6-мавзу: Ўзбекистон республикасида виждон эркинлигининг ташкилий кафолатлари



Download 364,36 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/8
Sana24.02.2022
Hajmi364,36 Kb.
#226838
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
6-мавзу



6-МАВЗУ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ВИЖДОН 
ЭРКИНЛИГИНИНГ ТАШКИЛИЙ КАФОЛАТЛАРИ 
Режа: 
1. Ўзбекистон Республикасида виждон эркинлиги таъминлашнинг 
ташкилий кафолатлари. 
2. Ўзбекистон Республикасида виждон эркинлигини кафолатларининг 
халқаро институтлари 
3. Ўзбекистон Республикасида виждон эркинлигини кафолатларининг 
миллий институтлари 
Таянч тушунчалар: 
Инсон ҳуқуқлари, бола ҳуқуқлари, аёл ҳуқуқлари, Қўмита, Омбудсман, 
Миллий институтлар, халқаро институтлар, миллий Марказ 
1. Ўзбекистон Республикасида виждон эркинлиги таъминлашнинг 
ташкилий кафолатлари.
Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришгандан сўнг дин соҳасини 
бошқаришда ҳам кескин ўзгаришлар юз берди. Хусусан, 1992 йилнинг июн 
ойида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари Диний бошқармаси 
Мовароуннаҳр мусулмонлари Диний бошқармаси, 1995 йилнинг декабр 
ойида Ўзбекистон мусулмонлари Диний идораси мақомига эга бўлди. Идора 
ҳозирги кунда 2013 йил 29 августда Таъсисчилар йиғилишида тасдиқланиб, 
2013 йил 6 декабрда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга 
олинган Низом асосида ўз фаолиятини амалга оширмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Диний идораси фаолиятининг йўналишлари 
қуйидагилар: 
– ислом аҳком (қонун-қоидалари, йўл-йўриқлари, ҳукмлари)ларини 
мусулмонларга етказиш; 
– ибодат ва диний маросимларни ҳанафий мазҳаби талаблари асосида 
тўлақонли ўтказишга раҳбарлик қилиш; 
– маърифий ислом ва диний бағрикенглик ғояларини мусулмонлар 
орасида тарғиб қилиш; 
– диний мутаассибликка қарши кураш, унинг ғояларини ҳанафий 
мазҳаби таълимоти асосида фош қилиш; 
– ислом таълимоти ва тарихига оид асарларни тўплаш ва ўрганиш, 
ўзбек тилига таржима қилиб чоп этиш; 
– муқаддас зиёратларни ташкил этиш; 
– хайрия ёрдами кўрсатиш, масжид, муқаддас қадамжоларни 
таъмирлаш ва ободонлаштириш
– халқаро ва хорижий ташкилотлар ва марказлар билан алоқалар 
ўрнатиш ҳамда ривожлантириш; 
Идора таркибида Ўзбекистонда расмий рўйхатдан ўтган 2070 та 
масжид, 10 та, мадраса (8 та эркаклар, 2 та аёлллар), 3 та олий маъҳад, 


(Бухородаги Мир Араб, Тошкентдаги олий маъҳад, Самарқандда Ҳадис 
мактаби) Имом Бухорий халқаро Маркази, “Мовароуннаҳр” нашриёти 
фаолият кўрсатмоқда. Идора “Ислом нури” газетаси ва “Ҳидоят” журналини 
нашр этади. Унинг қошида 2008 йилда ташкил этилган. Муқаддас 
қадамжоларни 
сақлаш 
ва 
ободонлаштириш 
хайрия 
жамғармаси 
зиёратгоҳларни сақлаш, тиклаш-таъмирлаш ва янада ободонлаштириш, 
уларга маҳаллий ва хорижий фуқароларнинг зиёратларини уюштириш, 
зиёратчилар 
учун 
тегишли 
шарт-шароитлар 
уюштириш, 
таълим 
муассасаларини ривожлантиришни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш 
кабилар билан шуғулланади
1

Мустақиллик даврида Ўзбекистонда диний таьлим олиш учун кенг 
имкониятлар яратилди. Ҳозирги кунда Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент 
ислом институти, Бухорода “Мир Араб”, Тошкентда “Кўкалдош”, 
Қорқалпоғистонда “Мухаммад Беруний”, Наманганда “Мулла Қирғиз”, 
Хоразмда “Фахриддин ар-Розий”, Андижонда “Саййид Мухаммад Махдум ”, 
Қашқадарёда “Хожа Бухорий”, фақат хотин-қизлар таьлим оладиган
“Хадичаи Кубро” ва Бухорода “Жўйбори Калон” диний таьлим бериш ва 
диний сохада кадрлар тайёррлаш билан шуғулланмоқда.
Шунингдек, республикамизда Рус Православ черкови Тошкент ва 
Ўзбекистон епархияси, Православ семинарияси, Рим-католик маркази, 
Евангел христиан-баптистлар черковлари уюшмаси, Тўлиқ Инжил 
христианлар черковлари маркази, Протестант семинарияси, Библия жамияти 
фаолият кўрсатмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигига эришгандан сўнг 
ўтган давр мобайнида диний ташкилотларга бўлган муносабат тубдан 
ўзгарди. 
Диний 
ташкилотлар 
ва 
бирлашмаларнинг 
давлатдан 
ажратилганлиги, давлатнинг улар фаолиятига аралашмаслиги, диний 
ташкилотларнинг юридик шахс ҳуқуқидан фойдаланиши, ўз мулкига эга 
бўлиши, нашр ишлари илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти 
билан шуғулланиш, турли конфессиялар ва уларнинг ташкилотларининг 
давлат ва қонун олдида тенг ҳуқуқлилиги, бирортасига ҳеч қандай имтиёз 
берилмаслиги, 
диний 
бирлашмаларга 
аьзо 
бўлиши, 
хорижий 
мамлакатларнинг диний марказлари, олий ўқув юртлари, халқаро 
ташкилотлар ва илмий муассасалар билан алоқа ўрнатиш каби ҳуқуқлари 
Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси ва қонунлар билан 
кафолатланди. 
Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган диний ташкилотлар сони йилдан-
йилга ошиб бордимоқда. Агар 1990-йилда мамлакатимизда 119 диний 
ташкилот (89 та ислом диний ташкилоти ва 30 та бошқа диний ташкилот ) 
бўлган бўлса, 1991-йилда 179 (146 та ислом диний ташкилоти ва 33 та бошқа 
диний ташкилот) тага етди. Ҳозирги вақтда республикамизда 16 
1
Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳақида батафсил қаранг: Ҳасанбоев Ў. Ўзбекистонда давлат ва дин 
муносабатлари: диний ташкилотлар, оқимлар, мафкуравий курашнинг долзарб йўналишлари. Т.: “Тошкент 
ислом университети”, 2014. – Б. 36-38. 


конфессиянинг 2253 диний ташкилоти, шу жумладан 2070 таси ислом диний 
ташкилотлари, 183 таси ноисломий ташкилотлар ҳеч қандай чекловлар ва 
тўсиқларсиз эркин фаолият олиб бормоқда. Мамлакатимизда ноисломий 
динга мансуб диний ташкилотларнинг ўз фаолиятларини амалга ошириши 
учун зарур бўлган барча ташкилий-ҳуқуқий имкониятлар яратилди. 
Ҳозирги даврда республикамизда “Тўлиқ инжилчи христианлар 
черкови йўналишида 21 та диний ташкилот, шу жумладан, 2 та марказий 
ташкилот – Тўлиқ инжилчи христианлар Маркази ва Семинария (Тошкент 
ш.), 19 та черков (Тошкент ш. – 4, вилоятларда: Андижон – 1, Фарғона – 1, 
Хоразм – 1) рўйхатдан ўтган, Марказ 2001 йили “Худо Ассамблеялари” 
ташкилотига аъзо бўлган; мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан 
эътиборан, Ўзбекистонда евангель христиан-баптистларнинг уюшмалари 
ташкил этилиб, расмий рўйхатдан ўтиб ўз фаолиятини амалга ошира 
бошлади, ҳозирги кунда республикамизда “Евангель христиан-баптистлар 
черковлари уюшмаси таркибидаги 23 та диний ташкилот, шу жумладан, 1 та 
марказ (Тошкент ш.) ва 22 та черков (Тошкент ш. – 3, вилоятларда: Бухоро – 
1, Жиззах – 2, Навоий – 3, Наманган – 1, Самарқанд – 2, Тошкент – 8, 
Фарғона – 2) рўйхатга олинган”; Новоапостол черкови республикамизда 1992 
йилда ташкил этилди, ҳозир республикамизда Новоапостол черковига мансуб 
3 та диний ташкилот (Тошкент ш., Навоий ва Самарқанд шаҳарларида 
биттадан) рўйхатга олинди; христианликнинг протестант йўналишига мансуб 
бўлган 
Корейс 
протестант 
черковларининг 
ғоялари 
Ўзбекистон 
мустақиллигининг дастлабки йилларида АҚШ ва Жанубий Кореядан махсус 
юборилган пасторлар ҳаракати натижасида республикамизга кириб келган, 
пасторлар маҳаллий корейслар ўртасида фаол миссионерлик фаолиятини 
олиб борган. 2014 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 52 та 
корейс протестант диний ташкилотлари расмий рўйхатга олинган бўлиб, 
улар Тошкент шаҳри (11), Бухоро (1), Жиззах (3), Навоий (1), Наманган (1), 
Самарқанд (7), Сирдарё (4), Сурхондарё (1), Тошкент (20), Фарғона (2) ва 
Қашқадарё (1) вилоятларда жойлашган, корейс протестант черковлари 
конфессионал нуқтаи назардан қуйидагича гуруҳланади: 1) Баптистлар 
черковлари: Тошкент шаҳри (1), Тошкент вилояти (1), жами 2 та; 2) 
Методистлар черковлари: Тошкент шаҳри (1), жами 1 та; 3) Пресвитериан 
черковлари: Тошкент шаҳри (5), Бухоро (1), Жиззах (1), Навоий (1), 
Самарқанд (7), Сирдарё (4), Сурхондарё (1), Тошкент вилояти (11) ва 
Қашқадарё (1), жами 32 та; 4) Тўлиқ инжил христианлари (пятдесятниклар) 
черковлари: Тошкент шаҳри (4), Жиззах (2), Наманган (1), Тошкент вилояти 
(8) ва Фарғона (2), жами 17 та; Республикада 9 та Еттинчи кун христиан 
адвентистлари диний ташкилоти (Тошкент ш. – 3, вилоятларда: Бухоро – 1, 
Навоий – 1, Тошкент – 3, Фарғона – 1) рўйхатга олинган
2
.
Ўзбекистон Республикасида диний конфессияларга ўз фаолиятини 
амалга ошириш учун яратилган ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароит ва 
2
Ҳасанбоев Ў. Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари: диний ташкилотлар, оқимлар, мафкуравий 
курашнинг долзарб йўналишлари. Т.: “Тошкент ислом университети”, 2014. – Б. 69, 74,80, 83. 


имкониятлардан 
ўзларининг 
ғараз 
мақсадларига 
эришиш 
учун
фойдаланаётган айрим диний ташкилотлар ҳам мавжудлигини афсус билан 
қайд этиш жоиз. Хусусан, тўлиқ инжилчи христианлар черкови фаоллари 
республикамиз аҳолиси ичида, миллатидан қатъи назар, кенг кўламда 
миссионерлик фаолиятини олиб боришга ҳаракат қилмоқда. Бундан ташқари, 
тўлиқ 
инжилчи 
христианлар 
Россия 
ҳудудига 
Марказий 
Осиё 
республикаларидан келган меҳнат мигрантлари ичида миссионерлик 
фаолияти юритишга интилаётгани кўзга ташланмоқда
3
. Фарғона ва Чирчиқ 
шаҳарларида 1999 йилнинг август ойида рўйхатга олинган “Иегов 
шоҳидлари” ташкилотининг фаолияти Фарғона шаҳрида диний соҳадаги 
қўпол қонунбузарликлари учун 2006 йилда тўхтатилди. Шунга қарамасдан 
ташкилотнинг аъзолари миссионерлик фаолиятини олиб бориши билан 
жамиятдаги маънавий муҳитга салбий таъсир этишни давом эттирмоқда. 
Ҳозирги даврда норасмий “Иегов шоҳидлари” жамоалари агентларининг 
ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари республиканинг деярли барча вилоятлари 
ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида кузатилмоқда. Тошкент, 
Бухоро, Когон ва Фарғона шаҳарларида “Иегов шоҳидлари” ташкилотининг 
аъзолари динга оид қонунларни бузганликлари учун тегишлича 
жавобгарликка тортилган
4

Ўтган қисқа давр ичида Ўзбекистонда юзлаб қадимги диний 
ёдгорликлар, масжидлар, черковлар, синагоглар ва ибодат уйлари қурилди ва 
қайта таьмирланди. Хусусан, Тошкент шахридаги “Ҳазрати Имом”, 
Самарқанд шахридаги “Имом Мотуридий”,” Шоҳи Зинда”, Самарқанд 
вилоятидаги “Имом Бухорий”, Бухоро вилоятидаги “Бахоуддин Нақшбанд”, 
“Масжиди Калон”, Қашқадарё вилоятидаги “Кўкгумбаз”, Тошкент 
вилоятидаги “Занги ота”, Навоий вилоятидаги “Қосим Шайх” каби қадимий 
ёдгорликлар мажмуалари, вилоятлар марказларидаги жомеь масжидлари, 
Тошкент шахридаги православ ва католик черковлари, Самарқанд ва Навоий 
шахарларидаги православва католик черковлари, Самарқанд шахридаги 
арман апостоллик черкови, Тошкент шахридаги католик костёли, Будда 
ибодатхонаси шулар жумласидандир. 
“Мустақиллик йилларида мусулмон ва христиан ислоҳотчилари 
иштирокида 
“Бир 
осмон 
остида” 
халқаро 
христиан-мусулмон 
конференциясининг ўтказилиши, Рус Православ черкови Тошкент ва Ўрта 
Осиё Епархиясининг 125 ва 135 йиллиги, Евангель-лютеран жамоаси 100 
йиллигининг нишонланиши, Самарқанд шаҳрида Арман Апостоллик черкови 
қурилишининг 100 йиллиги ва Рим-католик черкови томонидан шу диннинг 
Марказий Осиёда қайта тикланишига 100 йил тўлиши муносабатлари билан 
анжуманларнинг ташкил қилиниши ҳамда Тошкент Православ диний 
семинарияси ва Тошкент Протестант семинариясининг фаолият юритиши 
юқорида айтган фикримизнинг исботидир”
5

3
Қаранг: Ўша асар, Б. 80. 
4
Қаранг: Ўша асар, Б. 89. 
5
Уватов У., Мардонов И. Ўзбекистон бағрикенг диёр // Имом ал-Бухорий сабоқлари. 2011 3-сон, Б. 165. 


Мустақиллик шарофати туфайли юртимизда дин – маьнавиятнинг 
узвий қисми сифатида эьтироф этилди. Шу муносабат билан дин, хусусан, 
ислом дини соҳасида оламшумул аҳамиятга молик хизмат кўрсатган, ўзидан 
улкан мерос қолдирган арбоблар, уламолар, мутаффаккирларга ва уларнинг 
меросига муносабат тубдан ижобий томонга ўзгарди.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарори билан Хожа 
Баҳоуддин Нақшбандийнинг 675-йиллиги (1993 й), Хожа Аҳрор Валийнинг 
590-йиллиги (1994 й), Нажмиддин Кубронинг 850-йиллиги(1995 й)Имом ал-
Бухорийнинг 1225-йиллиги (1998 й), Ахмад ал-Фарғонийнинг 1200-йиллиги 
(1998 й), Имом Абу Мотуридийнинг 1130-йиллиги (2000 й), Бурхониддин 
Марғинонийнинг 910-йиллиги (2000), Абдуҳолиқ Ғиждувонийнинг 900-
йиллиги (2003 й), Ҳўжа Аҳрор Валийнинг 600-йиллиги (2004 й) тантанали 
нишонланди. Уларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилиш ва нашр 
этиш, улар бўйича илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш боарсида 
асрларга татигулик ишлар амалга оширилди. 

Download 364,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish