6-мавзу. Шахснинг ҳУҚУҚий мақоми. Тенг ҳУҚУҚлилик ва гендер тенглиги мавзунинг асосий масалалари


Шахснинг ҳуқуқий мақоми тушунчаси



Download 49,8 Kb.
bet2/7
Sana23.02.2022
Hajmi49,8 Kb.
#143528
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
6-мавзу. Маълумот

2. Шахснинг ҳуқуқий мақоми тушунчаси
Конституциявий ҳуқуқда шахс ҳуқуқий мақоми масаласи марказий масалалардан биридир. Ўзбекистон Конституциясида шахс ҳуқуқий мақомига, тааллуқли етарли даражада нормалар мавжуд.
Шахс ҳуқуқий мақомини Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасидаги қоидалар таъсир этади. Бу шахс ҳуқуқий ҳолатини белгилашда бош принцип қоидадир. Уларга асосан инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланади. Инсон ва шахс тушунчалари асосан бир маънони беришини назарда тутсак, бу қоида инсонга ҳам тааллуқлидир.
Шахснинг ҳуқуқий мақоми деганда шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари, бурчлари йиғиндисига айтилади. Ҳар бир жамиятда шахс билан давлат ўртасида ўрнатилган муносабат, шахс ҳуқуқий мақомига таъсир қилса, бошқа томондан шахс ҳуқуқий мақоми ҳам шахс, давлат муносабатига таъсир қилади.
Шахснинг ҳуқуқий ҳолати масаласида унинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда бурчлари даражаси миқдори муҳим роль ўйнайди. Шунингдек шахс ҳуқуқий ҳолатини аниқлашда фуқаролик масаласи алоҳида аҳамиятга эга.
Шахс ҳуқуқий ҳолати аҳволи Ўзбекистонда қандай ҳолатда эканлигини Конституциянинг V боби (Умумий қоидалар) моддаларидаги қоидалар кўрсата оладиган Конституциянинг 18-моддасида “Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларига эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар қонун олдида тенгдирлар” – деб белгиланган. Бу шахснинг (биринчи навбатда шахс фуқародир) мавқеини, тенглигини таъминловчи асосий ҳуқуқий нормадир.
Шахснинг ҳуқуқий ҳолати ҳуқуқлар ва эркинликлар ҳамда бурчлар йиғиндиси деб айтган эдик. Бу масалани яъни ҳуқуқ ва бурчларни ўзаро боғлиқлилиги конституциянинг 19-моддаси қоидаларида ҳам кўриш мумкин. Унда қайд қилинишига фуқаролар ва давлат бир бирига нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғлиқдирлар. Яъни фуқаро ҳуқуқга эга бўлса уни таъминлаш бурчи давлатда бўлади. Фуқароларни конституциявий бурчларга эга бўлиши эса, давлатни фуқаролардан шу бурчларга амал қилишини талаб қилиш ҳуқуқини келтириб чиқаради.
Конституциянинг шу моддаси қоидалари яна фуқароларнинг конституция ва қонунларда белгилаб қўйилган ҳуқуқларини дахлсиз эканлигини, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишига ҳеч ким ҳақли эмаслигини белгилайди.
Фуқароларнинг конституциявий ва бошқа қонуний ҳуқуқлари дахлсизлиги конституциявий асосда белгиланган. Демак, улардан маҳрум қилишга, чеклашга ҳеч кимни ҳақи йўқ. Фақат конституция бунга яъни фуқаролар ҳуқуқини чеклашга судга рухсат беради. Чеклаш қонуний, асосли бўлиши керак, бу суд қарорида асослантирилиши зарур.
Конституциянинг 20-моддасида “Фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятини қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмаслиги шарт” – деб мустаҳкамланган.
Бошқаларни манфаатига (фуқаро, жамият, давлат манфаати) зарар етказилса, зарар етказган фуқаро ҳуқуқи чекланади, суд қарорига асосан шундай ҳолларда, ҳамда хавфсизлик нуқтаи назаридан фуқароларнинг ҳуқуқларини чеклаш мумкинлиги халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам қайд қилинган бўлиб, Ўзбекистон Конституциясининг мазкур нормаси (фуқаро ҳуқуқини чеклаш ҳақидаги) халқаро нормаларга ҳам тўла мос тушади.
Шахснинг ҳуқуқий мақомининг элементларига қуйидагилар киради.
• асосий ҳуқуқ ва бурчлар;
• ҳуқуққий жавобгарлик;
• қонуний манфаатлар;
• фуқаролик;
• ҳуқуқ субъекти бўлиши;
• ҳуқуқий тамойиллар.
Ҳуқуқий мақом қуйидагиларга бўлинади: умумий, махсус ва индивидуаль. Ушбу турлар фалсафий категорияларнинг “умумийлик”, “махсуслик” ва “алоҳидалик” нисбатларини акс эттиради.
Умумий - шахснинг Конституцияда белгиланган давлат фуқароси мақоми.
Махсус мақом айрим тоифадаги субъектлар (ҳарбийлар, адвокатлар, давлат хизматчилари, талабалар, тадбиркорлар) позициясининг ўзига хос хусусиятларини белгилайди ва уларнинг махсус функцияларини бажариш имкониятини таъминлайди.
Индивидуаль мақом - бу ўзига хос хусусиятларни акс эттиради ва шахснинг шахсийлаштирилган ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўпламини (ёши, жинси, оилавий аҳволи, иш стажи, лавозими) ифодалайди.
Ҳуқуқий мақом принциплари:
ҳуқуқ ва эркинликларнинг дахлсизлиги;
тенглик; ҳуқуқ ва эркинликларнинг кафолати;
Конституцияда назарда тутилган ҳуқуқ ва эркинликларни чеклашнинг тақиқланиши;
ҳуқуқ ва мажбуриятларни суиистеъмол қилишнинг тақиқланиши;
халқаро шартномалар ва халқаро ҳуқуқнинг халқаро нормалари ва тамойилларини тан олиш.
Инсон” тушунчаси биологик нуқтаи назардан физиологик хусусиятларга эга шахс, тирик оламнинг вакили сифатида тавсифланади.
Шахс” - бу ўзининг жамиятдаги ўрни ва роли, унинг олдидаги жавобгарлиги тўғрисида хабардор бўлган одам бўлиб, ижтимоий томондан тавсифланади (инсон турли хил объектив ва субъектив сабабларга кўра, масалан, суд томонидан руҳий касаллик сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилиши мумкин ).
Фуқаро” тушунчаси маълум бир давлат билан барқарор ҳуқуқий муносабатларда бўлган шахсни ҳуқуқий нуқтаи назардан тавсифлайди. Фуқаро - конституциявий ва фуқаролик ҳуқуқида жисмоний шахс саналиб, расмий жиҳатдан (яъни ҳужжатга эга бўлиб) бирон бир давлатга тегишли ҳисобланади. Фуқаро ўзи яшаб турган давлат билан доимо муносабатда бўлади. Шунга кўра фуқаронинг давлатнинг конституцияси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгилаб қўйилган ҳуқуқи, эркинликлари ва мажбуриятлари яъни, ҳуқуқий мақоми мавжуд бўлади.
“Фуқаро” термини шахснинг ўзи яшаб турган давлат ва жамиятнинг сиёсий ҳаётида давлатнинг ва жамиятнинг бошқарув ишларида иштирок этишини кўзда тутади ва шу орқали мазкур давлатдаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахслардан фарқ қилади.
Дунёда “фуқаро” терминидан ташқари яна “инсон” термини ҳам мавжуд бўлиб, ҳар қандай индивиднинг ҳаётий фаолият юритиши учун зарур бўлган ҳуқуқ ва эркинликлар (яъни нафақат фуқаро, чет эл фуқароси ва фуқаролиги йўқ шахс) масалан, шахс эркинлиги, яшаш ҳуқуқи каби ҳуқуқлар, эркинликлар инсонга ҳам тегишлидир, дейилади. Шунинг учун ҳуқуқ, эркинлик ва мажбуриятлар ҳақида сўз юритганда улар фуқаро ва инсонларга тегишли деб айтилади.

“Фуқаро” термини “халқ” термини билан узвий боғлиқдир.


Ўзбекистон Конституциясининг 8-моддасида “Ўзбекистон халқини миллатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади”, - деб ёзиб қўйилган. Ўзбекистонда туғилган, унинг заминида истиқомат ва меҳнат қилаётган ҳар бир киши, миллий ва ирқий мансублигидан қатъи назар, республикамизнинг тенг ҳуқуқли фуқароси бўлиб ҳисобланади.
Инсон ҳуқуқлари – бу табиий равишда вужудга келадиган, инсон туғилганидан кейин шахс сифатида унга тегишли бўган ажралмас ҳуқуқ ҳисобланади. Инсонлар эркин ва тенг ҳуқуқли бўлиб туғилади.
Инсон ҳуқуқлари - бу инсон табиатидан келиб чиқадиган, шахснинг жамиятда хавфсиз, эркин яшаши учун элементар, энг муҳим имтиёзлар ва шароитлардан фойдаланиш имкониятларини ифодаловчи универсал категориядир. Замонавий даврда инсон ҳуқуқлари шахс эркинлиги соҳасида миллатусти, умуминсоний талаблар ва стандартларни акс эттирувчи умум ижтимоий тушунча сифатида тушунилади.
Инсон ҳуқуқлари қуйидаги хусусиятларга эга:
- улар жамиятнинг доимий ўзгарувчан шароитларини ҳисобга олган ҳолда инсоннинг табиий ва ижтимоий моҳияти асосида пайдо бўлади ва ривожланади;
- объектив шаклланади ва давлат томонидан тан олинишига боғлиқ эмас;
- шахсга у туғилган кундан бошлабоқ тегишлидир;
- ажралмаслик, узвийлик характерига эга, табиий деб тан олинган (ҳаво, ер, сув ва бошқалар каби);
- бевосита тўғридан-тўғри амал қилади;
- энг юқори ижтимоий қадрият сифатида тан олинади;
- ҳуқуқнинг зарур қисми, унинг асосий мазмунини ифодалашнинг маълум бир шакли сифатида намоён бўлади;
- шахсга ўз хоҳишига кўра ҳаракат қилиш ёки маълум имтиёзларни олиш имкониятини берадиган одамлар ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг тамойиллари ва меъёрларини ифодалайди;
- уларни тан олиш, уларга риоя қилиш ва ҳимоя қилиш давлатнинг мажбурияти ҳисобланади.
- яшаш ҳуқуқи, муносиб ҳаёт кечириш ҳуқуқи каби инсон ҳуқуқларини амалга ошириш учун фақат инсоннинг туғилиши ҳақиқати кифоя қилади ва унинг инсон ва фуқаронинг фазилатларига эга бўлиши умуман зарур эмас, бошқа ҳуқуқларни амалга ошириш учун эса инсоннинг фуқаро, шахс бўлиши талаб қилинади.
Фуқароларнинг ҳуқуқлари – бу ҳар бир шахснинг эмас, балки фақат маълум бир давлат билан барқарор ҳуқуқий алоқада бўлган кишининг манфаатларини қондиришга қаратилган, қонуний равишда мумкин бўлган хатти-ҳаракатларнинг қонун билан ҳимояланган ўлчовидир. Конституциявий ҳуқуқда “фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари” халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларга, яъни 1948 йилда қабул қилинган “Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси”, “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги пакт”, “Иқтисодий, ижтимоий, маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги пакт” (1966 йил) каби ҳужжатларда белгилаб қўйилган қоидаларга таянади. Мазкур ҳужжатларга кўра, фуқаролик ҳуқуқларига яшаш ҳуқуқи, қийноққа солишнинг тақиқланиши, адолатли судлов ҳуқуқи, хусусий ҳаётнинг дахлсизлиги ҳуқуқи, фикр ва сўз эркинлиги ҳуқуқи, айбсизлик презумпцияси, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш ҳуқуқи, ҳар бир инсоннинг хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқи, жамият ва давлат томонидан оилани ҳимоя қилиниш ҳуқуқи, эркак ва аёлнинг маълум бир ёшга етганда никоҳдан ўтиш ва оила қуриш ҳуқуқи, боланинг оила томонидан, давлат ва жамият томонидан ҳимоя қилиниш ҳуқуқи фуқароликка эга бўлиш ҳуқуқи. Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларациясида индивидларни мулкга эгалик қилиш ҳуқуқи ҳам ифодаланган.
ЎзР нинг фуқаролик ҳуқуқига асосан “фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига фуқаролик ҳуқуқий муносабат субъектларининг мулкий, шунингдек номулкий шахсий ҳуқуқлари киритилади. “Фуқаровий ҳуқуқ” термини шахсий характерга эга бўлиб, ҳар бир фуқарога тегишли бўлади. ЎзР Фуқаролик кодексининг 100-моддасига биноан, фуқаро ўзининг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар юзасидан ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгадир.
Шахснинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоялаш ҳуқуқининг эътироф этилиши Ўзбекистонда фуқаролик ҳуқуқларининг ҳимояси дунё стандартларига мос келишини билдиради. Чунончи, Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларациясининг 12-моддасида ва 1966 йилдаги Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар ҳақидаги халқаро пактнинг 17-моддага 1-қисмида “Ҳеч кимнинг шаъни ва обрўсига қонунга “хилоф” равишда тажовуз қилишини мумкин эмас”, - деб ёзиб қўйилган.
Шундай қилиб, халқаро ҳужжатлар “фуқаролик” ҳуқуқ ва эркинликларни инсонларнинг шахсий ҳаёти эҳтиёжларидан келиб чиқиб таърифлайди, инсоннинг эркинлиги ва дахлсизлигини энг олий қадрият деб ҳисоблайди.



Download 49,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish