6-мавзу: режалаштириш ва прогнозлаш


-расм. Режа параметрлари кириш (нуқсони) майдонининг объект мураккаблиги ва вазиятлар ноаниқлиги даражасига боғлиқлиги



Download 198,5 Kb.
bet3/7
Sana21.02.2022
Hajmi198,5 Kb.
#59018
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
6-мавзу

1-расм. Режа параметрлари кириш (нуқсони) майдонининг объект мураккаблиги ва вазиятлар ноаниқлиги даражасига боғлиқлиги

Расм таҳлили кўрсатишича, ноаниқлик даражаси ошиши билан кириш майдони ёки режа параметрларининг нуқсони ҳам унга тўғридан-тўғри пропорционалликда ошиб боради. Режалаштириш объекти мураккаблиги даражаси ошиши билан кириш майдони ҳам ошади (кесим 1-2< кесим 3-4, Н 1-2< Н3 4). Вазиятларнинг ноаниқлик даражасини пасайтириш учун режалаштиришнинг илмий ёндашувларини ва тамойилларини янада кенгроқ қўллаш лозим. Режалаштириш объекти мураккаблиги даражасини камайтириш учун уни лойиҳалаштиришда блоклилик тамойилидан фойдаланиш, лойиҳада (конструкцияда) олдин ишлаб чиқилган лойиҳа қарорларини қўллаш зарур


Режаларни ишлаб чиқиш ва бажариш сифати мезонлари режа кўрсаткичлари назарий моделининг фактик маълумотларга ўхшашлиги даражаси бўлиши мумкин, улар асосида бу мезон ишлаб чиқилади:
; (3.1)
Бу ерда Ккн – режали кўрсаткичларни ишлаб чиқиш ва бажариш сифати мезонлари, %; П – ҳисоб даврида режа кўрсаткичларининг фактик белгилари; П – режа кўрсаткичининг ҳисоб (меъёрий, башоратли) белгилари.
Формула бўйича (2.1) режанинг муҳим кўрсаткичларини бажариш сифатининг мезонлари ҳисоблаб чиқилади. Режалаштириш даври қанчалик узун бўлса (огоҳлантириш), ККн ,белгиси шунчалик катта бўлади. Масалан, 5 йиллик стратегик режа учун унинг белгиси ±15% , тактик йиллик режа учун ±5% берилган бўлиши мумкин. Агар сифат критериясининг сифат белгилари режалидан катта бўлса, баҳоланаётган омиллар миқдорини ошириш керак бўлади. Эксперт ёки бошқа услублар ёрдамида режа бажарилиши сифатининг ягона критериялари асосида режа бажарилиши сифатининг интеграл мезонлари ҳисоблаб чиқилади. Ккн кўрсаткичи ажартиб чиқарилиши ва режани ишлаб чиқиш ҳамда уни амалга ошириш босқичида таҳлил қилиниши мумкин.
Режалар сифатини оширишнинг шартлари қуйидагилар ҳисобланади:

  • бошқарувга илмий ёндашувларни қўллаш;

  • режалаштириш тамойилларини қўллаш;

  • режалаштиришнинг ахборот ва услубий таъминоти сифатини ошириш;

  • режалар сифатини рағбатлантириш.

Режалар сифатини оширишнинг санаб ўтилган шартларини амалиётда бажариш жуда қийин. Бунинг учун режали ишчиларнинг юқори малакаси, сифатли дастлабки ёки башоратли ахборотлар, техник воситалар ва вақт талаб қилинади. Шунинг учун ҳам режалаштиришнинг кўп илмий ёндашувлари жуда муҳим ва капитал объектларни ишлаб чиқишда қўлланилиши мумкин.
Масалан, муаммога тизимли ёндашувни қўллаш қоидаларига мувофиқ, режали кўрсаткичларни тузилмалаштириш, мақсадлар дарахтини қуриш, режали кўрсаткичлар тизимини таҳлил ва синтез қилиш учун иерархия даражаси миқдорини асослаш, уларга ташқи муҳит омиллари таъсирини тадқиқ қилиш, тизимнинг ворислилик, доминант ва рецессив белгиларини ўрганиш, тизимнинг синтетик самарасини намоён этишга интилиш, режали кўрсаткичларнинг ташқи муҳит ўзгаришларига мослашувчанлигини, режаларнинг стандартлаштириш ва уларнинг инновационлик даражасини таҳлил қилиш зарур.
Режалаштиришда ресурслар тақсимотини асослашга тузилмавий ёндашувни қўллаш жуда муҳим: мақсад дарахти компоненти, режа бўлимлари, тузилмавий бўлинмалар, муаммолар, вақт ва бошқалар бўйича. Ресурслар тақсимотининг асосий мезонлари ресурслардан фойдаланиш муаммоларининг долзарблиги ва самарадорлиги ҳисобланади.
Агар ресурсларни тақсимлашда режалаштириш объектининг сифатини оширишга устуворлик берилса, агар режа ижрочиси манфаатлари уни ишлаб чиқувчилар манфаатидан юқори бўлса, режалаштиришда маркетинг ёндашуви ғоясини амалга ошириш мумкин.
Функционал ёндашув режалаштиришда қўлланилиши мумкин, агар режа ишлаб чиқувчиси объектнинг функционал-қиймат таҳлили ва унинг компонентлари натижаларига эга бўлса. Ташкилот бўлинмаларининг тузилмаси ва миқдорини режалаштиришда мавжуд тузилмадан эмас, бутунлай янги, тизимчанинг чиқишидаги келгуси функциялар (мақсадлар) бўйича лойиҳалаштирилган тузилмадан келиб чиқиш лозим.
Режалаштиришда энг яхши халқаро даражадаги объектларни такрор ишлаб чиқаришга йўналтирилган такрор ишлаб чиқариш – эволюцион ёндашувдан фойдаланиш жуда қийин. Бунинг учун объект тикланишини режалаштиришда мавжуд энг яхши халқаро намуналарга эмас, объектнинг жаҳон бозорига чиқишидаги параметрларининг башорат белгиларига эътибор қаратиш, қиёслашнинг таянч белгисини қўллаш зарур. Бундан ташқари, вақтни тежаш, олдинги, ҳозирги ва келажакдаги объектнинг фойдали самараси (интеграл сифат) бирлигида меҳнат харажатлари суммасини тежаш қонуни харакати механизмини таҳлил қилиш лозим.
Кучли рақобат шароитида объект сифати ва унинг сервисини оширишгина эмас, шунингдек, ресурс таъминотини доимий таъминлаб туриш лозим. Ўз навбатида, ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланишнинг шартларидан бири режалаштиришда меъёрий ёндашувни қўллаш ҳисобланади, у ресурс харажатларининг меъёрларига асосланади.

Download 198,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish