62-БОБ. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ЕР СОЛИҒИ
433-модда. Солиқ тўловчилар
Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар, шунингдек юридик шахс ташкил этган ёки этмаган ҳолдаги деҳқон хўжаликлари жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини солиқ тўловчилари (бундан буён ушбу бобда солиқ тўловчи деб юритилади) деб эътироф этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Туман (шаҳар) ҳокими билан тузилган ер участкасининг ижара шартномаси асосида берилган ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови ер солиғига тенглаштирилади. Йер участкаларини ижарага олган жисмоний шахсларга нисбатан жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини тўловчилар учун белгиланган солиқ ставкалари, солиқ имтиёзлари, солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби татбиқ этилади.
(433-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 6-июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022-й., 03/22/775/0477-сон)
Уй-жой, яшаш учун мўлжалланмаган иморатлар ва иншоотлар мерос бўйича ўтиши билан биргаликда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ўтган ер участкалари учун ер солиғи мерос қолдирувчининг солиқ мажбуриятларини инобатга олган ҳолда меросхўрлардан ундирилади.
434-модда. Солиқ солиш обекти
Қуйидаги ер участкалари жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғининг (бундан буён ушбу бобда солиқ деб юритилади) солиқ солиш обектидир:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) деҳқон хўжалигини юритиш учун белгиланган тартибда берилган ер участкалари;
(434-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 6-июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022-й., 03/22/775/0477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) якка тартибда уй-жой қурилиши учун белгиланган тартибда берилган ер участкалари;
(434-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 6-июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022-й., 03/22/775/0477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун берилган, шунингдек якка тартибдаги ва жамоа гаражлари эгаллаган ер участкалари;
(434-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 30-декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020-й., 03/20/659/1681-сон — 2021-йил 1-январдан кучга киради)
4) хизмат юзасидан берилган чек ерлар;
5) мерос бўйича, ҳадя қилиниши ёки сотиб олиниши натижасида уй-жой ва иморатлар билан биргаликда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтган ер участкалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
6) қонунчиликда белгиланган тартибда мулк қилиб сотиб олинган ер участкалари;
(434-модда биринчи қисмининг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 21-апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021-й., 03/21/683/0375-сон)
7) тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкалари.
Кўп квартирали уйлар эгаллаган ер участкалари солиқ солиш обекти бўлмайди, бундан ушбу модда биринчи қисмининг 7-бандида кўрсатилганлар ва кўп квартирали уйларда жойлашган яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк обектлари мустасно.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 25-моддаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |