6-мавзу. ИҚтисодиётнинг кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатувчи бозор инфратузилмалари режа



Download 148 Kb.
bet2/3
Sana12.06.2022
Hajmi148 Kb.
#660365
1   2   3
Bog'liq
6-мавзу

Ўқув-амалий марказлари – кичик тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва бозор иқтисодиёти учун кадрлар тайёрлашнинг кенг миқёсли дастурини амалга оширувчи тузилма.
Бизнес-инкубаторлар – махсус танлаб олинган кичик корхоналарни ўз майдонларига жойлаштирувчи ва уларга маслаҳат, ўқитиш ва офис хизматларини кўрсатувчи тузилмалар.
Ижтимоий-амалий марказ – иш билан банд бўлмаган аҳоли ва ишсизлар ўртасида кичик тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш билан шуғулланувчи, одатда бандлик марказлари қошида ташкил этилувчи тузилма.
Технопарк – ўз ҳудудида кичик инновацион корхоналарни яратиш ва ривожлантириш орқали илмий салоҳиятдан фойдаланиш ва ишлаб чиқилган технологияларни тижоратлаштириш мақсадида ташкил этилувчи тузилма.
Бизнес-марказ – тадбиркорлар ва бизнесменларга сервис хизматлари кўрсатувчи тузилма.
Консалтинг – бу ишлаб чиқаришга иш юзасидан хизмат кўрсатиш соҳасида ихтисослашган фирмаларнинг ўз мижозларига маслаҳат хизмати кўрсатиш ва техникавий лойиҳаларни экспертиза қилиш билан боғлиқ иқтисодий фаолият.
Аудиторлик компанияси – бу турли йўналишдаги фирмаларнинг бозор ва бизнес соҳасидаги имкониятларини аниқлаб берувчи молия-хўжалик фаолиятини ялпи тафтиши билан шуғулланувчи муассаса.
Суғурта компанияси – суғурталовчи ролида майдонга тушувчи, яъни суғурта ҳодисаси рўй берган чоғда суғурталанган шахснинг зарарларини қоплаш мажбуриятини ўзига олувчи ташкилот.
Бунинг натижасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг мамлакатимизда янги иш ўринларини ташкил қилиш, аҳолининг даромадлари ва фаровонлигини оширишнинг муҳим омили сифатидаги натижалари салмоқли бўлиб бормоқда.


2. Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришда
банкларнинг роли
Бозор иқтисодиёти ўтилиши туфайли мамлакатда янги молиявий сиёсат ишлаб чиқилди ва ҳукумат томонидан реал ҳаётда амалга оширилмоқда. Жамиятдаги ҳар бир иқтисодий фаолиятнинг бошла-ниши давлатнинг яқиндан туриб берган молиявий ёрдами туфайли ривожланиб, такомиллашиб боради. Жумладан, кичик ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда банкларнинг ролини ошириб боришга алоҳида эътибор берилади.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарининг асосий фаолияти банклар билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, улар олиб бораётган фаолият – хом ашёни сотиб олиш, ишлаб чиқарилган товарлар, кўрсатиладиган хизматларга ҳақ тўлаш, ишловчиларни иш ҳақи билан таъминлаш, турли тоифадаги корхоналар, фирмалар ва бошқалар юридик шахслар билан бўладиган иқтисодий муносабат-лар, яъни олинган фойдадан, даромаддан солиқ тўлаш, транспорт, коммунал хизматлар учун тўловларнинг барча турлари банклар орқали, ўз навбатида, олинадиган кредитлар ва бошқа ҳисоб-китоблар ҳам банклар орқали амалга ошади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мамлакатимиз мустақилликка эришгунга қадар банк ва банклар билан бўладиган турли иқтисодий муносабатлар унчалик ошкора этилмас эди. Жаҳон хўжалигининг муҳим хўжалик юритиш қисми бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарини барча фаолияти банклар билан боғланганлиги бугунги кунда ҳаммага маълумдир. Шунинг учун ҳам ривожланган мамлакатларда, масалан, АҚШда банк тизимининг фаолияти ниҳоятда ривожланган бўлиб, тадбиркорликнинг актив иқтисодий фаолият кўрсатишида банклар барча мулк шаклидаги корхоналарга комплекс равишда хизмат кўрсатади.
Тижорат банклари кредит орқали, биринчидан, жамиятимизда фондлар айланиши жараёнида четга чиқиб бўш қолган маблағларнинг ҳаракациз туриб қолишининг олдини олади, иккинчидан, такрор ишлаб чиқаришни кенг доирада узлуксиз давом эттиришга имконият яратади.
Биргина 2014 йилда корхоналарни модернизация қилиш, технологик ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш мақсадларига тижорат банклари томонидан жами 8,5 трлн. сўм ёки 2013 йилга нисбатан 1,2 баробар кўп инвестицион кредитлар ажратилди1.
“Сўнгги йиллар давомида “Мудис”, “Стандарт энд Пурс” ва “Фитч рейтингс” каби етакчи рейтинг агентликлари Ўзбекистон банк тизими фаолиятини «барқарор» деб баҳоламоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, агар 2011-йилда мамлакатимизнинг 13 та тижорат банки юқори рейтинг баҳоларига сазовор бўлган бўлса, бугунги кунда республикамизнинг барча 26 та банки ана шундай баҳога лойиқ кўрилди”2.
2014 йилда Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан аҳолига хизмат кўрсатиш индикаторлари (аҳолининг банк хизматларидан фойдаланиш даражаси) қуйидагича бўлган:

  • ҳар 100 минг (катта ёшли) аҳолига тўғри келадиган банк муассасалари сони 49,5 тани ташкил этган (30 тадан юқориси “юқори даража” кўрсаткич ҳисобланади);

  • ҳар мингта катта ёшли аҳолига тўғри келадиган жисмоний шахс-омонатчилар ҳисобварақлари 1025 бирликни (1000 тадан кўпи “юқори даража” ҳисобланади) ташкил қилиб “юқори даража”даги баҳога мувофиқ келади3.

Ҳозирги замон бозор муносабатлари шароитида ишлаб чиқаришни ривожлантириш асосида иқтисодий тараққиётга эришиш кредитдан фойдаланиш ва банк тизими фаолияти самарадорлигини оширишни тақозо қилади. Шу билан бир қаторда кредит муносабатларини шакллантиришда юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш муҳим ҳисобланади.
Мамлакат иқтисодий ривожланишининг ҳозирги босқичида, дунё миқёсида хуруж қилаётган молиявий-иқтисодий инқирози шароитида, банкларнинг капиталлашув даражасини ошириш ҳамда ресурс базасини кенгайтириш ўта долзарб масалалардан бири бўлиб қолди. “Ҳеч кимга сир эмаски, бугун кенг кўламда тарқалиб бораётган жаҳон молиявий инқирозининг асосий сабабларидан бири ─ бу банклар ликвидлиги, яъни тўлов қобилиятининг заифлиги билан боғлиқ муаммонинг кескинлашуви, кредит бозоридаги танглик, содда қилиб айтганда, пул маблағларининг етишмаслиги билан изоҳланади” 4.
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг миллий иқтисодиётга таъсирини юмшатиш мақсадида мамлакатимизда банкларнинг капиталлашув даражасини оширишга қаратилган бир қатор чора-тадбирларнинг амалга оширилиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 6 апрелдаги “Банк тизимининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва инвестициявий фаоллигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1317-сонли қарорига мувофиқ фойдасининг бир қисмини Устав капиталини оширишга йўналтирганликлари ҳамда қўшимча аксиялар чиқариш ва уларни инвесторлар ўртасида жойлаштириш натижасида 2014 йилда 2013 йилга нисбатан тижорат банкларининг умумий капитали 25 фоизга ўсиб, 2015 йил 1 январ ҳолатига 6,9 трлн. сўмни ташкил қилди. Мижозлар (аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар) депозитлари эса 2014 йилда 2013 йилга нисбатан 30,5 фоизга ошиб, 28,5 трлн..сўмга етди5.
Тижорат банкларининг капитали ва мижозлардан жалб қилинган депозитлар ҳажмининг ўсиши республика иқтисодиётининг базавий тармоқларида ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация қилиш, истиқболли ва юқори самарали инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни молиявий қўллаб-қувватлашда банклар иштирокини янада кенгайтириш имконини бермоқда. Банклар томонидан узоқ муддатга ажратилган инвестицион кредитлардан олинган даромадлар бўйича солиқ имтиёзларининг берилганлиги банкларнинг ушбу жараёнлардаги иштирокини рағбатлантириб келмоқда. Натижада, тижорат банклари томонидан устувор тармоқ корхоналарини модернизация қилиш ҳамда техник қайта жиҳозлаш учун кредитлар ажратилиши янада фаоллашди.
Республикамизда кенг қамровли банк тизимининг шаклланиши, компютер алоқаларининг ривожланиши маълумотлар базасининг кенгайиши ва ахборот технологиясинннг иқтисодиётни бошқаришда тутган ўрнининг ошиши кредит муносабатларини янада юқорироқ сифат даражасига кўтариш имкониятларини туғдирди. Мамлакат иқтисодиётининг тадрижий тарзда ривожланиши шароитида кредитнинг ролини ошириш учун банклар кредит ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини таъминлашлари, ликвидликка эга бўлмаган заҳиралар ва ҳаражатларга кредитлар бермасликлари, кредитнинг муомала ҳаражатларини иқтисод қилишлари зарур.

Download 148 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish