Воқеа тафсилоти: 2022 йил 16 феврал куни Механика йиғув цехи бошлиғи О.Назиров уста Ш.Максумов ва электрпайвандчи А.Ш.Каримовларга босим остидаги сиғим резервуарини сув билан синовга тайёрлаш учун топшириқ беради.
Тахминан соат 10-30 лар атрофида уста Ш.Максумов ва электрпайвандчи А.Ш.Каримовлар механика йиғув цехининг босим остидаги сиғим резервуарини сув билан синовдан ўтказиш учун синов майдончасига чиқишган ва уста Ш.Максумов электрпайвандчи А.Ш.Каримовга бажарадиган иш хажмини тушунтириб, омбордан ҳимоя камари ва электрпайвандлаш учун электрод олгани кетган. Шу вақтда электрпайвандчи А.Ш.Каримов бажарадиган иш хажмларини қайтадан кўриб чиқиш учун босим остидаги сиғим резервуарнинг устига шахсий химоя воситаси химоя камарисиз чиқади ва ўзининг эхтиётсизлиги туфайли тахминан 4.0 м баландликдан бетон полга йиқилади.
Электрпайвандчи А.Ш.Каримовга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, Андижон вилояти Шошилинч Тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган. Шифохонада А.Каримовга шифокорлар томонидан “Чап қўли билагидан ёпиқ синиши, чап оёғи тизза пастидан синиши” ташхиси қўйилди.
Ўлим
2022 йил 24 феврал куни соат тахминан 11-25 лар атрофида Бухоро электр таъминоти дистанциясига қарашли ЭЧК-38 бўлими электр монтёри Назаров Нодиржон Шохобиддинович (26.11.1989 йил Навоий вилояти, Қизил-тепо туманида туғилган. Оилали 1 нафар вояга етмаган фарзанди бор. Иш стажи Бухоро электр таъминоти корхонасининг ЭЧК-38 бўлимида 11.01.2017 йилдан, маълумоти ўрта – махсус) билан оқибати ўлим билан тугаган бахтсиз ходиса содир бўлди.
Воқеа тафсилоти: 2022 йил 24 – феврал куни наряд берувчи А.Митанов томонидан берилган 73 – сонли Наряд ижозат асосида иш боши Сатторов Б. 4-мал гр., бригада аъзолари Назаров Н. 4 – мал. Гр. Ва Орзиев Ф. 3-мал гр. “1-сонли электромонтаж поезд” УК ишчи – ходимлари хавфсизлигини таъминлаш учун, Қизилтепо бекати тоқ томонида 2-электрлаштирилаётган йўлда ишлаши учун иш жойини таёрлаб бериш жараёнида электрамонтёр Назаров Н 4-мал.гр(наведеннний напряжений) кучланишга тушиши оқибатида электр токидан жарохат олган ва унга 1-ёрдам кўрсатилиб Навоий вилояти Қизилтепо тумани тиббиёт бирлашмасига олиб келинган. Шифохонада вафот этди.
Оғир
2022 йил 25 феврал куни Йўл хўжалиги бошқармасига қарашли 17 – сонли йўл машина станцияси (ПМС-17) йўл таъмирловчиси Тойиров Акмалжон Рамазонович (Бухоро вилояти, Қоракўл туманида 1980 йил 17 ноябрда туғилган, маълумоти ўрта махсус, оилали 3 нафар фарзанди бор, корхонада иш стажи 2009 йил 01 июлдан) билан оқибати оғир бўлган бахтсиз ходиса содир бўлган.