6-мавзу. Шахснинг ҳУҚУҚий мақоми. Тенг ҳУҚУҚлилик ва гендер тенглиги мавзунинг асосий масалалари


Инсон манфаати ва оммавий манфаатлар мувозанати



Download 49,79 Kb.
bet7/7
Sana29.11.2022
Hajmi49,79 Kb.
#874152
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
6-мавзу. маъруза

7. Инсон манфаати ва оммавий манфаатлар мувозанати
Ўзбекистон учун энг муҳим вазифалардан бири – барча фуқароларнинг қонун олдидаги ҳуқуқий тенглигини ва қонунни устунлигини, жамият манфаатлари ҳимоя қилиниши ва аҳолининг хавфсизлигини кафолатлайдиган ҳуқуқий давлатни барпо этиш. Қонунийлик ва ҳуқуқий тартибот тантана қилмаса, шахснинг ҳуқуқлари ва эркинликларини, қаттиқ интизом бўлмаса, қонунлар ва анъаналар ҳурмат қилинмаса, ҳуқуқий давлатни тасаввур этиб бўлмайди. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
20-моддасида фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмасликлари шартлиги, 48-моддада эса фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурлиги қатъий белгиланган ва инсон манфаати ва оммавий манфаатлар мувозанати тартибга солинган.
Давлат ҳокимият ваколати давлат номидан оммавий манфаатларни кўзлаб бошқарув қарорларини қабул қилиш, уларнинг ижро этилишини таъминлаш, ижроси устидан назоратни амалга ошириш ҳамда уни муҳофаза қилиш билан боғлиқдир. Давлат фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, оммавий манфаатларни таъминлаш мақсадида ўз мажбуриятларини амалга ошириш ваколатига эга бўладилар.


8.“Хабеас корпус” – Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум этиш ва чеклаш тартиби
Жиноий таъқибга учраган фуқаронинг адолатли суд муҳокамасига бўлган ҳуқуқи “Хабеас корпус” дея номланади. Бу атама 1679 йил 26 май куни инглиз парламенти томонидан қабул қилинган қонун - “Хабеас корпус” атамасидан олинган.
Миллий қонунчилигимиздан мустаҳкам ўрин эгаллаган “Хабеас корпус” институти туб замирида ҳам инсонпарварлик тамойиллари
ўз ифодасини топган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 19-моддасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсизлиги, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмаслиги белгиланган. Шунингдек, 44-модда билан, ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
“Хабеас корпус” институтини кенг жорий этиш орқали дастлабки тергов босқичида суд назоратини кучайтириш ва мазкур соҳада суд фаолиятини либераллаштириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар кўрилди. Жумладан, 2008 йил 1 январдан эътиборан бошқа демократик давлатлар каби Ўзбекистонда ҳам шахсни ушлаб туриш, хибсга олиш, шунингдек бошқа процессуал мажбурий чораларни қўллаш учун санкция бериш ҳуқуқлари судларга ўтказилди.
Судлар жиноят ишини қўзғатиш ҳуқуқига эга субъектлар доирасидан чиқарилди. “Хабеас корпус” институти кенгайтирилиб, айбланувчини лавозимидан четлаштириш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақидаги илтимосномаларни кўриб чиқиш судлар ваколатига ўтказилди. Суд мажлиси жараёнида айблов хулосаси суд эмас, прокурор томонидан ўқиб эшиттирилиши белгиланди.
«Хабеас корпус» институти қўлланишини янада кенгайтириш доирасида прокурорларнинг почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш ва эксгумация қилиш каби тергов ҳаракатларини ўтказишга санкция бериш бўйича ваколатлари судларга ўтказилди, шунингдек судларга қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш рад этилганда муқобил эҳтиёт чораларини қўллаш ҳуқуқи берилди. Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ҳамда эркинликларини одил суд орқали муҳофаза қилиш имконияти янада кучайди ва қўшимча кафолатлар белгиланди. Айни чоғда суд мустақиллиги ҳамда суд ҳокимиятининг таъсирчанлиги ошди.


Download 49,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish