7- мавзу: Ўзбекистон Республикасида давлат хизмати турларини соддалаштиришдаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий



Download 187,06 Kb.
Pdf ko'rish
Sana09.04.2022
Hajmi187,06 Kb.
#538917
Bog'liq
Amaliy 7-mavzu DX



7- Мавзу: Ўзбекистон Республикасида давлат хизмати 
турларини соддалаштиришдаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий 
асослари 
Мамлакатимизда 
мустақилликнинг 
дастлабки 
йиллариданоқ 
ҳуқуқий давлат асосларини мунтазам такомиллаштириб бориш, 
давлат хизмати асосларини белгилаш ,шунингдек, аҳолининг 
ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратиб 
келинмоқда. Айниқса, кейинги йилларда бу борадаги ишлар кўлами 
ва миқѐси кенгайиб, мутлақо янги босқичга кўтарилди. Биринчи 
Президентимиз И.А.Каримов Ўзбекистонда янги жамият қуриш ва 
бозор иқтисодиѐтига ўтиш учун барча кишиларнинг қонунга амал 
қилишини муҳим принцип деб ҳисоблаб, ўзининг ―Қонун ва адолат 
устуворлигининг ҳаѐтбахш манбаи‖ нутқида: ―Қонун, яна бир бор 
қонун – катта-ю кичик, жинсидан, миллати, эътиқоди ва 
мансабидан қатъи назар,– барчамиз учун устувор бўлмоғи даркор!‖, 
– деб кўрсатади.1 Қонунийлик аҳоли маданий даражаси билан, 
давлат органлари, жамоат бирлашмалари, мансабдор шахслар ва 
фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти билан боғлиқ 
бўлади. Тўғри, инсонларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти 
қанча юқори бўлса, қонунийлик ва ҳуқуқ Тартибот таъминланади, 
қонун бузилиши ҳолатлари шунча кам учрайди. Бугунги кунда, 
қонунийлик, адолатлилик таъминлаш борасида давлат бошқарув 
органлари томонидан давлат функция ва вазифаларини амалга 
ошириш жараѐнида аҳолига турли хизматлар кўрсатилади. Бу 
хизматлар тури давлат хизмати ҳисобланади. Назарияда олимлар 
томонидан ―давлат хизмати‖ тушунчасига турлича талқин 


қилишган. Масалан, давлат хизмати – бу давлат органида маълум 
бир мансабни эгаллаб турган шахс томонидан давлат вазифалари ва 
функцияларини бажариш мақсадида ҳокимият ваколатларининг 
амалга оширилишига қаратилган профессионал фаолиятдир.2 
Мамлакатни модернизация қилиш ва фуқаролик жамияти қуриш 
жараѐнида давлат хизматини ислоҳ этиш ҳисобланади. Бунда 
давлат 
ҳокимияти 
ва 
аппарати 
тизимлари 
фаолияти 
оптималлаштирилади, номарказлаштирилади. Масалан, ҳозирда 
Ўзбекистонда ―битта дарча‖ тамойили асосида баъзи давлат хизмат 
турлари соддалаштирилди. Бинобарин, 2012 йил 30 декабрь 378-
сонли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 
―Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда 
интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг ҳукумат 
портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида‖ги, 2014 йил 15 апрель ПҚ-2164- сонли Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг ―Тадбиркорлик фаолиятини амалга 
ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ 
тартиботларни 
янада 
такомиллаштириш 
чора-тадбирлари 
тўғрисида‖ Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сонли ―Ишбилармонлик муҳитини 
янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик 
бериш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги Фармони фуқароларга 
ҳукуматимиз томонидан айрим хизматларни интернет орқали 
(online) тартибда мурожаат қилиш, ҳужжатларни расмийлаштириш, 
ахборот олиш ва бошқа имкониятлари яратилди. Биринчи
Президентнинг 2014 йил 7 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида 


инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада 
такомиллаштиришга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида»ги 
Фармони тадбиркорларимизга анча қулайликлар яратди. Унга 
мувофиқ, лицензиялашни ва рухсат этиш характерига эга 
ҳужжатларни бериш механизмларини янада соддалаштириш, 
арзонлаштириш мўлжалланди ҳамда истиқболли режалар белгилаб 
берилди. Бинобарин, Ўзбекистон Иқтисодиѐт вазирлиги, Адлия 
вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан 
чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Алоқа, 
ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат 
қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, бошқа манфаатдор вазирлик ва 
идораларнинг таклифларига асосан 2014 йил 1 июндан бошлаб, 
тадбиркорлик 
фаолияти 
соҳасидаги 
лицензияланадиган 
фаолиятнинг ва рухсат этиш характерига эга ҳужжатларнинг 
алоҳида турлари бекор қилиниши, фаолиятнинг лицензияланадиган 
турларини ва рухсат этиш характерига эга тартиботларни 
расмийлаштиришнинг муддатлари ва йиғимлари миқдорлари 
қисқартирилиши, шунингдек, рухсат этиш характерига эга 
ҳужжатларни ва лицензияларни олиш тартиботларини янада 
қисқартириш ва соддалаштириш тўғрисидаги таклифлар қабул 
қилиниши лозим. Ундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси лицензия 
ва рухсат этиш характерига эга ҳужжатларни бериш бўйича 
ваколатли органлар, Иқтисодиѐт вазирлиги, Адлия вазирлиги, 
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари 
давлат қўмитаси билан биргаликда 2015 йил 1 январгача бўлган 
муддатда фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашда «бир 


дарча» тамойилини қонун ҳужжатлари даражасида жорий этиш 
таъминланиши, тадбиркорлик субъектлари томонидан лицензия 
келишувлари шартларини бажариш бўйича даврий ҳисоботларни 
электрон шаклда тақдим этиб бориш учун дастурий маҳсулотларни 
ишлаб чиқиш ва жорий этиш 2014 йилнинг охиригача 
тамомланиши зарур. Қарорда Алоқа, ахборотлаштириш ва 
телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси фаолиятнинг 
лицензияланадиган турларини ва рухсат этиш тартиботларини 
расмийлаштиришни электрон шаклга ўтказиш, шунингдек, давлат 
органларининг тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро электрон 
ҳамкорлигини жорий этиш самарадорлигини баҳолаш бўйича чора-
тадбирларни 
амалга 
ошириш 
юзасидан 
ишларни 
мувофиқлаштириш ва тизимли мониторинг қилиши, Марказий 
банк, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, манфаатдор вазирлик ва 
идоралар билан биргаликда 2014 йилнинг охиригача Коммунал 
хўжалик ва уй-жой фонди порталини электрон тўлов тизимлари ва 
коммунал хизматларнинг биллинг тизимлари билан бирлаштириш 
йўли орқали мазкур портални такомиллаштириш бўйича аниқ чора-
тадбирларни амалга ошириш, бунда тадбиркорлик субъектларига 
ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, 
реал вақт режимида ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолати тўғрисида хабар 
бериш бўйича хизматлар кўрсатиш имкониятлари назарда тутиш, 
шунингдек, 
манфаатдор 
вазирликлар, 
идоралар, 
хўжалик 
бирлашмалари ва тадбиркорлик субъектларига 2013–2020 йиллар 
даврида Ўзбекистоннинг Миллий ахборот-коммуникация тизимини 
ривожлантиришнинг 
комплекс 
дастури 
доирасида 
ишлаб 


чиқилаѐтган ахборот тизимларидан бепул фойдаланиш имконияти 
яратиш кераклиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация 
технологиялари давлат қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар, 
давлат қўмиталари, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда 
2014 йил 1 октябрдан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг 
Интерактив давлат хизматлари ягона порталида молия, солиқ, 
статистика 
ва 
бошқа 
турдаги 
ҳисоботларни 
интерактив 
расмийлаштириш ва тақдим этиш; солиқ ва бошқа мажбурий 
тўловларни, коммунал тўловларни, лицензия ва рухсат этиш 
характерига эга ҳужжатлар бўйича кўриб чиқишда ва уларни 
олишда тўланадиган йиғимларни ва давлат божларини Интернет-
банкинг тизими орқали тўлаш ҳамда маълумотномалар олиш ва 
бошқа интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш имконини 
берадиган махсус «тадбиркорлик субъектининг кабинети»ни ишга 
тушириши лозим. Бундан ташқари, 2014 йил 1 июндан бошлаб, 
тадбиркорлик субъектларига «бир дарча» тамойили бўйича 
электрон 
шаклда 
тадбиркорлик 
субъектларининг 
уларни 
Маҳаллийлаштириш дастурига киритишга доир талабномаларини 
кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, 
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига, 
Хусусийлаштириш, 
монополиядан 
чиқариш 
ва 
рақобатни 
ривожлантириш давлат қўмитасига тақдим этиш; миллий валютада 
бир йилгача бўлган муддатга кредит олишга доир ҳужжатларни 
хизмат кўрсатувчи тижорат банкларига топшириш ҳуқуқини 
берадиган 
тартиб 
ўрнатилиши 
белгиланган. 
Ўзбекистон 


Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари раҳбарлари 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги 
билан биргаликда тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик 
фаолиятига 
ноқонуний 
аралашиш, 
шунингдек, 
давлат 
хизматларини кўрсатишда ортиқча қоғозбозликка йўл қўйиш 
ҳолатлари учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг 
мансабдор 
шахсларига 
нисбатан 
маъмурий 
жавобгарлик 
чораларини 
кучайтиришни 
назарда 
тутган 
ҳолда 
қонун 
ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар 
ишлаб чиқиш юклатилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, 
―Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда 
интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг ҳукумат 
портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида‖ги Қароридаги 2-бандига биноан 1 октябрдан my.gov.uz 
порталида жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ва хўжалик 
бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари 
хизматлари ва функциялари тўғрисидаги маълумотлардан 
фойдаланиш, фойдаланувчиларга электрон шаклда маълумотлар 
айирбошлаш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий 
давлат ҳокимияти органларининг интеграцияланган интерактив 
давлат 
хизматларидан, 
шу 
жумладан 
пулли 
асосда 
фойдаланишнинг 
ягона 
нуқтаси 
орқали 
сўровларни 
расмийлаштириш имкониятлари берилди. Шунингдек, жисмоний 
ва юридик шахсларнинг Ягона портал фаолияти билан боғлиқ 
сўровлари ва мурожаатларини ҳисобга олиш, шу жумладан давлат 
ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти 


органларининг интерактив давлат хизматлари кўрсатиш сифати 
мониторинги 
олиб 
борилиши 
таъминланди. 
Бу 
портал 
―Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида‖ги Қонунга биноан 
мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби белгиланган. Унга кўра, 2013 
йил 7 июньдан 2014 йилгача 1 ноябргача порталга 62547 
мурожаатлар тушган, улардан 89%, яъни 55878 таси кўриб чиқилиб 
жавоб берилган, 11%, яъни 6669 таси кўриб чиқиш жараѐнида. 63% 
— 39481 мурожаат жисмоний, 37 % – 23066 мурожаат юридик 
шахлардан, яъни буларнинг 34 %, яъни 21455 мурожаат 
тадбиркорлик 
субьектлари 
томонидан3 

Шунингдек, 
мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотларга мувофиқ 
Ўзбекистон Республикаси ―Ергеодезкадастр‖ давлат қўмитаси 
бошқармаларида ―Бир ойна‖ бўлими ташкил этилган. ―Бир ойна‖ 
бўлими кадастр иншоотларига мулкий ҳуқуққа эга бўлган 
буюртмачилар билан ишлашда ва кўчмас мулкка ка дастр ишини 
шакллантириш буюртмасини бажаришни назорат қилишда ва барча 
кўрсатилаѐтган хизматлар бўйича бошқа тегишли кадастр 
ҳужжатларни тайѐрлашда (қисқа қилиб ―кадастр ҳужжатлари‖) 
Тошкент шаҳар Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизматининг 
таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва Хизмат раҳбарининг тўғридан 
тўғри бўйсинувида бўлади. Юқоридагиларга кўра, Божхона 
органларида ҳам баъзи хизматлар оптималлаштирилди. Жумладан, 
товарларни экспортга етказиб беришда божхона расмийлаштируви 
процедураси сезиларли даражада соддалаштирилди. Ҳозирда 
декларациялаш, 
сертификатлаш, 
санитар-эпидимиологик 
назоратдан ўтказиш каби жараѐнларни ―бир дарча‖ тамойили 


асосида амалга ошириш механизми босқичма-босқич жорий 
этилмоқда. Маҳсулотларни стандартлаш ва сертификатлаш, уларни 
ташқи бозорга чиқариш масалаларида экспортер-корхоналарга, 
авваламбор кичик бизнес субъектларига кўмаклашиш бўйича 
махсус тузилмалар ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси 
Адлия Вазирлиги органларида юридик шахслар ва якка тартибдаги 
тадбиркорларни давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйиш борасида 
бюрократик тўсиқлар ва ғовларни бартараф этишни камайтириш 
бўйича чора-тадбирлари бўйича ишлар қилинди. Бунда жисмоний 
ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш, давлат 
рўйхатидан ўтказиш жараѐнида хабардор қилиш, тегишли рухсат 
берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини ―бир дарча‖ 
тамойили асосида кўриб чиқиш белгиланди. Юқоридагилардан 
келиб 
чиқиб, 
давлат 
хизматларининг 
айрим 
турлари 
соддалаштирилган, лекин ҳанузгача давлат хизматини тартибга 
соладиган ягона норматив ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинмаган. 
Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси томонидан 
―Давлат хизмати‖ тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи марта 2005 
йилда ишлаб чиқилган, 2013 йилда қайта кўриб чиқилди. Бу қонун 
лойиҳасида давлат мансаби, давлат органи, давлат хизмати, давлат 
хизматчиси, юқори малака талаблари, давлат хизмати мансаблари 
даражалари тушунчалари берилган. Шунингдек, қонуннинг амал 
қилиш доираси, давлат хизматчисининг ҳуқуқий мақоми, давлат 
хизматини ташкил этиш ва ўташ, давлат хизматчиларининг 
профессионал тайѐргарлиги, қайта тайѐрлаш ва малака ошириш, 
давлат хизматчиларини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, якуний 


қоидалар бўлимларидан ташкил топган. Бу қонуннинг мақсади 
жамият ва давлат манфаатларига мунтазам, профессионал, 
холисона, очиқ ва самарадор давлат хизматини таъминлашдан 
иборат. Бу қонунга таклиф сифатида қуйидагилар кўрсатилиши 
мумкин:
• мансабдор шахс, масъул мансабдор шахс, вакансияда турган 
лавозим, вақтинчалик вакансияда турган лавозим, давлат мансаби, 
давлат хизматчиларини бошқариш тушунчаларига таъриф бериш; • 
давлат лавозими ва давлат хизматчиларининг менежменти (давлат 
хизматчиларини бошқариш, давлат лавозимлари ҳисоби ва уни 
қайд этиш масалалари);
• давлат хизмати мунтазам амалга оширилиши учун кадр 
захираларини шакллантириш ва ротация қилиш масалаларига 
ойдинлик киритиш, шунингдек, давлат хизматини мунтазам 
равишда кадрлар билан таминлайдиган битта мустақил орган 
ташкил этиш масалалари; 
• давлат хизматида профессионал салоҳият ўсганлигини баҳолаш 
мезонлари, яъни давлат хизматида бир хил хусусиятларга эга 
кадрларнинг энг етугини аниқлаш масаласи; • давлат хизматчилари 
ва уларнинг ер(хотин) фойда ва мол-мулк ҳақида маълумоти 
берилиши; (Декларация)
• давлат хизматчисининг қасамѐди масаласи. Бинобарин, давлат 
хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига аниқлик киритадиган 
бўлсак, 
республикамизда 
барча 
давлат 
органлари 
ички 
низомларида, 
йўриқномаларида 
ва 
уставларида 
давлат 


хизматчиларининг этика қоидаларига тааллуқли нормалари 
белгиланган. Лекин республика доирасида унификация қилинган 
ягона қонун йўқ.
Ривожланган мамлакатларда ―Давлат хизматчисининг этик 
қоидалари‖ 
тўғрисида‖ги, 
―Давлат 
мансаби 
ва 
давлат 
хизматчисининг мақоми‖ тўғрисида‖ги қонунлари мавжуд. Бундан 
қонунларда давлат хизматчисининг тушунчаси, ҳуқуқий мақоми, 
ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарлик масалалари, одоб-аҳлоқ 
қоидалари, 
рағбатлантириш, 
совғалар 
олиш 
тартиблари, 
шунингдек, давлат хизматчилигига кириш талаблар белгиланган. 
Республикамизда мазкур нормаларни қамраб олган ягона қонун 
қабул қилиш мақсадга мувофиқ бўлари эди. Шунингдек, Давлат 
хизматчиларининг электрон тартибда мурожаатлар кўриб чиқиш 
масаласини кўриб чиқадиган бўлсак. Юқорида э-ҳуқумат орқали 
расмийлаштириладиган хизмат турларини кўриб чиқдик.
Аммо, ―бир дарча‖ тамойили ва электрон мурожаатлар масаласи 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул 
қилинган ―Юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари 
тўғрисида‖ги Қонунда ўз аксини топган. Қонуннинг тўлақонли 
қабул қилиниши мурожаатларнинг вақтида таъминланишига ва 
ягона ҳукумат порталининг тўлақонли ишлашига асос бўлади. 
Хулоса қилиб, мамлакатимиз кучли давлатдан кучли фуқаролик 
жамиятига ўтиш жараѐнида давлат хизматининг ташкилий ҳуқуқий 
асосларини такомиллаштириш, жамиятимизнинг ҳозирги тараққиѐт 
даражасига, ҳуқуқий давлатнинг жаҳон андозаларига мос келадиган 


самарали давлат хизмати тизимини шакллантириб бориш 
муҳимлигини таъкидлашимиз мумкин. 

Download 187,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish