6-мавзу. Шахснинг ҳУҚУҚий мақоми. Тенг ҳУҚУҚлилик ва гендер тенглиги мавзунинг асосий масалалари



Download 49,8 Kb.
bet1/7
Sana23.02.2022
Hajmi49,8 Kb.
#143528
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
6-мавзу. Маълумот


6-МАВЗУ.
ШАХСНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАҚОМИ. ТЕНГ ҲУҚУҚЛИЛИК ВА ГЕНДЕР ТЕНГЛИГИ


Мавзунинг асосий масалалари:
1. Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар ва Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.
2. Шахснинг ҳуқуқий мақоми тушунчаси.
3. Ўзбекистон Республикаси фуқароси, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг конституциявий-ҳуқуқий ҳолати.
4. Асосий ва қўшимча ҳуқуқлар.
5. Ижтимоий ва ҳуқуқий тенглик. Ҳуқуқий тенглик ва имтиёзлар.
6. Гендер тенглиги тушунчаси ва Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш муаммолари.
7. Инсон манфаати ва оммавий манфаатлар мувозанати.
8. “Хабеас корпус” – Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум этиш ва чеклаш тартиби.
Зарурий адабиётлар:
O‘zbekiston Respublikasining konstitutsiyaviy huquqi. Darslik/Mas’ul muharrir: A.X.Saidov. – T.: TDYI nashriyoti, 2005.− B.108-118.
Конституционное право. Учебник // Авторский коллектив. – Ташкент: Ташкентский государственный юридический университет, 2018 г. С. 130-131; 137-139.
Ides A., May C. N., Grossi S. Examples & Explanations for Constitutional Law: Individual Rights. – Wolters Kluwer Law & Business, 2018. 599 pages.
Chemerinsky E. Constitutional law. – Aspen Publishers, 2019. 1915 pages.
Husanov O.T. Konstitutsiyaviy huquq. Darslik. – Toshkent: Adolat, 2013.
− B.7-29.
Тавсия этиладиган адабиётлар:
De Jasay, A. (2001). Freedoms, “Rights” and Rights. II Politico, 66(3 (198)), 369-397. Retrieved August 13, 2020, from www.jstor.org/stable/43101974
The Author(s) 2018. Yumiko Nakanishi (ed.) Contemporary Issues in Human Rights Law https://doi.org/10.1007/978-981-10-6129-5_1
Andreescu, Marius; Andreescu, Claudia. The Constitutional Principle of Equality. Challenges of the Knowledge Society; Bucharest (2018): 369-375.

1. Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар ва Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси
Инсон ҳуқуқларининг илк бор мустаҳкамланиши миллий хартиялар, декларациялар, конституция нормалари шаклида амалга оширилган.
1789 йилдаги Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари француз декларацияси анча таъсирчан қонунчилик ҳужжати бўлиб хизмат қилади ва унинг тарихда шахс ҳуқуқ ва эркинликларининг эътироф этилиши ва ҳимоясининг муҳим белгиси бўлганлиги бежиз эмас. Декларациядаги демократик тезиснинг эътиборга молик жиҳати шундаки, унга кўра, ҳуқуқлардан фойдаланиш таъминланмайдиган, ҳокимиятлар бўлиниши амалга оширилмаган жамият конституциявий ҳисобланмайди (16-м.). Шахсий ҳаёт, мулк, хавфсизлик соҳасидаги, ҳокимиятнинг жавобгарлиги, жумладан диний ва бошқа фикр-мулоҳазалар табиий, ажралмас ва муқаддас ҳуқуқ ва эркинликларга киритилган. Француз Декларацияси билан бир қаторда тарихда инсон ва фуқаро ҳуқуқлари ифодаланган инглиз Хабеас Корпус Акти, Америка Қўшма Штатларининг Мустақиллик декларацияси, АҚШ Конституцияси ва Ҳуқуқлар тўғрисидаги билль ҳамда бошқа бир қатор ҳужжатлар ҳам муайян аҳамиятига кўра ажралиб туради.
1948 йилнинг 10 декабрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан том маънода тарихий аҳамиятга эга бўлган муҳим ҳужжат — Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси эълон қилинди.
Инсон ҳуқуқлари соҳасида стандарт тушунчаси халқаро ҳужжатларда мустаҳкамлаб қўйилган мажбурий талабларни, нормаларни билдиради. Маълумки, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси юридик мажбурий ҳужжат ҳисобланмайди, бироқ унда мустаҳкамлаб қўйилган инсон ҳуқуқлари стандарт ларнинг ёрқин мисоли ҳисобланади. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясидаги стандартлар инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқ учун, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий тизимни яратиш учун асос ҳисобланади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича ҳужжатлар қайси халқаро ташкилот доирасида қабул қилинганлигига қараб, универсал ташкилотлар — БМТ доирасида
қабул қилинган универсал стандартларга ва минтақавий стандартларга (мисол учун, Европа Кенгаши доирасида қабул қилинган — Европа Кенгаши стандартларига) бўлинади. Универсал ва минтақавий стандартлар ўртасида қарама-қаршиликлар йўқ, балки кўпроқ бу изчиллик, мувофиқликдир.
БМТ бошчилигида инсон ҳуқуқларига бағишланган ўнлаб бошқа бир қатор ҳужжатлар қабул қилинди. Улар қаторида Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пакт (унга 1966 йилдаги тегишли факультатив протоколни ҳам қўшиб) ва Ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пакт алоҳида аҳамиятига кўра ажралиб туради. Улар шартномалар сифатида намоён бўлади ва иштирокчи томонлар учун мажбурий юридик кучга эга бўлиб, уларнинг ҳар бири расмий равишда мазкур ҳужжатларнинг қоидаларига риоя қилишга рози бўлади.
Халқаро ҳуқуқда инсон ҳуқуқлари (инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар) барча давлатлар ҳамда давлатнинг жамоат тартибини сақлаш (муҳофаза қилиш) бўйича, уларнинг мансабдор шахслари ҳисобланган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларини ҳам қамраб олувчи бу давлатларнинг вакиллари учун юридик мажбурий ҳисобланади.
Инсон ҳуқуқлари халқаро ҳуқуқнинг институтларидан бири ҳисобланиб,
у инсон ҳуқуқлари соҳасида асосий, умумэътироф этилган стандартларни белгилаб беради.
1993 йилги Вена декларацияси ва Ҳаракат дастурида мавжуд қоидага эътиборни қаратиш лозим бўлади, унда қуйидагича кўрсатиб ўтилган: “барча инсон ҳуқуқлари универсал, бўлинмас, ўзаро боғлиқ ва алоқада”, бироқ яна қуйидагича ҳам қайд этилади “миллий ва диний хусусиятлар ҳамда турли тарихий, маданий ва диний ўзига хосликларнинг аҳамиятини эътиборга олиш керак бўлсада, давлат ўзининг сиёсий, иқтисодий ва маданий тизими қандай бўлишидан қатъи назар барча инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларни рағбатлантириш ва уларни ҳимоя қилиш мажбуриятини зиммасига олади.
Мустақил Ўзбекистоннинг бош вазифаси инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларига сўзсиз амал қилиш ва демократик ҳуқуқий давлат қуришдир.Бугунги кунда инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик тизими шаклланган бўлиб, унга шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги қонунлар киради.
Инсон ҳуқуқлари бўйича қонунчиликнинг ядроси ва асоси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳисобланади. Шунингдек, ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари бўйича 80 дан ортиқ халқаро ҳужжатларга, жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (кейинги ўринларда — БМТ) 6 та асосий шартномаcи ва 4 та факультатив протоколига қўшилган бўлиб, уларнинг амалга оширилиши юзасидан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ва шартномавий қўмиталарига мунтазам равишда миллий маърузаларни тақдим этиб келмоқда.
Бундан ташқари, миллий қонунчиликни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий стандартлар билан уйғунлаштириш бўйича амалий
чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар имплементациясида БМТ конвенциявий ҳужжатлари бўйича ҳисоботлар механизми муҳим ўринга эга. Ўзбекистон Республикаси қўшилган БМТнинг асосий ҳужжатлари бўйича Ташкилотнинг тегишли қўмиталарида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари борасидаги асосий ҳужжатлар бўйича миллий ҳисоботлар тақдим этиб бормоқда, жумладан,
“Хотин-қизларга нисбатан камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция”;
“Ирқий камситишнинг барча турларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция”;
“Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция”,
“Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ, шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувчи турларига қарши конвенция”,
“Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт”;
“Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт” ҳужжатлари бўйича ҳисоботлар топширилган.
2018 йил ноябрь ойида Самарқандда “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси” қабул қилинганлигининг 70 йиллигига бағишланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми бўлиб ўтди. Ушбу форум қитъада инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг мавжуд механизмларини такомиллаштириш ва янги механизмларини яратиш ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ўртасидаги ҳамкорликни таъминлаш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилган эди. Форум давомида Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд декларацияси қабул қилинди, у БМТ Бош ассамблеясининг
73-сессияси ҳужжати сифатида тасдиқланди. Ўзбекистон Парламенти инсон ҳуқуқлари бўйича “Самарқанд руҳи”ни амалга ошириш бўйича
“Йўл харитасини” маъқуллади ва унда яна бир марта “эркинлик, тенглик, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ғоялари бирламчи вазифа бўлмаган цивилизация ва давлатлар мавжуд эмас”лиги таъкидланган.
Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги маълумотларни сарҳисоб қилиб, қуйидагича хулоса қилишимиз мумкин:

  • Инсон ҳуқуқлари бўйича қонунчилик шакллантирилди;

  • Мамлакатда инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг институционал механизмлари яратилди;

  • Давлат инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширмоқда;

  • Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим ва маърифат амалга оширилмоқда.

Шуни таъкидлаш керакки, халқаро-ҳуқуқий стандартларни Ўзбекистон
миллий қонунчилигига имплементация қилиш жараёни барқарор, тизимли ва ортга қайтмас характер касб этмоқда.


Download 49,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish