Режа – энг қисқа ёзув:
фикр баёнининг изчиллигини акс эттиради ва умумлаштиради;
матннинг мазмунини очиб беради;
манбанинг мазмунини хотирада қайта тиклайди;
конспект ва тезислар ўрнини босади;
ҳар хил ёзувларни (маъруза, ахборот, ҳисобот) тузишга ёрдам беради;
бажарилган ёзувни яхшилайди;
ўзини ўзи назорат қилишни тезлаштиради;
эътиборни жамлайди;
яхши таниш бўлган матнни хотирада жонлантириш учун ишлатилади.
Ахборот, маъруза, мақола материали 1-схемага мувофиқ уч қисмли тузилма асосида тузилади.
Конспект
режа, кўчирмалар ва тезисларнинг бирлаштирилишини назарда тутади;
баённинг ички мантиқига қурилган;
асосий хулосалар ва қоидалар, фактлар, далиллар, усулларни ўз ичига олади;
тузувчининг материалга нисбатан муносабатини акс эттиради;
нафақат тузувчи, шу билан бирга унинг бошқа ўқувчиси томонидан ҳам ишлатилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |