Ўлим
МТУ Қўқон
|
2022 йил 10 май кунги №385 сонли “Э” бошқармаси бошлиғи М.М. Сулаймановнинг телеграмма кўрсатмасига асосан, 2022 йил 07 май куни тахминан “Қўқон МТУ ” УКга қарашли Қўқон электр таьминоти масофаси ЭЧК-25 электромонтери Махаммадалиев Умиджон Алишер ўғли (1995 йил 09 июл куни Наманган вилояти, Наманган тумани, Кўл бўйи МФЙ Мустақиллик кўчасида туғилган, уйланган фарзанди йўқ, маьлумоти олий, Наманган мухандислик қурилиш иниститутини тамомланган темир йўлда иш стажи 06.04.2021 йилдан, 2021 йил 13 августдан 3-гурух электромонтери вазифасида ишлаган) билан оқибати ўлим билан тугаган бахтсиз ходиса содир бўлган.
Бахтсиз ходиса тафсилоти: 2022 йил 07 май куни наряд берувчи А. Абдурахманов томонидан берилган 10-сонли наряд ижозат асосида “Қўқон МТУ” УК га қарашли Наманган-Раустан бекатлар оралиғи 89-км, 8-пикетда, 47-опорада соат 13-00 ларда 4-КВ. Гурух электрмехниги Т.Тошпўлатов раҳбарлигида бригада контакт тармоғида иш олиб бораётган вақитда ЭЧК-25 электромонтери Махаммадалиев Умиджон Алишер ўғли билан оқибати ўлим билан тугаган бахтсиз ходиса бўлган. Жабрланувчига тез тиббий ёрдам ходимлари келгунича жойида биринчи ёрдам кўрсатиб турилган шунга қарамасдан жабрланувчи воқеа жойида вафот этган. Бахтсиз ходиса тафсилотлари ўрганилмоқда.
|
Ўлим
МТУ Қўқон
|
“Қўқон МТУ” УК га қарашли “Қўқон МТУ” УК га қарашли Андижон – 1 шимолий станцияси поезд тузувчиси Рахмонов Жасурбек Мухторжон ўғли (2000 йил 28 октябр куни Андижон вилояти Андижон тумани Хақиқат МФЙ Бой махалла 22 уйда туғилган, уйланмаган, маълумоти ўрта махсус, Қўқон темир йўл касб – хунар колледжи, стажи 2019 йилдан) билан оқибати ўлим билан тугаган бахтсиз ходиса содир бўлган.
Воқеа тафсилоти:
2022 йил 28 май куни соат тахминан 14-15 лар атрофида Андижон логистика маркази шахобча темир йўлининг 106 сонли темир йўлида ЧМЭ-3 русумли 5165 сонли маневр тепловози машинист Х.Норматов, машинист ёрдамчиси Ғ.Мансуров, маневр рахбари поезд тузувчи Ж.М.Рахмонов бошчилигида “Ўзтемирйўлконтенер” АЖ қарашли Андижон логистика маркази шахобча темир йўлининг 106 сонли темир йўлида 14 та вагонлар (4 та ярим очиқ вагон юкли ва 10 ярим очиқ вагон юксиз) билан моневр ишларини олиб бораётган вақтда, Андижон – 1 шимолий станцияси поезд тузувчиси Рахмонов Жасурбек Мухторжон ўғли йўл охирининг тўсиғида (призма) ва ярим очиқ вагон оралиғида қисилиб чап оёғи узилган ва унга тез тиббий ёрдам кўрсатилиб Андижон шахар шифохонасига олиб кетилаётган вақтда йўлда вафот этган. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
|
Ўрта оғир
|
2022 йил 30 – май куни 279 – сонли Йўл машина станцияси йўл созловчиси Уснаддинов Жеткерген Айтымбетович (1989 йил 15 октябрда Қорақолпоғистон Республикаси Қанликул туманида туғилган, маълумоти ўрта махсус, оилали, бир нафар фарзанди бор, корхонада иш стажи 2012-йилдан) билан оқибати ўрта оғир бахтсиз ходиса содир бўлган.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |