Mb.
#22855
1   2   3   4   5
Bog'liq
Сапиенс. 7-боб

Бюрократия каромати 
Андликлардан фарқли ўлароқ, Месопотамия аҳолисида, ваниҳоят, зерикарли сонлардан 
ташқари яна нималарнидир ёзиш истаги пайдо бўлди. Милоддан аввалги учинчи минг йилликнинг 
бошидан то ўртасига қадар, яъни шумер ёзув системаси ҳозир биз “миххат” деб атайдиган 
тўлақонли системага айлангунига қадар янги-янги белгилар ҳисобига аста-секинлик билан кенгайиб 
борди. Милоддан аввалги учинчи минг йиллик ўрталарига келиб подшоҳлар фармойишлар 
чиқаришда, коҳинлар башоратларини қайд қилиб қўйишда ва ҳаттоки оддий фуқаролар ҳам мактуб 
3
Marcia and Robert Ascher, Mathematics of the Incas - Code of the Quipu (New York: Dover Publications, 1981). 
4
Gary Urton, Signs of the Inka Khipu (Austin: University of Texas Press, 2003); Galen Brokaw, A History of the 
Khipu (Cambridge: Cambridge University Press, 2010). 


алмашишда миххатдан фойдалана бошлаган эди. Тахминан мана шу даврларда мисрликлар 
ўзларининг иероглиф асосидаги ёзувини ишлаб чиқдилар. Тўлиқ ёзув системасининг бошқа 
кўринишлари эса Хитойда тахминан милоддан аввалги 1200 йилларда, Марказий Америкада 
милоддан аввалги 1000-500 йилларда ривожланиб борди. Тўлиқ ёзув системаси янгича шаклга 
кириб, турфа мақсадларга мослашиб, айнан шу марказлардан чор-атрофга ёйилди. Одамлар шеър, 
тарихий ривоятлар, роман ва пьесалар, башоратлар ҳамда таомлар рецептини ёза бошладилар. 
Шунга қарамай, ҳисоб-китобга доир маълумотларни қайд этиш ёзувнинг асосий вазифаси бўлиб 
қолаверди. Бунинг учун эса тўлиқсиз ёзув системалари ҳам кифоя эди. Яҳудийлар Библияси, юнон 
“Илиада”си, ҳинд “Маҳобҳорат”и, будда динининг “Трипитака”си – барча-барчаси оғзаки ижод 
маҳсули сифатида дунёга келиб, бир инсондан бошқасига, авлоддан авлодга ўтиб борган. Ёзув 
ихтиро қилинмаган тақдирда ҳам улар яшашда давом этган бўлар эди. Аммо солиқ дафтарчалари ва 
бутун бошли мураккаб бюрократия ёзув бўлсагина, вужудга келади, шу сабабли ҳам бюрократия 
билан тўлиқсиз ёзув системаси бугунга қадар Сиам эгизаклари каби чамбарчас боғланган – йўқ 
деганда, компьютер маълумотлар базасидаги кодланган яширин устунларни олинг.
Қайдномалар кўпайгандан кўпайиб, маъмурий архивлар йириклашган сари янги муаммолар 
юзага келди. Бевосита инсон миясида сақланувчи маълумотларни ёдга олиш мушкул иш эмас. 
Менинг миямда миллиардлаб байт маълумотлар йиғилиб қолган, шунга қарамай, бир лаҳза ичида 
Италия пойтахти номини айта оламан, сўнг эса 2001 йил сентябрининг 11-санасида нималар 
қилганимни сўзлаб бериш, уйимдан университетгача бўлган йўлни тасвирлаб бериш менга чўт эмас. 
Мия шу каби вазифаларни қандай уддалайди, бу бизга ҳануз қоронғу. Аммо, барчага маълумки
миянинг қидирув системаси фавқулодда ажойиб - “Автомобиль калити қаерга ғойиб бўлди экан?” 
дея бош қотирувчи ҳолатларни ҳисобга олмасак, албатта.
Лекин кипу ёки бўлмаса лой лавҳаларда сақланган маълумотларни қандай топиб, баён этиш 
мумкин? Ихтиёримизда ўнтача, борингки, юзтача жадвал бўлганда ҳам, бунинг уддасидан чиқиш 
мумкин. Аммо Ҳаммурапи, Мари подшоҳи Зимрилим замондошларида бўлгани каби мингта жадвал 
бўлса, нима бўларди?
Эрамиздан аввалги 1776 йилни кўз олдимизга келтирсак. Мари подшоҳлигининг икки 
фуқароси ер масаласида баҳслашиб қолишди. Иаков ерни 30 йил муқаддам Исавдан сотиб олганини 
такрорласа, Исав ерни сотмаганини, балки 30 йилга ижарага берганини, энди муддат тугагач, 
мулкини қайтиб олишни истаётганини айтиб туриб олади. Бу икковлон жанжаллашиб, бир-бирига 
қичқиришиб, сал қолса ёқалашай деб турганда, қўққисдан ақллари ишлаб кетади: Баҳснинг ечими 
шоҳ архивида. Айнан мана шу ерда мамлакатнинг исталган нуқтасида амалга оширилган барча мол-
мулк келишувига тегишли қайдлар сақланади. Шундай қилиб, икковлон архивга етиб келишади. У 
ерда дам бу амалдорнинг, дам у амалдорнинг ёнига юборилавериб, тинкалари қурийди. Сўнг эса 
бир чойхўрлик тугагунча кутишга тўғри келади, кейин яна чой дамланади (шифоли, албатта), 
ортидан учинчиси ва ниҳоят уларга уйга қайтиб, эртаси куни қайтиб келишларни айтишади. Эртаси 
куни архив ходими тўнғиллаб-тўнғиллаб уларни керакли лавҳани топишга етаклайди. Эшикни ланг 
очиб, икки даъвогарни боғлам-боғлам лавҳалар ердан шифтга қадар уйилиб кетган улкан бинога 
киргизади. Архив ходимининг юзи бежизга бужмаймаган экан-да. 30 йил муқаддам тузилган битим 
қайдини қандай топсин? Ана, боринг-ки, керакли лавҳани топди ҳам дейлик, унинг ростдан ҳам ер 
мақомига оид сўнгги қайд эканлигини қандай текшириб аниқлайди? Агар у ҳеч нарса тополмаса, 
Исав ерни сотмаган ҳам, ижарага ҳам бермагани исботланди деганими? Ёки лавҳанинг йўқлиги 
ҳужжатнинг йўқ бўлганини, айтайлик, ўн йил аввал архив ёмғир остида қолиб, лавҳага лой 
чапланиб, яроқсиз ҳолга айланганини билдирадими?
Афтидан, битимни лой лавҳаларда миххат билан ёзиб қўйишнинг ўзи етмайди, маълумотни 
аниқ, самарали ва тўғри ишлаш имконияти билан ҳам таъминлаш зарур. Муайян ташкилий усуллар 
зарур, мисол учун, каталоглар, нусха кўчириш усуллари (нусха кўчиргич ускуна борлиги қандай 
яхши), тез ва аниқ қидирув усуллари (бу ерда компьютерлар ишга ярарди) ҳамда мана шулардан 
фойдалана оладиган синчков ва оптимист архив ходими.
Бундай услубларни ихтиро этиш ёзувни ихтиро этишдан бирмунча мушкул эди. Кўплаб ёзув 
системалари турли манзил ва турли даврда бир-бирларидан айро ҳолда шаклландилар. Археологлар 
бугун ҳам ҳар неча йилда бир аллақандай унутилган ёзувни топиб оляптилар. Топилган намуналар 
орасида шумерларнинг лойга тирнаб битилган ёзувидан ҳам қадимийлари бордир, аммо уларнинг 


катта қисми бугунга келиб фойдасиз бир сувенердан бошқа нарса эмас, негаки бу ёзувни ихтиро 
қилганлар маълумотларни тартибга солиш, зарурат туғилганда улардан қайта фойдаланишнинг 
самарали йўлларини ўйлаб топишмаган. Айнан мана шу масалада Шумер подшоҳлиги, фиръавнлар 
давридаги Миср, Кўҳна Чин, инклар империяси алоҳида ажралиб туради – улар ёзма маълумотларни 
архивлаш, каталогларга киритиш ва қайта фойдаланишнинг самарали йўлларини ишлаб чиқдилар. 
Бундан ташқари, ушбу маданиятларда котиб, ҳисобчи, кутубхоначи ва архив мутахассисларини 
ўқитиш учун маблағни аяшмаган. Таълим бериш эса осон иш эмас эди. Кўҳна Месопотамияда 
шогирдлар кўчириши керак бўлган машқлар сақланиб қолган. Ушбу матн тўрт минг йил олдин 
таълим олган талабалар ҳаётига назар солиш имкониятини беради:
“Мен кириб, ўрнимга ўтирдим. Ўқитувчим лавҳамни ўқиди. “Бу ерда нимадир етишмаяпти” - деди 
ва мени калтаклади. 
Назоратчилардан бири “Нега рухсатимсиз оғиз очяпсан?” - деди ва мени калтаклади. 
Қоидаларга риоя қилишга кўз-қулоқ бўлган масъул “Нега изнсиз турасан?” - деди ва мени 
калтаклади. 
Дарвозабон “Нега рухсатсиз кирасан?” - деди ва мени калтаклади. 
Шумер ўқитувчиси “Нега сен аккадча гапирасан?”
5
- деди ва мени калтаклади.
Ўқитувчим “Сенинг хатинг жуда хунук” - деди ва мени калтаклади.”
6
Қадимги котиблар нафақат ўқиш ва ёзишни, балки каталог, луғат, тақвим, жадвал ва 
формулалардан фойдаланишни ҳам ўрганишган. Бошқачасига айтганда, талабалар миянинг одатий 
фаолиятига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган маълумотларни каталогларга киритиш, олиш ва қайта 
ишлаш усулларини ўзлаштирганлар. Мияда эса барча маълумотлар табиий бирлашади. Тўрмуш 
ўртоғим билан янги уй учун ипотека шартномасини имзолаш мақсадида банкка келганимда ўз-
ўзидан илк яшаган уйимиз ёдга тушади, сўнг эса хаёл бизни Янги Орлеанда кечган асал ойи томон 
етаклайди, Янги Орлеан эса тимсоҳлар билан, тимсоҳлар эса аждарҳо билан боғланади, бу эса тўғри 
“Нибуленглар узуги” билан бирикади ва, қарабсизки, қўққисдан Зигфрид ариясини куйлай 
бошлаганимни ўзим ҳам сезмай қоламан, банк ходими эса таажжубланиб бақрайганча қолади. 
Бюрократиянинг вазифаси ҳамма нарсани алоҳида ғаладонларга жойлаб, тўла тартибга солишдан 
иборат: уй учун гаров ҳужжати алоҳида, никоҳ гувоҳномаси алоҳида, солиқ декларациясининг ҳам 
ўз жойи бор, суддан келган қоғознинг ҳам. Акс ҳолда нимани қаердан топардинг? Бирор бир 
ғаладонда жой тополмаганлари эса – ўша эртакдаги аждарҳо кабилар – ахлат қутисига йўл олади. 
Ҳаммасидан энг қийини – сақлашда бир неча туркумга мос келадиган ҳужжатлар. Мисол учун
Вагнер мусиқий драмаси. Уни қаерга жойлаш керак? Мусиқалар ғаладонигами ёки театрлар 
бўлимига? Ёки бўлмаса янги бўлим очиш керакмикан? Шу тарзда мунтазам равишда янги бўлимлар 
очилади, ортиқчалари чиқариб ташланади, тартибга келтирилади.
Бундай “ғаладонлар” тизими ичра ҳаракатланиш учун инсон инсондек ўйлашни тўхтатиб, 
ҳисобчи ва ёки идора ходими каби фикр юритишни ўрганиши керак. Ҳаммамиз биламиз, қадимги 
замонлардан то бугунга қадар ҳисобчи ва идора ходимлари инсондек фикр юритмайдилар. Уларда 
мия ўрнида бир неча ғаладон ва қутидан иборат архивлар жавони жойлашган гўё. Бу уларнинг айби 
эмас, албатта. Агар ҳамма нарсани токчама-токча жойлаштириб чиқмаса, уларга ишониб 
топширилган маълумотлар айқаш-уйқаш бўлиб кетарди. Бундай ходимлар эса на давлатга, на 
компанияга ва на исталган бошқа ташкилотга керак. Ёзув ихтиросининг жиддий ва муҳим натижаси 
айнан мана шунда – одамлар бошқача фикрлашни, дунёни бошқача қабул қилишни ўргандилар. 
Эркин боғлаш ва яхлит фикрлаш ўрнини бюрократик тақсимлаш эгаллади.

Download 0,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish