Ф.Кене ўзи ишлаб чиққан унумлилик қоидасига асосланган ҳолда жамиятни уч синфга ажратиб кўрсатади:
унумли синф, унумсиз синф, мулкдорлар синфи
Унумли синф бу – қишлоқ хўжалигида иш билан банд бўлган барча кишилар, деҳқон ва фермерлар киради. Улар соф маҳсулот яратадилар.
Унумсиз синф булар ҳунармандлар, ишчилар, савдогарлар, хизматкорлар, тўралар, яъни деҳқончиликдан бошқа соҳада иш билан банд бўлган кишилар. Улар фақат ўзларини таъминлайдилар, ўз истеъмолига қанча маҳсулот керак бўлса, шунчалик маҳсулот яратадилар. Улар жамият учун фойдали; аммо ўзининг ҳам, жамиятнинг ҳам бойлигини кўпайтирмайди, шу маънода унумсиздир.
Мулкдорлар синфи ер егалари, унга қирол ва руҳонийлар ҳам киради. Мулкдорлар синфи соф фойдани олишга ҳақли, негаки улар ўз пайтида ерларни ўзлаштирган, ернинг унумдорлигини оширган. Мулкдорлар томонидан олинадиган даромад бу – уларнинг олдин қилган харажатлари учун инъом.
Капитал назарияси.
Иқтисодий фикрлар тарихида капитал тўғрисидаги биринчи чуқур назарий тушунчани
Ф.Кене фикрига кўра, пул унумсиз бойлик бўлиб, у ҳеч нарса ишлаб чиқармайди.
Унинг атамаси бўйича қишлоқ хўжалиги қуроллари, қурилишлари, моллари, ҳайвонлари ва деҳқончиликда бир неча ишлаб чиқариш циклларида фойдаланиладиган барча нарсалар
Бир ишлаб чиқариш циклида ишлатиладиган уруғлик, ем-хашак, ишчиларнинг меҳнат ҳақи ва бошқаларни у
Бундан ташқари, у
Ф. Кенэ хўжаликдаги асосий мутаносибликларни аниқловчи ва давлат иқтисодиётининг ривожланишини таъминловчи ижтимоий такрор ишлаб чиқариш назариясини асослаб берди, уни иқтисодий жадвалда расмийлаштиради ва қуйидаги схема кўринишида тасвирлади Схема-1 (Бу доиравий айланишни Ф.Кенэ ҳам пул , ҳам натурал шаклда ифодалаган. Шундай қилиб, тарихда биринчи бўлиб жамият миқёсидаги оддий такрор ишлаб чиқаришни таҳлил қилди ва унинг хулосасига кўра, маҳсулотларни такрор ишлаб чиқариш ва реализация қилиш фақат муайян хўжалик мутаносибликлари амал қилган шароитдагина амалга ошиши мумкин). Мазкур моделни ишлаб чиқишда қуйидаги мутлоқ тахминларга йўл қўйилади: -барча нархлар йил давомида ўзгармайди; -барча даромадлар кейинги истъмол учун фойдаланилади; -ҳар бир синф ичидаги олди-сотдилар ҳисобга олинмайди; -ташқи савдо кўрсаткичлари инкор этилади; -барча ерлар ер эгаларидан ижарага олган фермер-деҳқонлар томонидан ишланади; -барча саноат маҳсулотлари ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |