7- мавзу. Туризм хизмат кўрсатиш фаолиятида бизнес-режалаштириш жараёнлари Режа


Туроператорлар турларини ташкил этиш ва ҳозирги шароитда туроператорнинг хусусиятлари



Download 98,68 Kb.
bet3/6
Sana18.12.2022
Hajmi98,68 Kb.
#890274
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
7-мавзу (2)

Туроператорлар турларини ташкил этиш ва ҳозирги шароитда туроператорнинг хусусиятлари



Туризмнинг мамлакат иқтисодиёти учун аҳамиятлигини ҳисобга олган ҳолда, туроператор (туроператор)лар томонидан қонунбузарлик ёки туристлар истеъмол ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўймаслик мақсадида, туристлар қабул қилувчи барча давлатларда туроператорнинг фаолияти лицензиялаштирилади. Лицензия – тегишли ваколатга эга бўлган давлат органи томонидан берилади.
Лицензия олишга даъвогар бўлган туристик корхона, тегишли давлат органига қуйидагиларни тақдим этади:

  • юридик шахснинг ташкил этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар: нотариал идора томонидан тасдиқланган корхона устави, таъсисчилар шартномаси, давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

  • даъвогар штатида тааллуқли маьлумотга ва туризм соҳасида тажрибага эга бўлган ходимларнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (бу келгусида тақдим этилаётган операторлик хизматлари сифатининг кафолати бўлиб ҳисобланади);

  • туроператор фаолияти билан шуғулланиши учун шартномаларнинг мавжудлиги ва уларга эга бўлиши эҳтимоли;

  • туроператор фаолиятининг хавф-хатар даражасини, форс-мажор ҳолатларни, иш давомида туристларнинг истеьмол ҳуқуқларининг бузилиш эҳтимолларини ва туристларга маьнавий зарар етказилишини ҳисобга олган ҳолда молиявий кафолат миқдори (бу туроператор томонидан банкка депозит шаклида қўйиладиган маълум пул сўммаси ёки

молиявий ташкилотлар: суғурта компаниялари, банкларнинг кафолатлари).
Депозитлар туроператорнинг келгусидаги ишида режалаштирилмаган харажатларини қоплаш учун ўзига мос молиявий захира бўлиб ҳисобланади.
Молиявий кафолат сўммасининг миқдори, асосан, мамлакат иқтисодиётининг ривожланиш ҳолатига ҳамда бозор каньюнктурасининг барқарорлик даражасига боғлиқ ҳолда ҳукумат органлари томонидан ўрнатилади (Россияда ўртача 20000-50000 $).
Бундай чора туристик бозорга кичик ва ўрта туроператорларнинг туристик бозорга киришларини чегаралайди. Бу туристик бозордаги чекланган рақобат омили бўлиб ҳисобланади.
Туристик оператордаги молиявий кафолатнинг мавжудлиги туристларнинг истеьмол ҳуқуқларининг ҳимояланиш даражасини оширади, бозорни профессионал бўлмаган туроператорлардан тозалайди.
Лицензияга даъвогар корхона штатида камида 7 киши бўлиши, уларнинг 30 фоизи (раҳбарларни қўшган ҳолда) олий тармоқ маълумотига ёки камида 5 йил соҳа иш тажрибасига эга бўлиши зарур.
Ундан ташқари, лицензия олувчи ўз зиммасига – сотилаётган туристик маҳсулотга тааллуқли сертификатини олиш мажбуриятини бажариши, шунинигдек, бир штат ходимининг уч йилда бир маротаба малакасини оширишини таъминлаши лозим. Туристик операторларга лицензия ҳар 5 йилликка берилади.
Ушбу давр мабойнида лицензия бекор қилиниши ҳам мумкин. Туроператор инсон меҳнатини жалб қилишнинг турли хили ва турли йўналишдалиги туфайли туроператорлаштиришни ҳам зарурияти вужудга келади.
Авваламбор туроператор географияга асосланган ҳолда аутгоингли, инкаминг ва инсайд-туроператорларни ажратиш мумкин.
Аутгоинг туроператори чиқувчи халқаро турларни ишлаб чиқиш, силжитиш ва сотишга ихтисослашади (ўз мамлакати фуқароларининг ташқарига саёҳат қилишларига). Бу туроператорнинг қийин, юқори харажатлар ва капитал қўйилмаларни талаб қилувчи туридир.
Аутгоингнинг қийинлиги, авваламбор, сотилаётган йўналишни обдон ўрганиш заруриятидир. Оператор, нафақат, отельларда жойлашиш қиймати,
экскурсион дастурлар, ташкил этаётган трасферлар, мамлакатга киришни расмийлаштириш тартиби кабилар ҳақида ишончли ахборотга эга бўлиши, кирувчи давлатда маҳаллий ҳукумат сиёсати, ҳаракат қилувчи қонунлар, урф-одатлар, турист ва унинг мулкига хавфсизлик чоралари, махалий ошхона хусусиятлари, ҳордиқ чиқариш муассасалари иши ва бошқаларни максимал даражада билиш ва уларни агентларга ва туристларга зарурий ахбаротларни тақдим этиш учун одатда туроператор ходимларини курорт ва туристик марказларга хизмат сафарига жўнатиш орқали ўзидаги ёки рақобатчилардаги ушбу йўналишлар бўйича тажрибаси каби иккинчи даражали ахборотни синчковлик билан ўрганишни тақозо қилади.
Аутгоингнинг туроператорнинг бошқа турларига қараганда ўта қийинлигининг иккинчи сабаби, чет эллик шериклар (meet- компаниялар, хотельерлар, экскурсион бюролар, транспорт ташкилотлари) билан иш алоқаларининг зарурлиги ҳисобланади.
Бу ўз навбатида чет тилларни билишдан ташқари қатор омилларни ҳисобга олишни тақозо этади. Улар жумласига:

    • соат пояслари – бундай ҳолатда аутгоингни ташкил этиш Европада ва АҚШ, Жанубий Америка ва Осиё қитьалари ўртасида бўлади;

    • ташриф буюриладиган давлат аҳолиси ишини ташкил этиш хусусиятлари (танаффуслар давомийлиги, иш кунинг бошланиши ва тугаши, миллий байрамлар ва дам олиш кунлари);

    • ташриф буюриладиган давлат алоқа воситаларининг ривожланиш даражаси (Интернетда, факс – даражаларда курортлар билан ишлаш имкониятлари);

    • чет эллик корхоналар – шериклар ходимларининг психологик ва ижтимоий хусусиятлари (унинг жавобгарлик даражаси, оперативлиги, профессионаллиги);

    • шерикларнинг географик узоқлашганлиги (қиммат хизмат сафарлари, мажбур қилади);

    • писсимистик истиқболлар ва туроператорларнинг чет эллик шериклар билан суд орқали вужудга келиши бўлган муаммоларни ҳал этишнинг юқори харажатлари, агарда ҳамкорлик шартномага биноан барча мажороли ҳолатлар ташриф буюриладиган давлатга кўрилса.

Аутгоингни ташкил этишнинг юқорида қайд қилинган омилларни ҳисобга оладиган бўлсак, йирик туроператорлар ходимлари хамма вақт ҳам ўз иш кунларини самарали режалаштириш имконини бермайди.
Ундан ташқари аутгоингнинг қийинлигини халқаро ҳисоб китобларнинг зарурияти ва туристик бозорга бевосита таьсир кўрсатувчи омилларга (ташриф буюриладиган давлатдаги иқтисодий, сиёсий, экологик ҳолат) катта даражада боғлиқлиги билан изоҳлаш мумкин.
Аутгоингдан фарқли ўлароқ, инкаминг – туроператорнинг ўз мамлакат ҳудудида чет эллик фуқаролар учун турларни ишлаб чиқиш, силжитиш ва ташкил этиш бўйича функциясидир. Келтирилган таърифдан келиб чиқадики, инкаминг аутгоинг билан тўғридан тўғри боғлиқдир, яъниохиргисига туристларнинг вақтинчалик бўлган жойларида қабул қилиш, жойлаштириш, ҳордиқ чиқаришни ташкил этишни таъминлаш амалга оширади.
Айнан инкаминг ҳукуматлар учун туроператор устувор йўналиш бўлиб ҳисобланади, чунки унинг ривожланишидан қабул қилувчи мамлакат иқтисодиётига валюта тушумлари, ишчи кучи бозорида ҳолат, инфратузилманинг ривожланиш даражаси каби масалалар бевосита боғлиқ бўлади. Инкамингдан иқтисодий боғлиқликни ўзларида бевосита маълум мамлакат курортлари ёки очиқ туристик иқтисодиётли давлатлар бошидан кечирадилар.
Ниҳоят инсайдинг – ички турмаҳсулотни режалаштирувчи, силжитувчи ва сотувчи туроператор тури, яьни ўз мамлакати ҳудудида ўз фуқароларига турларни ташкил этиш. Инсайтинг ўз мамлакати туристик салоҳиятига асосланади ва ўз фуқароларининг эҳтиёжларини қондиришга қаратилган. Ички туризм ҳам шунингдек миллий туристик бозорни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб ҳисобланади, чунки нафақат пул маблағларининг мамлакат иқтисодиётидан чиқиб кетишига йўл қўймайди, балки ишчи кучи бозорида барқарорлаштирувчи омил ҳисобланади. У ўз туристик индустриясида иш берувчи (отельлар, йўллар, транспорт корхоналари, ресторанлар, хордиқ чиқариш муассасалари) ҳисобланади, миллий туризм соҳаси корхоналарига капитал қўйилмалар миқдорини оширишда, мамлакат ҳудудларидаги ҳаёт даражасини бараварлаштиради (таъкидлаш жоизки, одатда саёҳатга мамлакатнинг иқтисодий жиҳатдан ривожланган ҳудудлари аҳолиси чиқади, шу билан бирга курорт ҳудудлари ривожланган саноат, қишлоқ хўжалиги инфратузилмасидан маҳрумдир, унинг аҳолиси келган саёҳатчиларга кўрсатилган хизматлардан олинадиган даромадларга кун кечиришлари мумкин бўлади) ва бу ижтимоий зиддиятларнинг йўқолишига сабаб бўлади.
Инсайдингнинг яна бир хусусиятли жиҳати шундан иборатки, операторнинг ўз фуқаролари мумкин бўлган туристлар турли категорияларининг харид афзалликлари, юртдаги туристик салоҳият имкониятлари тўғрисида максимал даражада арзон ахборот билан таьминланганлигидир. Ички туристик маҳсулотни режалаштира туриб, инсайд-туроператор ўзи ва рақобатчилар тажрибасига иккилламчи ахборот манбалари ва профессионал реклама агентликларининг ёрдамида таянган ҳолда туристик бозорнинг маркетинг тадқиқотларини ўтказади, бозорда талабнинг структурасини ўрганади ва уларни туристик индустрияга қарашли бўлган корхоналарнинг реал имкониятлари билан таққослайди ва бунинг асосида уларнинг бозордаги у ёки бу нишона танлашга ёрдам беради.
Бир вақтнинг ўзида инсайдинг турли режалаштириш ва унга нарх ўрнатиш учун зарур бўлган шартнома муносабатлари жараёнини енгиллаштиради ва арзонлаштиради, туристик бозорда бориладиган жойлар тўғрисида расмийлаштириш ва ахборотни тарқатиш заруриятини кераксиз қилади(одатда таклиф этилаётган курорт жойлар ва туристик марказлар агентлар ва мумкин булган саёҳатчиларга таниш), ахборот ва фан – турларни ташкил этишни (авваллари нотаниш ёки кам таниш йўналишлар бўйича инсайдингдан ташқари), агрессив реклама ва ташвиқотни талаб қилмайди. Қайд қилинганлардан ташқари ижобий обру ва катта иш тажрибасига эга бўлган инсайд-туроператор маҳаллий ва давлат органлари томонидан бериладиган турли хилдаги рағбатлантириш усулларидан фойдаланишлари мумкин бўлади.


    1. Download 98,68 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish