• ишлаб чиқаришни хом ашѐ, материаллар, ѐнилғи, энергия,
инструмент, мосламалар ва бошқа меҳнат воситалари ва
буюмлари билан таъминлаш харажатлари;
•
• четдан жалб этилган корхоналар томонидан амалга оширилган
корхонанинг асосий ишлаб чиқариш фондларини иш холатида
сақлаш харажатлари (техник кўрик ва қаров, ўртача, жорий ва
мукаммал тузатиш харажатлари);
•
• ишлаб чиқариш фаолиятига тегишли бўлган асосий воситаларни
жорий ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар;
•
• ишлаб чиқариш хусусиятлари билан боғлиқ меҳнатнинг нормал
шароитларини ва техника хавфсизлигини таъминлаш
харажатлари;
•
• ишлаб чиқариш жарохатлари туфайли меҳнат қобилияти
йўқолиши муносабати билан тегишли ваколатли органларнинг
қарорлари асосида ва қарорларисиз тўланадиган нафақалар;
• • ходимларни иш жойига олиб бориш ва олиб келиш
билан боғлиқ харажатлар;
• • экинлар, чорва моллари ва ишлаб чиқариш
воситаларини мажбурий суғурталаш харажатлари;
• • ѐнғинга қарши, экинзорлар, асосий воситаларни
қўриқлаш харажатлари;
• • ишчиларга бепул бериладиган махсус кийим - бош
(халат, куртка, этик, фартук ва бошқа), озиқ - овқат
харажатлари;
• • молларнинг тагини қуруқлашга сепиладиган сомон,
қиринди ва бошқа материал харажатлари;
• • фермалар атрофини девор билан ўраш, чорва
моллари учун ѐзги соябон ва отарлар қуриш
харажатлари;
• • ишлаб чиқариш ахамиятига эга бошқа харажатлар.
•
Ҳар бир корхона учун маҳсулот таннархини пасайтириш
имкониятларини излаб топиш иқтисодий самарадорлик нуқтаи -
назаридан муҳим ҳисобланади. Чунки, маҳсулот таннархи қанчалик
арзон бўлса, шунчалик корхона оладиган фойда миқдори ошиб боради.
•
Кейинги йилларда ишлаб чиқариш жараѐнида истеъмол қилинадиган
ресурслар ҳамда хизмат кўрсатиш корхоналари иш ва ҳизматлари
нархларининг тез суратлар билан ошиб борганлиги маҳсулотлар
таннархининг ҳам қимматлашиб кетишига сабаб бўлмоқда. Бу вазият
аксарият ҳолларда кичик тадбиркорлик корхоналари етиштираѐтган
махсулотларни зарар билан сотишига сабаб бўлади. Шунинг учун,
кучли рақобатга асосланган муносабатлари шароитида кичик
тадбиркорлик корхоналари олдида махсулот таннархини ҳар
томонлама пасайтириш йўлларини излаб топиш вазифаси туради.
•
Маҳсулот таннархини пасайтириш йўллари қуйидагилардан иборат
бўлиши мумкин:
•
-
ишлаб чиқаришга юқори унумли, ишончли ва арзон ишлаб чиқариш
воситаларини жорий этиш;
•
-
асосий айланма фондлардан оқилона ва самарали фойдаланиш;
•
-
ишлаб чиқаришнинг материал сиғимини камайтириш ва
тежамкорликка эришиш;
•
-
машина ва техникаларнинг кунлик ва йиллик иш унумини кўтариш;
•
-
меҳнат унумдорлигини ошириш;
•
-
маҳсулотлар сифатини ошириш ва нобудгарчилик, йўқотишларга йўл
қўймаслик;
•
-
қишлоқ хўжалигида экинлар ҳосилдорлиги ва чорва моллари
махсулдорлигин ошириш ва бошқалар.
• Эътиборигиз учун рахмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |