6-Мавзу. Менежмент конунлари ва тамойиллари. Режа


Умумий фалсафий ва иктисодий конунлар



Download 30,93 Kb.
bet2/4
Sana21.02.2022
Hajmi30,93 Kb.
#24251
1   2   3   4
Bog'liq
7 мавзу MN

2. Умумий фалсафий ва иктисодий конунлар.
Умумий фалсафий ва иктсодий конунлардан тўғри фойдаланилган холдагина иктисодиётни муваффакиятли бошкариш мумкин. Умумий фалсафий конунлар таъсири ижтисоий амалиётда иктисодий ривожланиши конуниятлари ва йуналишларини аниклаш шаклида намоён булади. Ишлаб чиқаришни бошкаришдаги турли-туман ижтимоий муносабатлар фани умумий фалсафий, хам иктисодий назария умумий конунларга буйсунади.
Умумий фалсафий конунлар бу аввало куйидаги материалистик диалектика конунларидир:

  1. Микдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига утиш конуни нарса ва ходисалар микдор ва сифат жихатларини ўзаро боғлиқлиги ва таъсирини тавсифлайди.

  2. Карама-каршиликлар бирлиги ва кураши конуни харакатлантирувчи куч,ўз-ўзидан харакат килиб амалга ошувчи ривожланиш манбаини курсатади.

  3. Инкорни инкор этиш конуни чексиз ривожланиш ва такомиллашиш йуналишини белгилайди. Эскирган нарсани инкор этмай, ривожланишга эришиб булмайди, чунки инкор натижасида янги нарса учун жой яратилади. Шунинг учун инкор янги билан эски богланган вактдир.

Бозор муносабатлари шароитида менежмент эски буйрукбозлик шакл ва услубларни инкор этиб, улар илмий асосланган янгилари билан алмаштирилади.

  1. ижтимоий борликнинг ижтимоий онгдан бирламчи эканлигини белгиловчи конун мехнат жамоаси, алохида мехнаткаш хаётининг бирламчи эканлигини курсатди. Бошқарувни умумлаштириш зарур бўлган ижтимоий, жамоа, шахсий манфаатларни аниклашда бу конун амал қилишини хисобга олмай амалга ошириб булмайди.

  2. Ишлаб чиқариш кучларининг ижтимоий-иктисодий муносабатларга нисбатан белгиловчи эканлигини ифодаловчи конун бошқарув учун катта ахамиятга эга. Айнан бошқарув воситасида ишлаб чиқаришнинг икки томони ишлаб чикарувчи кучлар ва ижтимоий-иктисодий муносабатлар алокаси юз беради.

Фалсафанинг юкорида санаб утилган ва бошка конунлари менежмент методологияси асосини ташкил этади. Улар менежментда марказий категориялар булиб, унинг концепцияси бирлигини мустахкамлаш, барча категориялар уртасидаги боғлиқликни аниклашга имкон яратади.
Иктисодиётни бошкариш тизимида иктисодий конунлар етакчилик килади. Инсонлар мехнатини эркин бирлаштирувчи ва тартибга солувчи бошкариш тизими максадларни аник белгилаш, уларни амалга ошириш йулларини излаш, улар эришилган натижаларига бахо бериш, иктисодий самарадорлигида акс этувчи иктисодий конунлар талаблари аник хисобга олиш лозим.

  1. Жамият эхтиёжларини мумкин кадар кам ресурслар сарфлаб иложи борича тулик кондириш конуни. Жамиятдаги барча иктисодий ва ижимоий жараёнлар, уларни амалга ошириш конунлари бу конунга амал килади, чунки у куйидагиларни ифодалайди:

  • ишлаб чиқаришнинг объектив йуналиши, унинг халк фаровонлигини ошириш, шахсий хар томонлама ривожлантиришга каратилганлигини;

  • инсонлар хужалик фаолиятининг асосий сабаблари, умумхалк иктисодий манфаатларининг етакчилигини;

  • ишлаб чиқариш самарадорлигинининг ижтимоий-иктисодий мохиятини.

Бозор муносабатлари шароитида бу конуннинг мазмуни хар томонлама бойиб боради.

  1. Киймат конуни ёки нарх конуни. Товарларнинг пулда ифодаланган киймати нарх деб аталади. Нарх эса талаб ва таклифга боғлиқ равишда аникланади. Нарх бозор бараметридир: агар талаб ва нарх юкори булса, ишлаб чиқариш кенгаяди. Талаб ва нарх пасайганда ишлаб чиқариш кискаради. Талаб хажми ва таркиби таклиф хажми ва таркибига тенг бўлган холдаги нарх мувозанат нархи дейилади.

Ишлаб чикариладиган хар бир товар тури, хажми уларга бўлган ижтимий эхтиёжларга тенг булиши, яъни тулов кобилиятига эга талабга тенг булиши керак.

  1. Талаб конуни. Унинг мазмуни шундан иборатки нарх канча юкори булса, талаб шунчалик кам булади. Талаб харидорнинг тулов кобилиятини ифодалайди. Бунда талаб эластиклиги коэффициенти кандай аникланишини куриб чикамиз:

талаб хажми усиши %
Кталаб элас. 
нархларнинг пасайиши %


  1. Таклиф конуни. У нарх ортиши билан таклиф ортишини ифодалайди. Таклиф - бу товар ва хизматларнинг нархдаги кийматидир. Бунда таклиф эластиклиги коэффициенти куйидагига тенг:

таклиф усиши хажми, %
К таклиф.элас. = ;
нархлар усиши, %


  1. Ракобат конунининг мохияти шундан иборатки, яъни ракобат шароитида зарар келтирмай энг яхши натижага эга булиб булмайди, чунки барча товар ишлаб чикарувчиларнинг даромади ошиши тартибини урнатиб булмайди.

  1. Истеъмолчи нуктаи назаридан энг сунгги нафлилик конуни. Нафлик - товар ва хизматлар истеъмолидан коникишни билдиради. Умумий нафлилик маълум товар ва хизмат бирлигидан коникишни билдиради; сунгги нафлик - шу товар ва хизматнинг яна сотиб олишдан коникишни билдиради.

Шундай килиб, бозор муносабатлари шаклланаётган шароитда иктисодий конунлардан фойдаланиш имкониятлари хар томонлама кенгайиб боради.


Download 30,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish