МУНДАРИЖА
Кириш ................................................................................................................... 7
Цитрус мевали ўсимликлар таснифи ............................................... 9
Цитрус меваларининг аҳамияти ва
фойдали хусусиятлари ............................................................................. 19
Биологик хусусиятлари ............................................................................ 24
Цитрус мевали ўсимликлар навларининг тавсифи ............... 38
Республикада кенг ривожланган Лимон Citrus.limon
навларининг тавсифи ............................................................................. 40
Цитрус мевали ўсимлик кўчатини етиштириш ......................... 56
Цитрус мевали ўсимликлар
етиштириладиган
ҳимояланган жойларнинг турлари .................................................. 69
Лимон ўсимлигини парваришлаш .................................................... 78
Зараркунанда ва касалликлар
ҳимоя чоралари ........................................................................................... 93
Озуқа моддаларининг етишмаслиги ............................................. 103
Лимон меваларини сақлаш ва қайта ишлаш .......................... 105
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати ........................................... 110
7
Цитрус мевали ўсимликлар
етиштириш
67–
китоб
КИРИШ
Ўзбекистон Республикасининг тараққиёти ҳамда аҳоли
сонининг тобора ортиб бориши билан озиқ-овқат, хусусан
меваларга ва уни қайта ишлаб тайёрланган маҳсулотлар,
уларнинг тури ва сифатига бўлган талаби ҳам ортиб бор-
моқда. Айниқса, цитрус мевалар ва уларнинг қайта ишлан-
ган маҳсулотларига бўлган талаб бошқа барча мевали экин-
лар орасида машҳурлиги жиҳатидан биринчи ўринда тура-
ди, десак муболаға бўлмайди.
Бинобарин, янги цитрус мевалари ва ундан тайёрланган
бетакрор шарбатлар кўпгина хорижий мамлакатлар аҳоли-
сининг кундалик озиқ-овқат маҳсулотларидан бирига айла-
ниб улгурган. Цитрус меваларнинг бу қадар кенг ва қадрли
ҳолатда тарқалиши уларнинг беқиёс таъми, витаминга бой-
лиги, хушбўй ҳиди, қайта ишлаш, сақлаш ва ташишга яроқ-
лилиги, етиштириш ва кўпайтиришнинг у қадар
мураккаб
эмаслиги ва шу каби қатор афзалликлари билан боғлиқ.
Сўнги йилларда Ўзбекистонда ҳам цитрус мевалар ва
уларнинг иккиламчи маҳсулотларига (шарбат,
мармелад,
цукат, эфир мойлари ва ҳ.к.) бўлган талаб анча ортди. Бунга
боғлиқ равишда лимон экинини республикамиз шароитида
етиштиришга ёндашув ҳам тубдан ўзгарди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 19 февралдаги ПҚ-4610-сон “Лимончилик тармоғи-
ни янада ривожлантиришга доир қўшимча
чора-тадбир-
лар тўғрисида”ги ҳамда 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3586-сон
“Ўзбекистон Республикасида лимончилик соҳасини янада
8
100 китоб тўплами
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорла-
ри,
шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳка-
масининг 2009 йил 24 декабрдаги “Ўзбекистонда субтропик
экинларни етиштиришни ривожлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 03-30-68-сон қарори қабул қилиниб, мамлака-
тимизда субтропик экинлар, хусусан цитрус мевалар майдо-
нини янада кенгайтириш, мавжуд майдонлар ҳолатини туб-
дан яхшилаш, уларни кўпайтириш ва етиштириш тартибла-
рини илмий асосда ташкил этиш вазифалари белгиланган.
Цитрус мевали экинларнинг дунё бўйича қарийб
30 дан ортиқ турлари бўлишига қарамай, улар орасида тах-
минан 10 га яқини саноат аҳамиятига эга. Шулар орасида
Ўзбекистонда асосан лимон, камроқ майдонларда мандарин
ва апельсин етиштирилади. Шу билан бирга, республикада
ҳимояланган жойларда лимонни етиштириш учун ҳам кенг
имкониятлар мавжуд.
Умуман олганда, республикамизда
цитрус мевалар
етиштириладиган иссиқхоналар, ресурстежамкор хандақлар
майдонини кенгайтириш, мавжуд лимонзорларда агротех-
ника ва меҳнатни тўғри ташкил этиш орқали улардан сама-
рали фойдаланиш юқори иқтисодий даромад гаровидир.
Мазкур қўлланма цитрус экинлари тўғрисида бўлиб,
унинг
биологик хусусиятлари, етиштириш технологияси
ҳамда меваларни сақлаш ва қайта ишлаш бўйича маълумот-
лар берилган. Қўлланма цитрус етиштирувчи хўжаликлари
раҳбар ва ходимлари, фермер ва деҳқонлар, шунингдек, то-
морқа ер эгаларига қимматли манба бўлиб хизмат қилади.
9
Цитрус мевали ўсимликлар етиштириш
67–
китоб
Do'stlaringiz bilan baham: