Учинчи принцип: “Ҳаракатлар стратегияси” маъно-мазмуни содда ва тушунарли, ҳар бир фуқаро учун амалий иш дастурига айланмоғи керак.
“Ҳаракатлар стратегияси”да Президент Парламент аъзоларига кенг кўламли қонунчилик дастурини таклиф этмоқда. Юқорида санаб ўтилган бешта муҳим устувор йўналишда қабул қилиниши зарур бўлган қонун ижодкорлигига ҳар томонлама катта масъулият билан ёндашишимиз талаб этилади.
Хулоса қилиб айтганда, “Ҳаракатлар стратегияси” ўз моҳиятига кўра давлат ва жамият ривожининг принципиал жиҳатдан янги босқичда мамлакатимизни ривожлантириш бўйича бошланган кенг кўламли ва тизимли ислоҳотларни янада изчил давом эттириш, юртимизда юз бераётган ўзгаришларга янгича нигоҳ билан қараш, эришилган ютуқларга холисона баҳо бериш ва мавжуд муаммоларни чуқур таҳлил этиш ва уларнинг ечимини топиш имконини беради.
“Ҳаракатлар стратегияси”да мужассам этилган энг муҳим жиҳатлар ўз мазмунига асосан, дунёда кескин ўзгаришлар юз бераётган ҳозирги замонда давлат ва жамият қурилиши соҳасидагидемократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, суд-ҳуқуқ, ижтимоий-иқтисодий соҳалар ва тинчлик-фаровонлик, осойишта ҳаёт, хавфсизликни таъминлаш бўйича бешта устувор йўналишда аниқ муддатга мўлжалланган том маънодаги дастур ҳисобланади. Таъкидлаш керакки, айни шу йўналишлар бугунги глобаллашув жараёни, тобора чуқурлашиб бораётган мураккаб геосиёсий вазият, айниқса, халқаро майдонда баъзи бир мамлакатларнинг фақатгина ўз манфаатлари нуқтаи назаридан туриб сиёсат юритиши, инсоният ҳар қадамда дуч келаётган терроризмнинг глобал характери, наркотрафик ва уюшган жиноятчилик инсоният тараққиётига жиддий таҳдид солиб турган мураккаб замонда Ўзбекистон манфаати, демак халқимиз манфаати учун долзарб аҳамиятга эга.
У беш босқичда, келгуси беш йилда юртимизда йилларга бериладиган номлардан келиб чиқиб, ҳар бир йил бўйича давлат дастурлари қабул қилинишини назарда тутган ҳолда амалга оширилади.
“Ҳаракатлар стратегияси”нинг дастлабки йўналиши “Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари”, деб номланган бўлиб, унда давлат ҳокимияти тизимида Олий Мажлиснинг ролини ошириш, унинг мамлакат ички ва ташқи сиёсатига оид муҳим вазифаларни ҳал этиш ҳамда ижро ҳокимияти фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш бўйича ваколатларини янада кенгайтириш белгиланган.
Ўзбекистонда ривожланган кўппартиявийлик тизими вужудга келганлигини, ёки бўлмаса сиёсий маданиятга эга бўлган сайловчиларнинг шаклланганлигини ҳам таъкидлаш ўринли. Жамоатчиликнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ортиб бориб, амалга оширилаётган демократик ислоҳотларда дахлдорлик туйғуси пайдо бўлиб, мана шундай муҳим ислоҳотларнинг иштирокчисига айланиб бормоқда. Мен нима учун буни шу ўринда таъкидлаб ўтаяпман. Сабаби, мана шу “Ҳаракатлар стратегияси”ни муҳокама қилиш жараёнида ҳам сиёсий партиялар вакиллари, фаоллари фаол иштирок этишди. Жамиятда кўппартиявийлик тизимининг вужудга келиши ва бевосита фуқаролик жамиятининг энг муҳим институтларидан бирига айланган сиёсий партиялар орқали халқимизнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштироки кўлами кенгайиб бормоқда.
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да юқорида таъкидлангганидек, мамлакатимизни ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши – давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш, ижтимоий соҳани тараққий эттириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш бўйича аниқ, ҳаётий ислоҳотлар, уларни амалга оширишнинг қуйидаги механизмлари белгилаб берилган:
Do'stlaringiz bilan baham: |