6-мавзу. ИҚтисодиётнинг кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатувчи бозор инфратузилмалари режа


Тижорат банклари депозитларига аҳоли ва хўжалик



Download 148 Kb.
bet3/3
Sana12.06.2022
Hajmi148 Kb.
#660365
1   2   3
Bog'liq
6-мавзу

3. Тижорат банклари депозитларига аҳоли ва хўжалик
субъектлари бўш пул маблағларини жалб этиш ва банк
хизматлари турини ривожлантириш
Тижорат банклари − банк тизимининг куйи бугини бўлиб, мижозларга тижорат томойилларида турли хизматларни кўрсатиш юзасидан бевосита вазифаларини бажарадиган субъектдир.
Ўзбекистонда банк тизимини шакллантиришда давлатнинг роли бор. Унинг роли ишлаб чикаришдаги жамгаришни жадаллаштиришда, молиявий ресурсларни жалб этиш ҳамда иқтисодиётни ривожлантириш учун улардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш максадида иқтисодий ва молиявий муҳитни яратишда яққол кўринади.
Ўзбекистонда давлат иштирокида ихтисослаштирилган тижорат банклари шакллантирилди, Уларнинг фаолияти асосан устувор тармоқлар: қишлоқ хўжалиги ва унинг маҳсулотини кайта ишлаш билан боғлиқ ишлаб чикаришларни, автомобилсозликни, уй-жой курилишини, савдони ва хоказоларни ривожлантиришга каратилди. Улар аксиядорлик-тижорат банклари ҳисобланади ва янги иқтисодий тизимда ишлашга мослаштирилган. Улар, нафақат, миллий молия бозорида, айни пайтда, жахон молия бозорида ҳам турли хил хизматлар кўрсатиш имкониятига эга.
Тижорат банкларининг ихтисослашиши иқтисодиётнинг муҳим бўлган тармоқларининг давлат томонидан қўллаб-кувватланиши зарурияти билан боғлиқдир. Банклар иқтисодиётнинг локаматив тармоқларини кредитлашда давлат билан биргаликда анча имтиёзли шартлар асосида амалга оширадилар.
Тижорат банклари фаолиятининг асосий максади − мижозларга турли молия хизматларини таклиф этиш ва амалга оширишдир.
Аралаш иқтисодиёт шароитида банклар анъанавий тарздаги фаолиятнинг тор доирасидаги хизматлар сегментида эмас, балки молиявий хизматларининг кўп тармоқли соҳасида иш олиб боришади. Молиявий хизматлар соҳасидаги ўзгаришлар бугунги кунда технология, фоиз хатари, мижоз учун ракобат, сармоя адекватлиги каби асосий тушунчалар билан боғлиқ. Тижорат банклари молия бозорида қарз маблағларини шакллантирувчи, тартибга солувчи ва бошкарувчи субъектлардан биридир. Шу муносабат билан улар зиммасига сармоялар сақланиши ва кўпайтирилишини ҳамда уларни самарали ишга солинишини таъминлаш, шунингдек, зарур миқдорда даромадлар олинишини таъминлаш каби вазифаси юклатилади.
Тижорат банклари ўз мижозларининг асосий агенти − ишонч билдирган шахси, топширикларни бажарувчиси, улар маблағларининг бош тасарруфчиси, (аксиялар ҳамда банкдаги ҳисоб вараклар эгаларининг аксарият кўпчилиги учун) энг якин маслахатчи ва эксперт ҳисобланади. Уларда фаолият юритаётган мутахассислар иқтисодий, молиявий масалалар ҳамда шу билан боғлиқ юридик муаммоларни чуқур ва жуда яхши билиши, ривожланган ахборот-таҳлил базасига эга бўлиши ва айни пайтда ўз вазифаларига тааллукли ҳар кандай сўров бўйича конкрет ёрдам бера олиши лозим.
Банк тизимининг тараққий топиши мамлакат иқтисодиётининг ҳамда жахон хўжалиги ривожланиши билан боғлиқ. Хозирги пайтда тижорат банклари соф банк операцияларини бажариш билан бир қаторда молиявий хизматлар кўрсатадиган субъектга айланмокда. Жумладан, улар валюта операцияларини бажарганда саррофлар-брокерлар сифатида майдонга чикадилар ва катта микдорда воситачилик ҳақи оладилар.
Хозирги пайтда йирик тижорат банклари карийиб 350 турдаги молиявий хизмат кўрсатмокда. Уларнинг асосийлари қуйидагилардир:

  • мижозларнинг ҳисоб варақаларини олиб бориш;

  • мижозларга касса хизмати кўрсатиш;

  • мижознинг топширигига биноан накд пулсиз ҳисоб-китобларни бажариш;

  • қисқа ёки узок муддатли кредитлар бериш;

  • шартнома ёки пуллик асосида буюртмачининг топширигига биноан капитал куйилмаларни маблағ билан таъминлаш;

  • бўш пул маблағлари-депозитларини муомилага жалб килиш;

  • аҳолидан омонатларни кабул килиш;

  • инвестиция операцияларини амалга ошириш;

  • лизинг операцияларини ташкил этиш;

  • тижорат банки давлатнинг ҳамда бошкаларнинг қимматбаҳо қоғозларини ҳарид килиш ва сотиш;

  • хорижий валюта ва қимматбаҳо металларни ҳарид килиш ва сотиш;.

  • ўз мижозлари учун кафолатлар бериш;

  • бюджетнинг касса ижросини таъминлаш;

  • банк операциялари бўйича маслахатлар бериш ва ҳоказо.

Тижорат банкларининг мижозларга кўрсатаётган хизмат турларидан бири − бу ҳисоб тўловларини амалга оширишдир. Бугунги кунда корхоналар ўртасидаги ҳисоб-китобларнинг асосий кисми пул ўтказиш йўли билан амалга оширилмокда. Бу жараёнларда тижорат банклари воситачи сифатида иштирок этмоқдалар. Тўлов ҳужжатларининг ўз вақтида ўтиши ҳамда ҳисоб-китоб жараёнларининг узлуксизлигини таъминлаш зарурияти бугунги кунда банклардан ҳисоб-китобларни ташкил килиш ва назорат килишнинг мукаммал методларини ишлаб чикишни талаб этмокда.
Ҳисоб-китобларни тезликда амалга ошириш ва бу жараёнларнинг ишончлигини таъминлаш, шунингдек, бу жараёнлар билан боғлиқ ҳаражатларни камайтириш максадида тижорат банклари бугунги кунда компютер техникаси билан жиҳозланмокда. Бунинг натижасида мамлакат бўйича жойлаштирилган филиаллар ёрдамида тўловлар жараёни янада тезлаштиришмоқда. Жойларда тижорат банкларининг бўлимлари ҳамда филиалларининг ташкил этилиши камида учта асосий вазифани кўзлайди:

  • умуман мамлакат иқтисодиёти манфаатлари;

  • банк уз инфраструктурасини ривожлантириш;

  • банкнинг энг катта мижозлари манфаатларини назарда тутиш.

Тижорат банкларининг муҳим функцияларидан бири тўлов операцияларини бажаришдир. Корхоналар билан корхоналар, корхоналар билан давлат, корхоналар билан ходимлар, аҳоли билан давлат ўртасида рўй берадиган турли мазмундаги тўловлар тижорат банклари орқали амалга оширилади. Бугунги кунда юридик шахсларнинг давлат бюджетига бўлган мажбуриятлари тижорат банклари орқали назорат килинмокда.
Тижорат банкларининг керакли ахборот базаларига ва малакали кадрларга эгалиги ҳамда замонавий техникалар билан жихозланганлиги уларни кимматли қоғозлар бозорининг асосий иштирокчиларидан бири бўлишига замин яратди. Улар қимматбаҳо қоғозлар бозорида бир вақтнинг ўзида ҳам инвестор ҳам эмитент сифатида катнашмокда.
Банкларнинг бошка хўжалик субъектларига нисбатан барқарор молиявий холатга эгалиги ҳам, уларнинг қимматбаҳо қоғозлар бозоридаги операцияларда катнашишига имкон бермокда. Бундан ташқари тижорат банкларнинг қимматбаҳо қоғозлар бозорида актив иштирок этишининг сабабларидан яна бири − банкларнинг Устав капиталини ошириш соҳасида ўз аксияларини сотишга бўлган интилишидир.
Ҳозирги пайтда тижорат банклари ўз мижозларига молиявий брокер сифатида ҳам хизмат кўрсатмокда. Уларнинг бундай функцияларни бажаришлари корхона ташкилотларнинг кимматли қоғозлар бозори операцияларида катнашишлари учун кулай шароит яратмокда.
Тижорат банклари қимматбаҳо қоғозлар бозорида аксиялардан ташкари депозит ва жамғарма сертификатлар билан ишлашни ҳам юлга куймокдилар.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бугунги кунда, давлат мулкини хусусийлаштириш билан боғлиқ жараёнлар давом этаётганлиги сабабли, корхоналарга тегишли кимматли қоғозлар бозорига нисбатан, давлат кимматли қоғозлар бозори актив ҳаракат килмокда. Тижорат банклари бу бозорда асосий иштирокчилар сифатида майдонга чиқмоқдалар ва ўзларининг брокерлик функцияларини амалга ошириш билан бир каторда мавжуд ресурсларини ҳеч кандай тавакалчиликка бормаган ҳолда қисқа муддатларга жойлаштириш имкониятига эга бўлмокдалар.
Маълумки, тижорат банкларининг асосий фаолияти − юридик ва жисмоний шахсларнинг бўш турган маблағларини жалб қилган ҳолда мижозларга (даромад олиш мақсадида) турли муддатларга кредит тақдим этиш билан боғлиқдир. Шу сабабдан ҳам тижорат банклари ўзларининг кредит сиёсатини ишлаб чиқишда (кредитлаш тизимининг самарадорлигига эътибор қаратиш орқали) ўзларининг даромадларини оширишга ҳаракат қиладилар.
Ҳозирги кунда тижорат банкларининг кредитлаш тизимини янада такомиллаштириш, аҳоли ва хўжалик юритувчи субектларнинг бўш маблағларини депозитларига жалб қилишни рағбатлантириш ишлари устувор вазифа бўлиб қолмоқда. 2015 йил бошида Ўзбекистон бўйича муомалада бўлган пластик карталар сони 13,4 млн донага етиб, 2014 йилнинг бошига нисбатан 2,4 млн дона кўпроқни ташкил қилган.
Чакана савдо ва пул ўтказмалари секторида хизмат кўрсатувчи тўлов терминаллари сони ҳам ошди. Уларнинг сони 159 минг донага етиб, ўтган йилнинг бошига нисбатан 29,3 мингга кўпроқни ташкил қилди. Шунга мос равишда пластик карталар ёрдамида амалга оширилган нақд пулсиз тўловлар ҳажми ҳам ошиб, ўтган йил якунларига кўра 22,8 трлн сўмни ташкил қилган6.
Ўзбекистонда 2015 йилнинг 1 январ ҳолатига масофавий банк хизматлари фойдаланувчилари сони 2014 йилнинг бошига нисбатан 2 маротаба ошди ҳамда 534,8 мингни ташкил қилди.
Масофавий банк тизимига “Банк – мижоз”, “Интернет-банкинг”, “Мобил банкинг” каби банк хизматлари киради.
“Интернет-банкинг” ва “Мобил банкинг” дастурий мажмуалари фойдаланувчилари сони 62,2 мингни, “Мобил банкинг” ва “СМС-банкинг” хизматлари фойдаланувчилари сони 472,6 минг кишини ташкил қилди7.
Мамлакатимиз тижорат банклари томонидан аҳолининг талаби ва эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда янги омонат турларини жорий этиш ҳамда ушбу йўналишда кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
2014 йил давомида жами 3,8 трлн. сўм, шу жумладан, тадбиркор аёлларни молиявий қўллаб-қувватлашга 960,2 млрд. сўм, ёш оилаларга уй-жой сотиб олиш, қуриш ва реконструксия қилиш учун 234,8 млрд. сўм ҳамда аёлларнинг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш ва кундалик уй меҳнатини енгиллаштириш мақсадида уй-рўзғор буюмларини сотиб олишга 57,3 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди8.
Таъкидлаш жоизки, банклар томонидан аҳолига хизмат кўрсатиш индикаторлари бўйича, Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида пешқадам бўлиб турибди.
2014 йилда Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан аҳолига хизмат кўрсатиш индикаторлари (аҳолининг банк хизматларидан фойдаланиш даражаси) қуйидагича бўлган:

  • ҳар 100 минг (катта ёшли) аҳолига тўғри келадиган банк муассасалари сони 49,5 тани ташкил этган (30 тадан юқориси “юқори даража” кўрсаткич ҳисобланади);

  • ҳар мингта катта ёшли аҳолига тўғри келадиган жисмоний шахс-омонатчилар ҳисобварақлари 1025 бирликни (1000 тадан кўпи “юқори даража” ҳисобланади) ташкил қилиб “юқори даража”даги баҳога мувофиқ келади9.

“Банк тизимидаги ислоҳотлар иқтисодиётимизнинг барқарор ўсиш суръатларини таъминлашда энг муҳим омил бўлди.
Сўнгги йиллар давомида «Мудис», «Стандарт энд Пурс» ва «Фитч рейтингс» каби етакчи рейтинг агентликлари Ўзбекистон банк тизими фаолиятини «барқарор» деб баҳоламоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, агар 2011-йилда мамлакатимизнинг 13 та тижорат банки юқори рейтинг баҳоларига сазовор бўлган бўлса, бугунги кунда республикамизнинг барча 26 та банки ана шундай баҳога лойиқ кўрилди”10.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, социал ва иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тақозо қилади. Социал самарани оширмасдан туриб иқтисодий самарани ошириб бўлмайди ва аксинча. Шу сабабдан ҳам тижорат банклари фаолиятида инновацион хизматларни кенг тадбиқ этиш социал-иқтисодий ривожланишнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.


1 Ўша манба.

2 Каримов И.А.2015-йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир. //Халқ сўзи, 2015 йил 17 январ.

3 ввв.кбу.уз./узк/ноде/ 45262

4 Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009, 8-9 бетлар.

5 ввв.кбу.уз./узк/ ноде/ 45262



6 ввв.кбу.уз./узк/ ноде/ 45262

7 Ўша манба

8 ввв.кбу.уз./узк/ноде/ 45262

9 Ўша манба

10 Каримов И.А.2015-йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир. //Халқ сўзи, 2015 йил 17 январ.



Download 148 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish