6-мавзу. Шахснинг ҳУҚУҚий мақоми. Тенг ҳУҚУҚлилик ва гендер тенглиги мавзунинг асосий масалалари



Download 49,8 Kb.
bet4/7
Sana23.02.2022
Hajmi49,8 Kb.
#143528
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
6-мавзу. Маълумот

4. Асосий ва қўшимча ҳуқуқлар


Асосий ҳуқуқ - давлат конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган фуқаронинг муайян хулқ-атвори, яъни фуқаронинг конституциявий ҳуқуқи. Асосий ҳуқуқнинг бошқа ҳуқуқлардан фарқи шуки, у энг муҳим ҳуқуқлар жумласига киради, конституцияда мустаҳкамлаб қўйилади ва фуқароларнинг бошқа кўпгина ҳуқуқларини олдиндан белгилаб беради. Бундан барча бошқа ҳуқуқларни қўшимча ҳуқуқларга киритиш мумкин. Ҳуқуқлар давлат томонидан қабул қилинган ҳужжатларда ўз аксини топади.
Асосий ҳуқуқ ва эркинликлар - конституция лексиконида кенг фойдаланиладиган ҳамда давлатнинг конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган инсон ва фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликларини билдиради. Бу ҳуқуқ ва эркинликлар муайян давлат ва жамиятда инсоннинг мақоми учун энг муҳим туб-заминли ҳуқуқ ва эркинликлар бўлиб фуқароларнинг бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари мазмунини белгилаб беради.
“Асосий ҳуқуқ ва эркинликлар” тушунчасидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам фойдаланилган. Чунончи, инсон, унинг ҳуқуқлари ва эркинликлари олий қадриятдир, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19-моддасида айтилганидек, “Фуқароларнинг конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас”.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган Асосий ҳуқуқларни конституциявий ҳуқуқ фанида таснифлаш яъни бир неча гуруҳига бўлиш қабул этилган. Шахс ҳақидаги қарашлар, унинг жамият ва давлатдаги ўрни, вазифаси бу таснифларга асос қилиб олинади. Шунга биноан, инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:
1) Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар (шахсий ҳаёт ва индивидуал эркинлик соҳасида) - Яшаш ҳуқуқи (конституциянинг 24-моддаси), эркинлик ва шахсий дахлсизлик, ҳеч ким озодликдан маҳрум этилиши мумкин эмас (25-модда), жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда ошкора кўриб чиқилиб, айби аниқланмагунча айбдор ҳисобланмайди (26-модда), ҳар бир инсонга ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқига эга (27-модда), эркин кўчиш ҳуқуқи (28-модда), ҳар бир инсонга фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги, истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш эркинлиги (29-модда), шахс ҳуқуқлари, эркинликлари ва яшаш фаолиятларини ҳимоя қилишда давлат органлари томонидан қабул қилинган ҳуқуқий қоидалар билан уларни таништириш (30-модда), ҳамма учун виждон эркинлиги мустаҳкамланган (31-модда).
2) Сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар - фуқаролар жамият ва давлат ишларини бажаришда бевосита ва ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар (32-модда), фуқаролар ўз ижтимоий фаолликларини,Ўзбекистон республикаси қонунларига мувофиқ, митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар (33-модда), фуқаролар касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар (34-модда), ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга (35-модда).
3) Ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва эркинликлар - Ҳар бир шахс мулдкдор бўлиш ҳуқуқига эга (36-модда), ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга (37-модда), ёнланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эгадирлар (38-модда), ҳар ким қариганда, меҳнатга лаёқатини йўқотганда, шунингдек, боқувчисидан маҳрум бўлганида ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга (39-модда), ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга (40-модда), ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга (41-модда), ҳар кимга илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади (42- модда), давлат фуқароларининг конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди (43- модда), ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайри қонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади (44-модда), вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ёки ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир (45-модда), хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар (46-модда).
Асосий ҳуқуқларни яна қуйидаги мезонларга кўра таснифлаш мумкин:
1) инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқларини вужудга келиши ва эълон қилинишининг босқичларига кўра:
биринчи авлод - инқилоблар томонидан эълон қилинган фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқларни (ХVII-XVIII асрлар) ўз ичига олади, бу шахснинг эркинлиги ва ўзини ўзи ифода этиш соҳасига давлатнинг аралашмаслиги чегараларини кўрсатиб бериш орқали давлат ҳокимиятидан маълум ҳаракатларда мустақиллигини ифодалайди (масалан, яшаш ҳуқуқи, шахснинг эркинлиги ва хавфсизлиги, турар жой дахлсизлиги, қонун олдида тенглик ҳуқуқи, овоз бериш ҳуқуқи, фикр ва виждон эркинлиги, сўз ва матбуот эркинлиги ва бошқалар).
иккинчи авлод - ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳуқуқлар билан боғлиқ бўлиб, улар ХХ асрнинг ўрталарига келиб халқларнинг ўзининг
ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш, маданий мавқеини кўтариш учун олиб борган кураши таъсирида ўрнатилди (бу ҳуқуқларга меҳнат қилиш ва эркин иш танлаш, дам олиш ва бўш вақтни ўтказиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, таълим олиш, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, жамиятнинг маданий ҳаётида иштирок этиш ҳуқуқи ва бошқалар киради);
учинчи авлод - инсониятнинг глобал муаммолари туфайли келиб чиқадиган ва ҳар бир шахсга эмас, балки бутун миллатларга, халқларга тегишли бўлган жамоавий ёки бирдамлик ҳуқуқлари (масалан, буларга тинчлик, қулай ва фаровон атроф-муҳит, ўз тақдирини ўзи белгилаш, ахборот, ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш ва бошқалар киради.);
2) таркибига кўра:
• фуқаролик ёки шахсий ҳуқуқлар (яшаш ҳуқуқи, қадр-қимматини ҳимоя қилиш, ёзишмалар, телефон орқали суҳбатлар ва бошқаларнинг сир сақланиши);
• сиёсий ҳуқуқлар (ҳокимият тузилмаларини сайлаш ва уларга сайланиш, давлат хизматига киришда тенглик ҳуқуқи, бирлашиш, тинч йиғилишлар, митинглар, намойишлар ва бошқалар ўтказиш ҳуқуқи);
• иқтисодий ҳуқуқлар (хусусий мулкка, тадбиркорлик фаолиятига, ишлашга, дам олишга ва ҳоказоларга бўлган ҳуқуқ);
• ижтимоий ҳуқуқлар (оилани ҳимоя қилиш, оналар ва болаларни ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, қулай атроф-муҳит ва бошқалар);
• маданий ҳуқуқлар (таълим олиш, маданий ҳаётда иштирок этиш, илмий ва маданий тараққиёт натижаларидан баҳраманд бўлиш; адабий, бадиий, илмий, техник ва бошқа турдаги ижод эркинлиги ва бошқалар).
3) шахснинг маълум бир давлатга мансублигига кўра: фуқароларнинг, чет эл фуқароларининг, бир нечта фуқароликка эга бўлган шахсларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқлари;
4) қўлланиш даражасига кўра: умумий (барча фуқароларга хос) ва махсус (ижтимоий, хизмат мавқеига, жинси, ёши, шунингдек, бошқа омилларга кўра, масалан, истеъмолчилар, хизматчилар, вояга етмаганлар, нафақахўрлар, фахрийлар, қочқинлар ва бошқаларнинг ҳуқуқлари);
5) субъектларнинг табиатига кўра: индивидуал (яшаш, ишлаш ҳуқуқи ва бошқалар) ва жамоавий (иш ташлаш, митинглар ва бошқалар).
Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари бурчлар билан узвий боғлиқ бўлган ҳолатлардагина ҳақиқатга айланади, рўёбга чиқади.
Айни пайтда, инсон томонидан ўзининг ҳуқуқларини ҳаддан ташқари талаб қилиши ва ўз вазифаларини рад этиши, унинг истакларини ёки унга тегишли бўлган ҳуқуқлар ҳақидаги тахминларини нима бўлишига қарамасдан амалга оширишга интилишига олиб келади. Ва бу кўп ҳолатларда бошқаларнинг ҳуқуқларини бузилишига, жиноятлар содир этилишга сабаб бўлади.
Инсоннинг бурчлари ва фуқаронинг бурчларини фарқларини билиш мақсадга мувофиқдир. Инсоннинг бурчлари ижтимоий ҳаётнинг ҳақиқати билан боғлиқ. Давлат томонидан улар расман тан олингач, улар фуқаронинг бурчлари сифатида қаралади. Фуқароларнинг асосий бурчлари Конституцияда мустаҳкамланади.


Download 49,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish