6-мавзу. Ижтимоий соҳадаги ислоҳотларни чуқурлаштириш режа: Ўзбекистонда аҳоли бандлиги таъминлаш ва реал даромадларни изчил


-расм. Даволаш профилактика муассасалари сони



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/9
Sana24.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#241589
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ijtimoiy soha а

6-расм. Даволаш профилактика муассасалари сони
15
1991 йилда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида 75 минг шифокор фаолият
юритган бўлса, 2016 йилга келиб уларнинг сони 84,1 минг кишини (12 фоизга ошди)
ташкил этади. Ўрта тиббиёт ходимлари сони эса 1991 йилга нисбатан 41 фоизга (341,3
минг киши) кўпайди. 1-жадвал маълумотлари бўйича 10000 аҳолига ҳисобланган
шифокорлар сони 35,5 (1991 йил) дан 26,2 (2016 йил) гача, ўрта тиббиёт ходимлари сони
эса мос равишда 114,7 дан 106,3 гача камайган. Мавжуд шифокорларнинг 34 фоизини
олий тоифали шифокорлар ташкил этади.
2-жадвал
Аҳолининг тиббиёт ходимлари билан таъминланганлиги
16
15
www.stat.uz
Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг расмий маълумотлари
16
www.stat.uz
Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг расмий маълумотлари


Жами
шифокорлар
сони (минг)
10000
аҳолига
тоъгри
келадиган
шифокорлар
сони
Жами ўрта
тиббиёт
ходимлари
сони
(минг)
10000
аҳолига
тоъгри
келадиган
оърта
тиббиёт
ходимлари
сони
1991 й.
75
35,5
242,2
114,7
1995 й.
76,2
33,2
249,6
108,9
2000 й.
81,5
32,8
259,7
104,7
2005 й.
76,5
29,1
271
103
2010 й.
79,9
27,4
310,2
106,5
2016 й.
84,1
26,2
341,3
106,3
Фикримизча, давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қарорлар, амалга
оширилаётган ислоҳотлар ижтимоий соҳанинг тубдан ўзгаришини ва соғлиқни сақлаш
муассасалари молиявий ресурсларини бошқариш жаҳон талаблари даражасига чиқишини
таъминлайди.
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини
ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга
чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя
қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш,
шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга
оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2
февралидаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш
соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-
сонли Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармонда Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва
оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш бўйича
вазифалар белгилаб берилган. Унга кўра;
биринчидан, хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали
амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилиш ҳамда уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини
ошириш;
иккинчидан, хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож
бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг, шу жумладан,
ногиронлиги бўлган аёлларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, уларга ижтимоий-
ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш;
учинчидан, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини
яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий
тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама
манзилли қўллаб-қувватлаш;
тўртинчидан, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш,
биринчи навбатда, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлганлар билан якка тартибда иш олиб
бориш ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг
ижтимоий реабилитацияси ва мослашиши бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда
давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ҳамкорликни
таъминлаш масалалари устувор йўналиш этиб белгиланган.


Шунингдек, мазкур Фармоннинг яна бир аҳамиятли тамони шундаки, туман (шаҳар)
хотин-қизлар
қўмитасининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий
қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича «Мўътабар аёл» кўкрак нишони жорий этилди. Бу
нишон жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг
самарали меҳнати билан оиланинг шаклланиши ва фаровонлиги мустаҳкамланишига,
оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган хотин-қизларнинг
раҳбатлантириш мақсадидаБу ҳам юртимизда аёлларга бўлган ҳурматнинг белгиси
ҳисобланади.
Республикамизда Хотин-қизлар фаолиятини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси 
Президентининг
2018
йил
12
июндаги
”Фуқаролик 
ҳолати
далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-3785-сон Қарорига асосан туман, шаҳар ҳокими ўринбосарлари хотин-
қизлар қўмитаси раислари оилани мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш, туғилиш
ва никоҳни ўз вақтида қайд этиш, тарғибот ва маърифат ишлари бўйича чора-тадбирларни
кўришга шахсан масъул этиб белгиланган.
Мазкур Қарорга асосан туман, шаҳар ФҲДЁ бўлимлари мудиралари қайд
қилинаётган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг қонунийлиги учун шахсан
масъуллиги, шунингдек улар бугунги кунда нафақат қайд қилувчи орган, балки, оила
институтини мустаҳкамлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва оилавий
ажралишларнинг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларда фаол иштирок
этишлари белгилаб берилди.
218 йил давомида республика ФҲДЁ бўлимлари томонидан 773 минг 520 нафар
болаларга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар топширилди, 331 минг 379 та никоҳ қайд
этилиб, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар ўз эгаларига топширилди.
Шунингдек хотин-қизлар қўмиталари, ФҲДЁ бўлимлари ходимлари бошқа
мутасадди идоралар ҳамкорлигида оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий муносабатларни
яхшилаш, никоҳдан ажралишларни олдини олиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш,
намунали оилаларни тарғиб қилиш ишлари мунтазам равишда амалга ошириб
келинмоқда.
Жумладан, барча ФҲДЁ бўлимлари томонидан 2018 йил давомида жойларда
4353 минг маротаба “Оила Дорилфунуни” ўқув машғулотлари ўтказилиб, унда 281 минг
947 та никоҳланувчи шахслар қамраб олинди.


Шу билан бир қаторда коллеж ва лицей ҳамда умумтаълим мактабларининг
юқори синф ўқувчилари билан психолог, тиббиёт ходимлари, диний уламолар
иштирокида 4 минг 134 маротаба “Ёш оила қурувчилар мактаби” ўқув курслари
ўтказилиб, унда 184 минг 062та иштирокчилар қатнашди.
Шунингдек, иштирокчи ёшларга оила қадриятлари, оиладаги масъулият, унинг
ҳуқуқий асослари ва тиббий саводхонлик ҳақида тушунчалар берилди.
Бундан ташқари 3 минг 433 маротаба хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда
маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар ва “Оила” илмий
амалий тадқиқот маркази ходимлари билан ўқув машғулотлари олиб борилиб, унда 118
минг 498та иштирокчи қатнашди.
Аниқроқ қилиб кўрсатадиган бўлсак, 5 минг 826 маротаба МФЙларда, 1 минг 256
маротаба корхона ва муассасаларда, 1 минг 729 маротаба таълим муассасаларида, ўқув-
семинарлар ташкил қилиниб маърузалар ўқилган, 812 маротаба радио ва
телевиденияларда кўрсатувларда чиқиш қилиниб, 665 маротаба босма нашрларда
мақолалар берилган, шунингдек барча ҳамкор ташкилотлари билан биргаликда 3 минг
502 маротаба сайёр қабуллар ўтказилган.
Натижада 2018 йил давомида худудларда 26585 та яраштирув ишлари олиб
борилган ва 17851 та оилаларни сақлаб қолишга эришилган, ёлғиз она аризасига асосан
туғилишни қайд этиш ҳолатлари ўтган йилга нисбатан 1 минг 182 тага, оталик
белгилашлар сони 1 минг 347 тага камайган.Лекин, олиб борилган бир қатор ижобий
ишларга қарамасдан 2018 йил давомида, 2017 йилга нисбатан ажримлар сони 397 тага
кўпайган.
Ажримлар натижасида 24 минг 499 та вояга етмаган ёш болалар ёки ота ёки
онанинг тўлақонли меҳри ва қаровидан маҳрум бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги ПҚ-3785-сонли
”Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифа ва тадбирларни бажариш
юзасидан қабул қилинган “Қўшма кўрсатма”нинг 4-бандига асосан “2019 йилнинг 1-
июлига қадар қайд этилмаган туғилганлик, ўлим ҳолатларини аниқлаш нуқтаи назаридан
тўлиқ хатловдан ўтказилиши, унинг натижасида туғилганлик, ўлим ҳолатларини қонун
ҳужжатларига мувофиқ манзилли қайд этилишини таъминлан иши белгиланган”лиги
сабабли барча тадбирлар амалга оширилган, ушбу тадбирлар натижасига кўра фарзандига
туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олмаган ота-оналарга 16 минг 364 туғилиш, ноқонуний
оила куриб яшаётган эр-хотинларга 15 минг 371 никоҳ, ҳамда ўз вақтида ўлим
гувоҳномаси олинмаган вафот этганларнинг яқинларига 1902 та ўлим гувоҳномаси
расмийлаштирилиб, тақдим этилди.
Шунингдек, Республикамиза Хотин-қизлар фаолиятини такомиллаштириш борасида
“Қизларжон” клуби ташкил этилди. Мазкур клуб Республикамиздаги барча таълим
муассасалари, маҳаллалар, корхона ва ташкилотларда ёш қизларнинг маънавиятини
юксалтириш, иқтидорли қизлар сафини кенгайтириш, уларни қўллаб-қувватлаш
мақсадида жамоатчилик асосида “Қизларжон” клублари ташкил этилган.
Ўзбекистон 
Хотин-қизлар 
қўмитаси 
томонидан 
тўгараклар 
фаолиятини
мувофиқлаштириш ва такомилаштириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш бўйича
2018-2019 ўқув йилида "Қизларжон" клубларининг ягона режаси худудларга ижро учун
йўналтирилди.
Клублар фаолиятининг асосий мақсади қизларни одоб-ахлоқ тамойиллари асосида
тарбиялаш, уларни оилага тайёрлаш, касб-ҳунарга ўргатиш, кийиниш ва муомала
маданиятини, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини юксалтириш, онги ва қалбини турли
ғоявий таҳдидлардан ҳимоя қилишга қаратилган.
"Қизларжон" клуби фаолияти орқали фаол ва иқтидорли қизлар сафини
кенгайтириш, ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, уларнинг халқимизнинг одоб-ахлоқ


меъёрлари, миллий қадриятларимиз ҳамда истиқлол ғояларига ҳурмат руҳида тарбиялаш,
оилавий ҳаётга тайёрлаш, турли ёт ғоялар, "оммавий маданият" таъсирига тушиб
қолишларининг олди олинмоқда.
Машғулотларда талаба ва ўқувчи қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил
этиш, пазандалик, бичиш-тикиш сингари рўзғор юмушларини, шунингдек, гигиена ва
соғлом турмуш тарзи қоидаларига амал қилиш, мустақил ҳаётга тайёргарлик борасидаги
билим ва кўникмаларни пухта ўзлаштириб олишлари учун зарур шароитлар яратилган.
Клуб етакчилари томонидан "Тенгдош-тенгдошга" шиори остида олиб борилаётган
тарғибот ва тушунтириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу билан ҳар бир қиз
илғор ўқувчилар сафида юришга, ўқишда, жамоат ишларида фаол бўлишга интилмоқда.

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish