7 – Маъруза: Суғориш тизимларида сув ўлчаш Режа



Download 187,62 Kb.
bet5/39
Sana21.02.2022
Hajmi187,62 Kb.
#73036
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
dexqonchilik ma'ruza umumiy

Сув сарфини ўлчаш
Сув сарфини ўлчаш рейка (чизғич) орқали амалга оширилади. Сув қатлами қалинлигини аниқлашдан аввал рейка кўпик ва лойқалардан тозаланади. Ҳисоб рейка қаршисида туриб олинади. Асбобда 2 та сув ўлчагич рейкаси бўлган ҳолларда уларнинг ўртача кўрсаткичи олинади. Рейка бўйича маълумотларни олиш такрорийлиги суғориш тармоғи орқали ўтаётган сувнинг ўзгариш хусусиятига боғлиқ бўлади. Агар тармоқдаги сув сарфи тез-тез ўзгариб турса, унда ҳар соатда ўлчаш керак, сув миқдори ўзгармас бўлганда ўлчашни кунига 3-4 марта ўтказиш керак.
Махсус журналга кузатув натижалари (вақти, сув қатлами қалинлиги ва б.) қайд этиб борилади. Сарф миқдори формулалар ёки махсус жадваллар ёрдамида аниқланади.
Сув сарфи қуйидаги формулалар ёрдамида ҳисобланади:
Трапеция шаклидаги ВЧ-50 ва ВЧ-75 Чиполетти сув ўлчагичлари учун:
Qқ1,86×b×H×vH, м3/сек;
Учбурчак шаклидаги Томсон сув ўлчагичи учун:
Qқ1,41×H2×vH, м3/сек,
бу ерда b - сув ўлчагич остонасининг кенглиги (0,25: 0,50: 0,75: 1,00: 1,25), м; H-асбобдан ўтаётган сув қатламининг қалинлиги, м.
4. Насос станциялари ёрдамида сув узатишда сув сарфи насоснинг қуввати, сув узатиш баландлиги, ишлаш давомийлиги каби омиллар асосида махсус жадваллар ёрдамида аниқланади (насос станцияси паспортида акс эттирилган).
Ёмғирлатиб суғориш машиналарида амалдаги сув сарфи уларнинг лойиҳавий сарфидан кичик бўлганлигидан сув ўлчаш счетчикларидан фойдаланиш мумкин. Улар туркумига ДА-95, ВД-125, ВД-180, ВД-250, ВД-300, ВД-500 ва бошқа счетчиклар киради. ДА-95 счетчик шкаласининг бир бўлаги 11,34 м3 сувга тенг бўлганлигидан, счетчик кўрсаткичи 11,34 га қўпайтирилиши йўли билан сув сарфи аниқланади. 100-120 л/сек. сарфида у 5% дан кичик хатоликка йўл қўяди. Сув сарфи камайиши билан хатолик қиймати ортиб боради [9].
5. Суғоришга берилаётган сувни доимий ва қатъий ҳисобга олиш ундан тўғри ва тежамли фойдаланиш шартидир. Суғориш тизимининг барча бўлимларида ўлчаш ишларини олиб бориш хўжалик ва хўжаликлараро сувдан фойдаланиш режаларини муваффақиятли амалга оширишга ва суғориш сувидан тежамли фойдаланишга олиб келади, сувни истеъмолчилар ўртасида тўғри тақсимлашни таъминлайди, суғориш каналлари ФИК ни оширади, сувдан нотўғри фойдаланиш сабабларини ўз вақтида йўқотишга имкон беради ва бошқалар.
Суғориш тизимида сув ўлчашни ташкил этиш ва амалга ошириш гидрометрия хизмати томонидан олиб борилади. Гидрометр (мироб)лар зиммасига гидротехник иншоот ва каналларни кузатиш ва уларда ўлчаш ишларини олиб бориш, олинган маълумотларни ишлаш, маълумотномалар, инвентар-техник ведомостлар, ҳисобот тузиш, тарировка қилиш каби вазифалар юкланган.
Гидрометрик кузатув ва ўлчаш натижалари қабул қилинган шаклларда (дала журнали (унда кузатиш натижалари қайд қилинади), жами сув ҳажми ва суткалик сув сарфларини ўлчаш варақалари, хўжаликлар, участкалар ва суғориш тизими бўйича сув сарфлари баланси ведомости, суғориш тармоқлари ФИК ведомости, сув манбасининг сув сарфини кўп йиллик кузатиш ведомости ва бошқалар) ҳужжатлаштирилади.
Сув ўлчаш ишлари сувни далага кириш ва чиқиш қисмларида олиб борилади. Бунинг учун қуйидагиларни билиш талаб этилади:

  • далага сув кириш ва чиқиш жойини аниқ белгилаш;

-сув тақсимлаш нуқталарини аниқлаш ва рўйхатга олиш;

  • сув ўлчаш иншоот (жиҳоз)лари паспортларини яратиш;

  • сув ўлчов журналини ташкил қилиш.

Сув ўлчаш иншооти паспортида қуйидагилар кўрсатилади:

  • туман ва хўжаликнинг номи (СФУ - сувдан фойдаланувчилар уюшмаси, ширкат хўжалиги, фермер хўжалиги);

  • сув ўлчаш иншоотининг тартиб рақами;

  • сув ўлчаш иншоотининг тури ва унинг асосий кўрсаткичлари;

  • сув ўлчаш иншоотларини тарировка қилинган муддати;

  • сув ўлчаш иншоотининг жойлашган ўрни.

Ҳар бир сув ўлчаш жойида сув ўлчаш ишлари бир неча маротаба амалга оширилади. Агар хўжалик тармоғига тақсимланаётган сув сатҳи (белгиланган сатҳдан) камайиб кетса, бундан юқори ташкилот мироби огоҳлантирилади. Ўтказилган сув ўлчаш натижалари сув ўлчов журналига қайд этиб борилади. Сув сарфини аниқлаш сув ўлчаш иншоотларининг тури, уларнинг Qқf(h) боғлиқлик графиги ва жадвал тариқасида бажарилган ҳисоб-китоблардан фойдаланган ҳолда олиб борилади.
Олинган ҳисоб-китоб натижалари умумлаштирилиб кунлик, сўнгра эса кунлик маълумотлар орқали ўртача ўн кунлик сарфлар ҳисобланади. Аниқланган ўн кунлик маълумотлар бўйича ҳисоб-китоб формалари тўлдирилади.
Фермер хўжалигига сув тақсимлаш вақтида хўжалик ва СФУ мироблари биргаликда сув олиш нуқтасида сувнинг ҳисоб-китобини ўтказиб, олди-берди журналига имзо қўйишади.

САВОЛЛАР:



  1. Суғориш тизимларида диспетчерлик хизмати вазифалари нималардан иборат?

  2. Тизимда гидрометрия хизмати вазифалари.

  3. Қандай гидрометрик постлардан фойдаланилади.

  4. Муваққат тармоқларда сув ўлчашда қўлланилувчи асбоблар ва улардан фойдаланиш тартибини баён этинг.

  5. Ёпиқтармоқларда сув ўлчашни амалга ошириш тартиби қандай?

Сув ўлчашни ташкил этиш тартибини баён этинг



Download 187,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish