6-мавзу. Тенгламалар тизими кўринишидаги эконометрик модел Режа



Download 141,62 Kb.
bet1/8
Sana21.02.2022
Hajmi141,62 Kb.
#54266
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
6381d8d928118035808336a9123a1d3e


6-мавзу. Тенгламалар тизими кўринишидаги эконометрик модел


Режа:
6.1. Тенгламалар тизими кўринишидаги эконометрик моделларни тузишга бўлган сабаблар.
6.2. Тенгламалар тизими кўринишидаги эконометрик моделларга доир мисоллар.
6.3. Тенгламалар тизими кўринишидаги эконометрик моделлар турлари.
6.1. Тенгламалар тизими кўринишидаги эконометрик моделларни тузишга бўлган сабаблар

Аввалги мазвуларда биз қуйидаги кўринишдаги эконометрик моделларни қайд этган эдик ва келтирилган 1- ва 2-турлари ҳамда уларнинг хусусиятлари билан танишиб чиқдик.


1. Y = f(t) – вақтли қаторлар кўринишидаги эконометрик модель.
2. Y = f(x1, x2, …, xn) – кўп омилли эконометрик модель.
3. – тенгламалар тизими кўринишидаги эконометрик модель.
Бугунги мавзуимизнинг асосий мақсади - тенгламалар тизими кўринишидаги эконометрик моделларни тадқиқ қилишдан иборат.
Эконометриканинг тадқиқот объектларидан бири бўлиб, мураккаб ижтимоий-иқтисодий тизимлар ҳисобланади. Ўзгарувчилар ўртасида боғлиқликлар зичлигини ўлчаш, бир-биридан ажратилган регрессия тенгламаларини тузиш орқали бундай мураккаб тизимларни ифодалаш ва улар фаолият кўрсатиш механизмини тушунтириб бериш учун етарли эмас. Масалан, иқтисодий ҳисоб-китоблар учун айрим регрессия тенгламаларидан фойдаланишда, кўп ҳолларда аргументларни (омиллар) бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзгартириш мумкин деб фараз қилинади. Аммо бу фараз доимо ҳам тўғри бўлавермайди: қоидага кўра битта ўзгарувчининг ўзгариши, бошқа ўзгарувчиларнинг ўзгаришларисиз амалга ошмайди. Унинг ўзгариши бутун тизимдаги барча ўзаро боғлиқ белгиларнинг ўзгаришига олиб келади. Бундан шу келиб чиқадики, алоҳида олинган кўп омилли регрессия тенгламаси натижавий ўзгарувчи вариациясига алоҳида олинган белгиларнинг ҳақиқий таъсирини характерлаб бера олмайди. Айнан шунинг учун ҳам иқтисодий, ижтимоий ва бошқа тадқиқотларда ўзгарувчилар ўртасидаги боғланишлар таркибини бир вақтли тенгламалар ёки таркибий тенгламалар сифатида ифодалаш масалалари муҳим ўринни эгалламоқда. Масалан, агар талабнинг модели товар нархи ва истеъмол қилинадиган товарлар миқдори нисбати сифатида ўрганилаётган бўлса, у ҳолда талаб ҳажмини прогнозлаш учун бир вақтнинг ўзида товарлар таклифи модели ҳам зарур бўлади. Товарлар таклифи моделида таклиф қилинаётган товарлар миқдори ва уларнинг нархи ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ҳам кўриб чиқилади. Бу эса товарлар бўйича талаб ҳажми ва таклиф ҳажми ўртасида мувозанатга эришишга имкон беради.
Бошқа мисол келтирамиз. Ишлаб чиқариш самарадорлигини баҳолашда фақатгина рентабеллик модели билан хулоса чиқариш мумкин эмас. Ушбу жараёнда меҳнат унумдорлиги модели, шунингдек, маҳсулотнинг бир-бирлиги таннархи модели билан тўлдирилиши лозим.
Микродаражадаги тадқиқотлардан макродаражадаги ҳисоб-китобларга ўтишда ўзаро боғлиқ тенгламалар тизимидан фойдаланишга бўлган эҳтиёж даражаси янада ортиб боради. Миллий иқтисодиёт модели ўз ичига қуйидаги тенгламалар тизимини олади: истеъмол, инвестициялар, иш ҳақи функциялари ҳамда даромадлар тенгсизлиги ва ҳ.к. Бу шу билан боғлиқки, макроиқтисодий кўрсаткичлар иқтисодиёт ҳолатининг умумлаштирувчи кўрсаткичлари бўлиб, кўп ҳолларда бир-бири билан боғлиқ бўлади. Масалан, иқтисодиётда пировард истеъмолга харажатлар ялпи миллий даромадга боғлиқ бўлади. Шу билан бирга ялпи миллий даромад миқдори инвестициялар функцияси сифатида қараб чиқилади.
Шунинг учун ҳам иқтисодий жараёнларни тадқиқ қилишда уларни ифодалаш учун фақат айрим олинган битта тенглама етарли бўлмайди. Бундан ташқари, айрим ўзгарувчилар бир-бири билан шунчалик ўзаро боғланганки, улардан қайси бири боғлиқ ўзгарувчи, қайси бири боғлиқ бўлмаган ўзгарувчи эканлигини аниқлаш мураккаб бўлади. Шунинг учун ҳам бундай ҳолатларга аниқлик киритиш учун тенгламалар тизими кўринишидаги эконометрик моделларга мурожаат қилинади.
Бундан ташқари кўплаб иқтисодий кўрсаткичлар ўртасида тескари боғланишлар мавжуд. кўринишидаги боғлиқлик билан бир қаторда кўринишидаги боғлиқлик ҳам мавжуд.
Ушбу ҳолат ўзгарувчи ва қолдиқлар миқдори ўртасида боғлиқ бўлмаслик тўғрисидаги фаразни бузилишига олиб келади, яъни
.
Эконометрик модель ўзагрувчилар ўртасида муносабатлар тўпламини кўрсатади, ушбу муносабатлар эса иқтисодий кўрсаткичлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликларни ифодалайди. Мазкур ўзаро боғлиқликлар стохастик ҳамда детерминистик характерга эга бўлиши мумкин.
Бир вақтли таркибий тенгламалар тизими қоидага кўра чизиқли муносабатларни ўз ичига олади. Ночизиқли муносабатлар одатда чизиқли тенгламалар билан аппроксимация қилинади.

Download 141,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish