7- мавзу. Туризм хизмат кўрсатиш фаолиятида бизнес-режалаштириш жараёнлари Режа



Download 98,68 Kb.
bet1/6
Sana18.12.2022
Hajmi98,68 Kb.
#890274
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
7-мавзу (2)


7- мавзу. Туризм хизмат кўрсатиш фаолиятида бизнес-режалаштириш
жараёнлари


Режа:



  1. Туризм соҳасида режалаштириш жараёнлари.

  2. Меҳмонхона бизнесини юритиш, меҳмондўстлик хизматларини сифатини юксалтириш ва салмоғини оширишда режалаштириш.

  3. Туризм ва меҳмонхона хизматларини амалга оширишда юқори самарадорликка эришишни кўзлаш.

Таянч иборалар: тадбиркорлик, юридик шахс сифатидаги корхона, классик тадбиркорлик, контрагент, корхона, шериклик, маъсулияти чекланган жамият, акционерлик жамияти, шартнома предмети, томонларнинг мажбуриятлари, туристик хизмат кўрсатишни бронлаштириш шартлари, хизмат кўрсатиш шартлари, хизмат кўрсатиш ҳужжатлари, хабарнома, суғурта.


1.Туризм соҳасида режалаштириш жараёнлари.
Тадбиркорлик – бу фойда ва ижтимоий нафнинг боғлиқликлиги асосида тижорат ва бошқа мақсадларда мулк, пул маблағлари ва бошқа ресурслардан самарали фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятдир.
Тадбиркорликнинг бош белгиси, хавф хатар ҳисобланади, яъни ресурсларни йўқотиш ёки фойдани олмаслик эҳтимолидир. Хавф хатарсиз тадбиркорлик бўлмайди, кичик даромадни ҳам, одатда, катта хавф хатарли операциялар таъминлайди. Хавф хатар ҳар қандай бизнесга ҳамроҳ бўлади. У тадбиркорнинг фикрлаш ва ўзини тутиш усулини шакллантиради. Хавф хатарнинг пайдо бўлишига таъсир этувчи объектив сабаблар ва омиллар мавжуд.
Хавф хатар доимо ноаниқлик ва олдиндан айта олмаслик билан боғлиқ. Ҳатто синчковлик натижасидаги ҳисоб-китоблар ва башорат ҳам ноаниқлик омилини бартараф эта олмайди.
Шу сабабли тадбиркорликнинг иккинчи белгиси - қабул қилинаётган қарорларга жавобгарлик (барча мулк, пай, акциялар пакети доирасида) ҳисобланади.
Тадбиркорликнинг учинчи ижтимоий масалаларни ҳал этишда ҳам қатнашадилар. Туристик фаолият кўпинча ижтимоий ва тижорат вазифаларини бирлаштиради. Бу мамлакатда экологик ҳолатнинг яхшиланишига, миллий маданиятнинг ривожланишига, фойда миқдорининг ошишига олиб келади.
Тадбиркорлик фаолиятининг тўртинчи белгиси - унинг хўжалик юритиш мустақиллиги ҳисобланади.
Туризмда тадбиркорликнинг ривожланиши туризмни миллий иқтисодиётнинг алоҳида юқори даромадли тармоғига айлантиради. Тадбиркорларнинг изланувчанлиги туризмнинг янги турларини очиш ва янги турларини ўзлаштиришга имкон яратади. Туризм аҳолининг турли қатламлари эҳтиёжларини қондириш мақсадида туристик бозорнинг янги сегментларини ўзлаштиришга ёрдам беради.
Туристик маҳсулот таклифининг кўплиги ва кескин рақобат шароитларида туризмда энг қийин муаммо бўлиб, янги қизиқарли турни
яратиш эмас, балки ушбу тур учун истеьмолчини топиш, у билан шартнома тузиш, паспорт ва визаларни расмийлаштириш, билет ва ваучерларни бериш, туристик саёҳатга жўнатиш ва уйга соғ-саломат етказиш ҳисобланади.
Туристик корхона фаолиятига талабни ўрганиш, маркетинг тадқиқотлари, истиқболли режалаштириш, йўлланма (путёвка) нархини ҳисоблаш ва уни сотиш кабилар киради.
Дастлаб туристик талаб ўрганилади, яъни аҳолининг тўлов қобилияти билан тасдиқланган, аҳоли томонидан туристик хизматларга талаблар кўриб чиқилади.
Туризмдаги маркетинг фаолияти ўз хусусиятига эга. Халқаро Туристик Ташкилот ўз тадқиқотларида туристик маркетингнинг уч асосий функциясини ажратади:

  • мижозлар билан алоқаларни ўрнатиш;

  • турмаҳсулотни сотиш учун янги имкониятларни таъминловчи, янги таклифларни лойиҳалаштириш бўйича туристик фаолиятни ривожлантириш;

  • туристик маҳсулотларни бозорга силжитиш бўйича фаолият натижаларни назорат ва таҳлил қилиш.

Бозорни тадқиқот қилиш бизнес – режани тузиш учун муҳим ҳисобланади, туристик корхонада ишловчи ходимлар бозорни тадқиқот қилиш учун яхши имкониятларга эгадирлар.
Туризмдаги умумий тенденция – стандарт турпакет баҳосини минималлаштириш, барча мумкин бўлганларини қўшимча ҳақ тўланадиган хизматларга чиқариш. Одатда, турист турни харид қилишда қанча тежамга эришса, жойга келганда у катта сўммани сарфлашга тайёр бўлади. Айрим ҳолларда ушбу сўмма тур қийматидан анча юқори бўлади. Шу сабабли, туристга қўшимча хизматлар рўйхатини тақдим этиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Ушбу хизматлар жумласига миллий таомли ресторанларга ташриф буюриш, қизиқарли экскурсиялар ва маданий чора тадбирларга қатнашишлар киради ва шу тариқа турист бошқа ташкилотлар ва шахслар хизматларига эмас балки, туристик корхонага ҳақ тўлайди.
Туроператор турагентлар (маҳсулотнинг чакана сотувчилари) билан алоқаларни ўрнатиш ва уларни қўллаб қувватлаши лозим. Туроператор уларни бепул тарзда реклама-ахборот материаллари билан таьминлайди, агент нимани сотаётганлигини ўзи кўриши учун ахборот турларини ўтказади, презентациялар ва семинарлар ўтказилади.
Бугунги кунда ахборот технологияларидан фойдалинмасдан туристик бизнесда ўз ўрнини сақлаш қийин кечади, меҳмонхоналар, туристик корхоналар иши самарадорлигини таъминлаш қийинлашади.
Сайёрамизда яшовчи миллионлаб кишиларга уйларидан чиқмаган ҳолда ўзга давлатнинг диққатга сазовар жойлари тўғрисида зарурий ахборотларни олишлари, шунингдек, ер куррасининг ҳар қандай бурчагига ўзи учун саёҳатни бронлаштириш имконини берувчи технологияларни
яратиш ва улардан фойдаланиш, кўпчилик ғарб давлатлари учун норма бўлиб бормоқда.

Download 98,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish