8 – Маъруза: Ерларнинг мелиоратив ҳалотига табиий ва сув-хўжалик шароитларининг таъсири
Режа:
Тупроқлар мелиоратив аҳволига табиий шароитларининг таъсири. Гидрогеологик зоналар.
Ирригация – хўжалик шароитларининг тупроқ мелиоратив ҳолатига таъсири
Тупроқларни бирламчи ва иккиламчи шўрланишлари.
Тупроқлар шўрланишининг асосий манбалари ва сабаблари.
Таянч иборалар: Гидрогеологик зоналар, сизот сув, ирригация, шўрланиш.
Сувдан фойдаланиш шароитига, агротехника ва мелиоратив тадбирларга қараб, гидрогеологик зона сизот сувлари сиртга теккан ва тарқалган, шунингдек, қайир ва дельта майдонларида суғориладиган ернинг мелиоратив ҳолати яхшиланиши ҳам, ёмонланиши ҳам мумкин. Шунинг учун ҳар бир хўжаликдан фойдаланиладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини назорат қилиб туриш керак:
1.Сизот сув сатҳининг жойлашиш чуқурлиги;
2.Сизот сувнинг шўрланганлик даражаси;
3.Тупроқнинг шўрланганлик даражаси.
Сизот сув сатҳини кузатиб бориш учун махсус қудуқлар қазилади. Бу қудуқлар мелиоратив шароит ва баланд-пастликларга характерли ерлар, пастликлардан қазилади. Ернинг баланд-пастлигига қараб, участкадаги қудуқлар 3-5 м чуқурликда қазилади.
Турғун бўлмаган оқма грунтларда бурғ-қудуқларга, одатда диаметри 8-10 см бўлган асбоцемент қувурлар ўтқазилади, Трубаларни ўрнатишдан олдин уларнинг пастки қисмлари ғалвирак қилиб тешилади. Қувурларга шу тешиклардан сув йиғилиб киради. Қудуқда ўрнатилган қувур тевараги фильтр баландлигида шағалга тўлдирилади, яъни тескари фильтр қувурни лойқа босишдан сақлайди. Қувур фильтрнинг тубига ҳам 10-15 см қалинликда шағал ташланади. Қувур оғзи тиқилиб қолмаслиги, ёғин сувлар оқиб кирмаслиги учун металл қопқоқ билан ёпиб қўйилади.
Ўпирилмайдиган зич грунтларда кузатиш қудуқлари ичига қувур ўрнатилмайди. Қудуқнинг уст қисмига қисқа (70-80 см) ёғоч, асбоцемент оғиз ясаш керак.
Сизот сувининг сатҳи доимо қудуқ оғзидан бошлаб ўлчанади, Хўжалик майдони ва мелиоратив шароитига қараб кузатиш қудуқлари 5-15 тагача ва ундан ҳам кўп бўлади. Барча қудуқлар майдон планига туширилади ва номерлаб чиқилади.
Тупроқнинг шўрланиши ҳар йили кузда текширилади. Планда кучсиз, ўртача ва кучли шўрланган ерлар контури, шунингдек унга қандай экин экилиши кўрсатилади.
Тупроқдаги тузларинг миқдори ва таркибини аниқлаш учун баҳорда экиш олдидан ва кузда вегетацион суғоришлар тугаганидан кейин ҳар 1-1,5 ойда айрим типли участкалардан тупроқ намуналари олиниб, анализ қилинади. Тупроқ ва сизот сувлар хўжалик ёки тажриба станцияларининг агрохимия лабораторияларида анализ қилинади.
Олиб борилган барча кузатиш ва анализ далиллари асосида сизот сув режимини ва ернинг мелиоратив ҳолатини тубдан яхшилаш тадбирлари кўрилади.
Марказий Осиёда сувда эрувчи тузларнинг асосий биринчи манбаалари қуйидагилардан иборат: тоғ жинслари ва минералларнинг нураш жараёнлари ва бу тузли бирикмаларни ер усти ва остки сувлари ёрдамида грунт сувларига пастда жойлашган тупроқ грунтларга ётқизилиши (43-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |