6-мавзу: режалаштириш ва прогнозлаш



Download 198,5 Kb.
bet2/7
Sana21.02.2022
Hajmi198,5 Kb.
#59018
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
6-мавзу

2.Режалаштириш турлари

Стратегик ва жорий режаларнинг изчиллиги шуни назарда тутадики, бизнес-режанинг жорий режалари ёки бўлимлари таркиби фирма стратегиясининг асосий бўлимларини такрорлаши лозим. Режалаштириш горизонти қанчалик кичик бўлса, режа кўрсаткичларининг миқдори шунчалик катта бўлади. Бизнес-режа кўрсаткичлари фирма стратегиясининг тасдиқланган кўрсаткичларига зид бўлмаслиги керак, улар жорий пайтда қатъий ва фирма учун фойдали бўлиши мумкин.


Режанинг ижтимоий йўналтирилганлиги қарорларнинг (техник ва экологик муаммолар билан бир қаторда) экологик жиҳатдан халқаро талабларга мос келишини, чиқарилаётган маҳсулотлар ва фирма фаолиятининг хавфсизлиги ва эргономиклигини, шунингдек, жамоанинг ижтимоий ривожланиши кўрсаткичларини таъминлаш муаммоларини кўриб чиқади.
Режалаштириш объектларининг уларнинг муҳимлиги бўйича тартиблаш мавжуд ресурсларни оқилона тақсимлаш учун амалга оширилади. Масалан, агар чиқарилаётган товарлар рақобатбардошликнинг тахминан бир хил даражасига эга бўлса, унда дастлаб ресурсларни фирма дастурида катта солиштирма оғирликка эга бўлган товар рақобатбардошлигини оширишга йўналтириш зарур. Товарлар рақобатбардошлигининг турли даражасида ресурсларни тақсимлаш устуворлиги “Стратегик маркетинг” курсида баён қилинган услубиёт бўйича аниқланади.
Режа кўрсаткичларининг ўхшашлиги ҳақиқий мавжудликда биринчидан, муқобил режа кўрсаткичларини башоратлашда ҳисобга олинган омиллар миқдорининг ошиши билан, иккинчидан, яқинлашиш (аппроксимация) хатоларини пасайтириш ёки башоратлар аниқлигини ошириш билан таъминланади.
Режанинг бошқарув тизимининг ташқи муҳити параметрлари билан мос келиши ташқи муҳит омилларини таҳлил қилиш ва уларнинг режа кўрсаткичларига таъсирини тадқиқ қилиш ёрдамида белгиланади.
Режанинг вариантлилиги бир мақсадга эришишнинг учтадан кам бўлмаган муқобил вариантларини ишлаб чиқиш ва кам харажатлар билан режалаштирилган мақсадларга эришишни таъминлайдиган мақбул услубларни танлаш билан боғлиқ.
Режанинг баланслаштирилиши иерархия бўйича кўрсаткичлар балансининг изчиллиги билан таъминланади, масалан, объектнинг функционал модели, қиймат модели (функционал-қиймат таҳлилини юритишда), ресурсларнинг келиб тушиши ва тақсимланиши баланси ва бошқалар. Муҳим кўрсаткичлар билан бир вақтда заҳирани яратиш ҳам назарда тутилади.
Режанинг иқтисодий асосланганлиги режалаштиришнинг асосий тамойилларидан бири ҳисобланади. Режа кўрсаткичлари вариантларининг охириги танлови тизимли таҳлил, башоратлаш, мақбуллаштириш ва муқобил вариантларни иқтисодий асослаш таъминланганидан кейин амалга оширилади. Режалаштиришнинг бу тамойили “Бошқарув қарорлари” курсида атрофлича кўриб чиқилади.
Режалаштириш тизимининг автоматлаштирилиши – замонавий ахборот технологиялари ва компьютер техникасини қўллашни талаб қиладиган режалаштириш услубларидан бири. У ахборотларни унинг таснифи, режалаштириш объектининг ҳаётийлик цикли босқичлари бўйича ахборотларнинг бирлиги ва тизимлилигини, тезкор қайта ишлашни, ишончли сақланишни ва ахборотларни узатишни таъминлайди.
Режалаштириш тизимининг айланма алоқасини таъминлаш – режани бажарувчи учун (режалаштириш тизимидан чиқиш) режа ўзгариши ҳақида (тузатилиши) таклифни унинг ишлаб чиқувчисига таклиф этиши имкониятини назарда тутади.
Режалаштиришнинг барча санаб ўтилган тамойилларини қўллаш жуда қийин. Уни фақат малакали кадрларга, замонавий ахборот технологияларига ва зарурий ресурсларга эга бўлган йирик фирмаларгина амалга ошира олиши мумкин. Шунинг учун ҳам режалаштиришнинг қўлланиладиган тамойиллари миқдори чиқарилаётган товар ва кўрсатилаётган хизматларнинг мураккаблиги ва миқдори, фирманинг ҳолати ва барқарорлиги билан боғлиқ. Таъкидлаш лозимки, кучли рақобат шароитида режалаштириш тенденциялари қуйидагилардан иборат: режаларнинг ишлаб чиқилиши муддатини қисқартириш (башоратларни огоҳлантириш даврини сақлаб қолиш ёки оширишда), режалаштиришда қўлланиладиган тамойиллар миқдорини ошириш ҳисобига режалар сифатини ошириш, мақбуллаштириш ва маркетинг концепциясининг замонавий услубларини жорий қилиш.
Режа сифати – режалаштиришга илмий ёндашувлар ва тамойилларига жавоб берадиган ва режа параметрларининг йиғиндиси бўлиб, унда параметрларнинг режалаштирилган белгиларининг режани амалга ошириш ва сотиш натижасида олинган фактик белгилардан минимал оғиш таъминланади. Объект қанчалик мураккаб, режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш шартларини тавсифлайдиган вазиятларнинг ноаниқлиги ва режалаштириш даври қанчалик узоқ бўлса, режа параметрларининг кириш майдони шунчалик катта бўлади (1-расм).


Download 198,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish