6-мавзу. Ижтимоий соҳадаги ислоҳотларни чуқурлаштириш режа: Ўзбекистонда аҳоли бандлиги таъминлаш ва реал даромадларни изчил


 Арзон уй-жойлар барпо этиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/9
Sana24.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#241589
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ijtimoiy soha а

3. Арзон уй-жойлар барпо этиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш,
аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт,
муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда
модернизация қилишдаги устувор вазифалар.
Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолиси учун сифатли ва замонавий уй-жойлар қуриш
ҳамда аҳолини кенг кўламли уй-жойлар билан таъминлаш долзарб вазифа сифатида
қуйилмоқда. Уй-жойлар қурилиши натижасида ўз шахсий хонадонига эга бўлиш
халқимизда азалдан қадрият даражасига кўтарилган. Бунда уй-жойга шунчаки кўчмас
мулк ёки вақтинчалик бошпана эмас, балки ватан ичидаги мўъжаз ватан сифатида
муносабатда бўлинади. Шу боис, ҳам юртимиздаги ҳар бир оила моддий шароити,
ижтимоий аҳволи ва даражасидан қатъи назар ўз шахсий уйига эга бўлишини истайди.
Мамлакатимиз аҳолиси учун сифатли ва замонавий уй-жойлар қуриш ҳамда аҳолини
кенг кўламли уй-жойлар билан таъминлаш долзарб вазифа сифатида қуйилмоқда. Уй-
жойлар қурилиши натижасида ўз шахсий хонадонига эга бўлиш халқимизда азалдан
қадрият даражасига кўтарилган. Бунда уй-жойга шунчаки кўчмас мулк ёки вақтинчалик
бошпана эмас, балки ватан ичидаги мўъжаз ватан сифатида муносабатда бўлинади. Шу
боис, ҳам юртимиздаги ҳар бир оила моддий шароити, ижтимоий аҳволи ва даражасидан
қатъи назар ўз шахсий уйига эга бўлишини истайди. Бугунги кунда республикамизнинг
қайси ҳудудига борсангиз, албатта бўлаётган бунёдкорлик ишларидан, замонавий уй-жой
ва биноларнинг қурилишидан ҳайратланмай иложингиз йўқ. Ҳозирда эски шаҳар ўрнида
янги ва замонавий уйжойлар ва аҳолига хизмат кўрсатувчи инфратузилма объектларининг
хизмат кўрсатиш сифатини юқорилиги ҳайратимизни янада оширади. Бу борада,
мамлакатимиз Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномасида ижтимоий соҳани
ислоҳ қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, “Ўзбекистонда олиб борилаётган
давлат сиёсатининг ғоят муҳим йўналиши бўлган ижтимоий соҳани ислоҳ қилиш бўйича
қабул қилинган дастурлар ижроси ҳам босқичма-босқич таъминланмоқда”
17
-деб
таъкидланди.
Мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини
янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги Фармонига кўра,
2017-2021 йилларда республикамизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари
белгилаб берилди. Шунингдек, Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон
манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ҳам тасдиқланган бўлиб,
дастурнинг 4 йўналишида“Арзон уй-жойлар қуриш бўйича мақсадли дастурларни амалга
ошириш, аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт,
муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда
модернизация қилиш” белгиланган.
Бевосита давлат раҳбарининг ташаббуси билан Ўзбекистоннинг кўп миллатли
халқининг талаб ва истакларини инобатга олиб, 2017 йилда имтиёзли ипотека кредитлари
асосида арзон уй-жойлар қуриш лойиҳасини амалга оширишга киришилди.
17
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси// Халқ сўзи, 2017 йил
23 декабрь.


Уй-жой қурилиш борасида Уй-жой Кодексида, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг қарор ва фармонларида, ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида,
соҳа бўйича илмий-тадқиқот олиб борилаётганлиги ҳам ушбу мавзунинг янада
долзарблигини акс эттиради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 январдаги "2017 — 2020
йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш
дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги
ПҚ-2728-сонли қарорида жорий йилда ёш оилаларнинг, эскирган уйларда яшовчиларнинг
ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган бошқа тоифалардаги
фуқароларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш юзасидан қабул қилинган қарорларга
мувофиқ Тошкент шаҳрида ва республиканинг бошқа шаҳарларида майдони 554,8 минг
квадрат метр бўлган 191 та кўп квартирали уйлар қурилиши ва реконструкция қилиниши
амалга оширилмоқда
18
.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 октябрдаги "2017-2021 йилларда
қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уйжойлар қуриш
дастури тўғрисида"ги қарори бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқди. Мазкур
қарор ижроси қишлоқ аҳолисининг кенг қатлами учун замонавий ва шинам уйлардан
фойдаланиш даражасини тубдан оширишга, ер ресурсларидан оқилона фойдаланишни
таъминлашга ва қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қурилишини янада
ривожлантиришга хизмат қилмоқда
19
.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 октябрдаги "2017-2020
йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш
дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги
ПҚ-3350-сонли қарори ва мазкур масалага доир қатор ҳужжатлар бу соҳадаги ишларни
самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда
20
.
Кейинги йилларда республикада қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини
яхшилаш, намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жойлар қуриш ҳисобига қишлоқ
аҳолисининг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш, қишлоқда муҳандислик ва транспорт
коммуникацияларини, ижтимоий инфратузилма объектларини жадал ривожлантириш
бўйича кўламли ишлар амалга оширилди. Фақат 2009-2016 йилларда қишлоқ жойларда
1308 турар жой массивида умумий майдони 9 миллион 573 минг квадрат метр бўлган 69
557 та шинам уй-жой қурилди. Қишлоқлардаги 83,5 мингдан ортиқ оиланинг яшаш
шароити яхшиланди
21
.
2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича
арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар тоифасига
— ҳовлидаги иморатлар ва обод ҳовлилар билан биргаликда икки, уч қаватли кўп
квартирали (2-3 хонали) уйлар ва 0,02 гектар ўлчамли ер участкаларида аҳоли зич
туманларда жойлаштириладиган ҳовлисида иморатлари бўлган бир қаватли 2 ва 3 хонали
уйлар киритилган.
18
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида»ги Фармони // Халқ сўзи 2017 й. 08.02. № 28 (6722).
19
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси // Халқсўзи 2017 й.
23.12.
20
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 январдаги “2017 -2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп
квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2728-сонли қарори.
21
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда
янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2639 сонли қарори // "Халқ
сўзи", 2016 йил 25 октябрь


Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish