6-мавзуУслубий кўрсатмалар ва намунавий мисолларни ечиш
Статистик кўрсаткичлар воқеа-ҳодисаларнинг сифат хусусиятларини миқдоран характерлайди.
Ушбу мавзу бўйича амалий машғулотларда талабалар статистик кўрсаткичлар бўйича олган назарий билимларини мустахкамлаш ва иқтисодиётда қўллаш учун қуйидагиларни билишлари керак:
- бир турли мутлақ миқдорларни шартли натура ўлчов бирлигига келтириб ҳисоблашни;
- шартнома мажбурияти, шартнома бажарилиши, динамика, тузилмавий, координация, интенсивлик, таққослаш нисбий миқдорларини ҳисоблашни;
- мутлақ ва нисбий миқдорларни биргаликда қўллашни.
Статистик кўрсаткичлар мутлақ, нисбий, ўртача ва бошқа турларга бўлинади.
Мутлақ миқдорлар ўрганиладиган тўплам бирликларининг сонини ёки унга хос бўлган белгилар ҳажмини ифодалайди ва натура, шартли натура, ҳамда қиймат(пул) ўлчов бирликларида ўлчанади.
Моҳияти жиҳатдан бир турли (бир жинсли) бўлган тўпламнинг турли кўринишдаги бирликлари умумий хажмини аниқлаш учун улар мос қайта ҳисоблаш коэффициентлари ёрдамида шартли натура бирлигига ўтказилади.
1-мисол. Жорий даврда шаҳар савдо тармоғига келтирилган сут маҳсулотлари қуйидаги маълумотларда ифодаланган (тонна ҳисобида):
3,2% ли сут - 1520
6,0% ли сут - 1096
Қатиқ - 420
Қаймоқ - 674
Сузма - 583
Жорий даврда шаҳар савдо тармоғига келтирилган сут маҳсулотларининг умумий ҳажмини аниқлаш учун уларни қуйидаги шартли сут маҳсулотларига келтириб олиш коэффициентларидан фойланилади:
3,2% ли сут - 1,0
6,0% ли сут - 2,0
Қатиқ - 1,0
Қаймоқ - 8,5
Сузма - 6,5
Шаҳар савдо тармоғига келтирилган сут маҳсулотларини шартли ўлчов бирлигида аниқланг.
Ечиш.
Алоҳида турдаги сут маҳсулотларини белгиланган коэффициентлар асосида шартли сут маҳсулотларига келтириб ҳисоблашни қуйидаги жадвалда амалга оширамиз:
Маҳсулотлар
|
Ҳажми, тонна
|
Шартли сут маҳсулотига айлантириш коэффициенти
|
Шартли сут маҳсулотларининг ҳажми, тонна
|
3,2% сут
6,0% сут
Қатиқ
Қаймоқ
Сузма
|
1520
1096
420
674
583
|
1,0
2,0
1,0
8,5
6,5
|
1520
2192
420
5729
3789,5
|
Жами
|
-
|
-
|
13650,5
|
Демак, жорий даврда шаҳар савдо тармоғига жами 13650,5 тонна сут маҳсулотлари етказиб берилган экан.
Нисбий миқдорлар бир мутлақ миқдорни бошқасига бўлиш натижасида ҳосил бўлиб, оммавий ижтимоий воқеа-ҳодисалар миқдорий характеристикаларининг ўзаро нисбатида акс этади.
Нисбий миқдорларнинг қуйидаги турлари мавжуд: шартнома мажбурияти; шартнома мажбуриятини бажарилиши; динамика; тузилмавий; координация; интенсивлик; таққослаш.
1. Шартнома мажбурияти нисбий миқдори қуйидагича ҳисобланади:
2-мисол. Корхонада 2013 йилда 210 млн.сўмлик махсулот ишлаб чиқариш мажбурияти олинган бўлиб, у 215 млн. сўмлик қилиб бажарилган ва 2014 йилда эса 220 млн. сўмлик махсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган. Шартнома мажбурияти нисбий миқдорини ҳисобланг.
Ечиш.
%, яъни аввалги йилга нисбатан 2,33 фоиз кўп махсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган.
2. Шартнома мажбуриятини бажарилиши нисбий миқдори Бу нисбий миқдор қуйидагича ҳисобланади:
(ҳақиқий даража) / (шартномада кўрсатилган даража) ·100
Do'stlaringiz bilan baham: |