6. “Яримўтказгичлар физикаси” фанидан маъруза матнлари


Яримўтказгичларда эркин заряд ташувчилар



Download 4,64 Mb.
bet13/47
Sana22.02.2022
Hajmi4,64 Mb.
#108739
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   47
Bog'liq
6. ЯУФ III курс маъруза матнлари

1.9. Яримўтказгичларда эркин заряд ташувчилар
статистикасига оид баъзи масалалар
Олдинги мавзуларда биз умумий ҳолда қандай йўл билан хона температурасида ўтказувчанлик, шунингдек валент зоналарда элек-тронлар билан коваклар пайдо бўлишини кўриб чиқдик. Яримўтказ-гич орқали ўтаётган электрик токининг зичлиги ва шу яримўтказгичга берилган кучланиш орасидаги бођланишни топиш учун берилган шароитдаги электронлар билан коваклар концентрациясини билиш зарур.
Электронлар ва коваклар концентрациясининг тегишли миқдо-рий ифодасини топиш учун исботсиз икки қоидани қабул қиламиз. Булардан биринчиси, статистик физикага оид Ферми-Дирак тақси-моти функцияси бўлиб, у ҳар қандай алоҳида энергиявий сатҳнинг электрон билан тўлиш эҳтимоллигини кўрсатади. Квант механика-сидан олинган иккинчи қоида эса, маълум энергиявий оралиқдаги квант ҳолатлар зичлигини аниқлайди.
Кейинги параграфда биз ўтказувчанлик зонасидаги ва кириш-мавий сатҳлардаги электронлар зичлиги, шунингдек, валент зонадаги коваклар зичлигини Ферми сатҳи орқали ифодаланувчи муносабат-ларни топамиз.


1.9.1. Ферми-Дирак тақсимоти

Юқорида (1.4 да) эслатиб ўтилганидек, мутлақ нол темпера-турада кристаллдаги барча квант ҳолатлар маълум бир сатҳгача электронлар билан эгалланган ва бу сатҳдан юқоридаги барча ҳо-латлар бўш (электронлар томонидан эгалланмаган) бўлади. Бироқ юқорироқ температураларда баъзи бир электронлар юқори сатҳларга ўтиб уларни эгаллаши учун етарли энергияга эга бўлиб қолишлари мумкин.


Ферми-Дирак тақсимот функцияси энергияси W бўлган сатҳнинг электрон билан эгалланган бўлиш эҳтимоллигини аниқлайди:
(1.19)
Бу ерда, k-Больцман доимийси, Т-мутлақ температура.

1.18-расм. Ферми-Дирак тақсимот функцияси




WF-энергиявий сатҳ Ферми сатҳи деб аталади. Бу шундай сатҳки, унинг электрон билан тўлиш эҳтимоллиги 1/2 га тенг, чунки (1.19) ифодага кўра, агар W=WF бўлса, f=1/2 га тенг. (1.19) ифодага (1.10-расм) асосан 0 К да Ферми сатҳи электрон билан эгалланган ҳолатларни электрон билан эгалланмаган ҳолатлардан ажратувчи сатҳдир. Юқори температураларда Ферми сатҳи электрон билан кўпроқ эгалланган ҳолатларни камроқ эгалланган ҳолатлардан аж-ратиб туради. Тақсимот функцияси Ферми сатҳига нисбатан симмет-рик эканлигига ишонч ҳосил қилиш (1.18-расм) қийин эмас.
Хусусий яримўтказгичда коваклар сони электронлар сонига тенг бўлганлиги ва тақсимот функциясининг симметриклиги сабабли Ферми сатҳи тақиқланган зонанинг деярли ўртасида ётади.
Киришмали яримўтказгичда акцептор ёки донор киришмадан қайси бири кўп бўлишига қараб, Ферми сатҳи ё валент зонага ёки ўтказувчанлик зонасига яқин ётади. Масалан, агар яримўтказгичда донор киришма кўп бўлса-Ферми сатҳи ўтказувчанлик зонасига яқинроқ агар акцептор киришма кўп бўлса-валент зонасига яқинроқ ётади.
Ферми-Дирак тақсимоти фақат маълум энергиявий сатҳнинг электрон билан эгалланганлиги эҳтимолини кўрсатишини эслатиб ўтамиз.
Динамик мувозанат ҳолатида электрон ва коваклар иссиқликдан уйђониш натижасида узлуксиз равишда ҳосил бўлиб туради. Шу билан бирга тескари жараён-эркин заряд ташувчиларнинг рекомби-нацияланиб йўқолиши ҳам узлуксиз равишда содир бўлиб туради. Шу сабабдан тақсимот функцияси электронлар энергиясининг вақт бўйича ўртача тақсимотини кўрсатади.



Download 4,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish