6-мавзу. Асосий воситалар ҳисоби



Download 145,19 Kb.
bet42/44
Sana29.05.2022
Hajmi145,19 Kb.
#619264
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44
Bog'liq
Асосий воситалар ҳисоби-маъруза

Ўқитиш воситалари: видеопроектор, электрон доска, ёзув доскаси.

Ўқитиш усуллари: Тушунтириш, ақлий ҳужум.

Ўқитиш шакллари: Коллектив иш

Ўқитиш шароити: Техник воситалар билан таъминланган аудитория.

Мониторинг ва баҳолаш: Оғзаки, тест савол-жавоблари.

1.АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИ ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ ҚИЛИШ
МУДДАТЛАРИ ВА УНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБЛАРИ

Асосий воситаларни инвентаризация қилиш ва унинг натижаларини ҳисобга олиш тартиби 5-сон БХМС «Асосий воситалар» ва 19-сон БХМС «Инвентаризацияни ташкил қилиш ва ўтказиш»3 билан регламентлаштирилган.


Асосий воситаларни инвентаризация қилишнинг асосий мақсадлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

  • Асосий воситаларнинг реал мавжудлигини аниқлаш;

  • Асосий воситаларнинг ҳақиқий мавжуд ҳолатини ҳисоб маълумотларига мос келишлигини аниқлаш:

  • Асосий воситаларнинг ҳисобда тўлиқ акс эттирилганлигини аниқлаш.

Асосий воситалар инвентаризацияси раҳбар буйруғи билан тасдиқланган комиссия томонидан аниқ белгиланган муддатларда ўтказилади.
Қуйидаги ҳолларда асосий воситаларни инвентаризацияси ўтказилиши шарт:
- асосий воситалар ижарага берилганда, сотиб олинганда, сотилганда, шунингдек, давлат корхонаси ўзгартирилган (давлат тасарруфидан чиқарилган) чоғда қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда;
- йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан, инвентарлаш ҳисобот йилининг 1 октябридан кечиктирмай ўтказиладиган мол-мулкдан ташқари. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 23.09.98 йилда 491-сон билан рўйхатга олинган "Асосий воситалар" деб номланган 5-сон БҲМСга мувофиқ асосий воситалар икки йилда камида бир марта, кутубхона фондлари эса беш йилда бир марта инвентарланади.
- асосий воситалар қайта баҳоланганда;
- моддий жавобгар шахслар алмашганда (ишларни қабул қилиш - топшириш кунида);
- ўғирлик ёки суиистеъмол, шунингдек, бойликларни ишдан чиқариш фактлари аниқланганда;
- табиий офатлар, ёнғинлар, фалокатлар ёки ғайритабиий шароитлар юзага келтирган бошқа фавқулодда вазиятлар юз берганда;
- хўжалик юритувчи субъект тугатилганда (қайта ташкил этилганда) тугатиш (ажратиш) балансини тузиш олдидан ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Умумий (жамоавий) моддий жавобгарлик шароитида инвентарлаш жамоа раҳбари ўзгарганда, жамоадан унинг эллик фоиздан ортиқ аъзолари чиқиб кетганда, шунингдек жамоанинг битта ёки бир нечта аъзоси талаби билан ўтказилади.
Инвентаризация бошланишига қадар инвентаризация комиссияси қуйидагиларни текшириш зарур:
- инвентарь варақчалари, инвентарь дафтарлари ёки рўйхатларининг мавжудлиги ва қандай ҳолатдалиги;
- техник паспортлар ёки бошқа техник ҳужжатларнинг мавжудлиги ва қандай ҳолатдалиги;
- хўжалик юритувчи субъект томонидан ижарага, сақлашга ва вақтинча фойдаланишга топширилган ёки қабул қилинган асосий воситаларга доир ҳужжатларнинг мавжудлиги. Ҳужжатлар йўқ бўлса, уларнинг олиниши ёки расмийлаштирилишини таъминлаш зарур.
Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ёки техник ҳужжатларда тафовутлар ёхуд ноаниқликлар топилган тақдирда уларга тегишли тузатишлар ва аниқлаштиришлар киритилиши керак.
Асосий воситаларни инвентарлашдан ўтказаётганда комиссия мажбурий тартибда объектларни натурада кўздан кечиради ва инвентарлаш рўйхатларига уларнинг тўлиқ номи, вазифаси, инвентарь рақамлари ва асосий техник ёки фойдаланиш кўрсаткичларини қайд этади.
Ҳисобга қабул қилинмаган объектлар, шунингдек, ҳисоб регистрларида уларни тавсифлайдиган маълумотлар бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар кўрсатилган объектлар аниқланган тақдирда комиссия инвентарлаш рўйхатига ана шу объектлар бўйича етишмайдиган ёки тўғри маълумотларни ва техник кўрсаткичларни киритиши керак, масалан: бинолар бўйича - уларнинг вазифаси, улар қурилган асосий материаллар, ҳажми (ташқи ёки ички томондан ўлчаб), майдони (умумий фойдали майдони), қаватлар сони (ертўла, ярим ертўла ва ҳоказоларсиз), қурилган йили ва ҳоказолар; каналлар бўйича - узунлиги, чуқурлиги ва эни (туби ва юзаси бўйича), сунъий иншоотлар, туби ва ёнларини маҳкамлаш материаллари, кўприклар бўйича - жойлашган ери, материаллар тури ва асосий ўлчамлари; йўллар бўйича - йўл тури (тош йўл, профилли йўл), узунлиги, қоплаш материаллари ва машина қатнайдиган эни ва ҳоказолар кўрсатилиши керак.
Инвентарлашда аниқланган ҳисобга олинмаган объектларни баҳолаш жорий қиймат бўйича ўтказилиши, эскириш эса объектларнинг ҳақиқий техник ҳолати бўйича белгиланиши, бунда баҳолаш ва эскириш тўғрисидаги маълумотлар тегишли далолатномалар билан расмийлаштирилиши керак.
Инвентарлаш комиссияси инвентарлаш вақтида аниқланган ҳисобга олинмаган объектлар қачон ва кимнинг фармойиши билан барпо этилганини, уларни барпо этиш харажатлари қаерга ҳисобдан чиқарилганини аниқлаши ва буни баённомада акс эттириши шарт.
Асосий воситалар рўйхатга объектнинг асосий вазифасига мувофиқ номлари бўйича қайд этилади. Агар объект тикланган, таъмирланган, кенгайтирилган ёки қайта жиҳозланган ва бунинг оқибатида унинг асосий вазифаси ўзгарган бўлса, у рўйхатга янги вазифасига мувофиқ келадиган ном билан киритилади.
Агар комиссия капитал тусда қилинган ишлар (қават қуриш, янги хоналар қуриш ва ҳоказолар) ёки иморат ва иншоотларни қисман тугатиш (айрим конструктив унсурларни бузиш) бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмаган деб топса, у тегишли ҳужжатлар бўйича объект дастлабки қийматининг кўпайиш ёки камайиш суммасини аниқлаши ва рўйхатда қилинган ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни келтириши керак.
Айни вақтда комиссия бунда айбдор бўлган шахсларни ва у ёки бу объектларни конструктив ўзгартириш ҳисоб регистрларида акс эттирилмаганлигининг сабабларини аниқлаши шарт.
Машиналар, ускуналар ва куч қурилмалари инвентарлаш рўйхатларига якка тартибда, инвентарь рақами, тайёрлаган заводи, чиқарилган йили, вазифаси, қувватлари ва ҳоказолар кўрсатилган ҳолда киритилади.
Бир вақтда бир цех ёки бўлимга келиб тушган ва гуруҳ ҳисобининг намунавий инвентарь варақчасида қайд этиладиган бир хил қийматдаги хўжалик анжомлари, асбоблар, дастгоҳлар ва ҳоказо бир турдаги буюмлар инвентарлаш рўйхатларида номлари бўйича келтирилиб, ушбу буюмлар миқдори кўрсатилади.
Асосий воситаларнинг инвентарь объектларига берилган рақамлар, қоидага кўра, ўзгармаслиги керак. Объектлар ўзларининг техник-ишлаб чиқариш вазифасига кўра киритилиши керак бўлган асосий воситалар гуруҳидан бошқа гуруҳга хато равишда киритилган ҳолларда, шунингдек, нотўғри рақам қўйилганлиги аниқланган ҳолларда рақамлар ўзгартирилиши мумкин.
Инвентарлаш пайтида хўжалик юритувчи субъектдан ташқарида бўлган асосий воситалар объектлари (узоқ рейсларда бўлган денгиз ва дарё кемалари, темир йўл ҳаракатдаги таркиби, автомашиналар, капитал таъмирлашга юборилган машина ва ускуналар ва ҳоказо) доимий ишлайдиган ёки ишчи комиссия томонидан улар хўжаликдан вақтинча чиқиб кетиши пайтига қадар инвентарланиши керак.
Фойдаланишга яроқсиз ва тиклаб бўлмайдиган асосий воситалар инвентарлаш рўйхатига киритилмайди. Ана шу объектларга инвентарлаш комиссияси алоҳида рўйхат тузиб, уларни фойдаланишга топшириш вақти ва ушбу объектларни яроқсиз ҳолга келтирган сабаблар (шикастланиш, тўлиқ эскириш ва ҳоказолар) кўрсатилади. Бундай объектларни ҳисобдан чиқариш умумий белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ўзининг асосий воситаларини инвентарлаш билан бир қаторда ижарага олинган ва масъулиятни сақлашда бўлган асосий воситалар ҳам текширилади.
Кўрсатилган объектлар бўйича алоҳида рўйхат тузилади, унда ана шу объектлар масъулиятли сақлаш ёки ижарага қабул қилинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларга ҳавола берилади.
Инвентаризация пайтида ҳисоб маълумотларида тафовутлар аниқланган асосий воситалар бўйича солиштириш қайдномалар тузилади.
Солиштириш қайдномаларида инвентарлаш натижалари, яъни бухгалтерия ҳисоби маълумотлари бўйича кўрсаткичлар ва инвентарлаш рўйхатлари (далолатномалари) маълумотлари ўртасидаги тафовутлар акс эттирилади.
Ортиқча ва кам чиққан асосий воситаларнинг қиймати солиштириш қайдномаларида уларнинг бухгалтерия ҳисобидаги баҳосига мувофиқ келтирилади.
Инвентарлаш натижаларини расмийлаштириш учун ягона регистрлар қўлланиши мумкин, уларда инвентарлаш рўйхатлари (далолатномалари) ва солиштириш қайдномаларининг кўрсаткичлари бирлаштирилади.
Корхонага тегишли бўлмаган, лекин бухгалтерия ҳисобида қайд этилган (масъулиятли сақланишда бўлган, ижарага олинган) асосий воситаларга алоҳида солиштириш қайдномалари тузилади.
Солиштириш қайдномалари ҳисоблаш ва бошқа техника воситаларидан фойдаланиб, шунингдек, қўлда тузилиши мумкин.
Инвентарлаш ва бошқа текширишлар пайтида аниқланган асосий воситаларнинг ҳақиқатда мавжудлиги бухгалтерия ҳисоби маълумотларидан фарқлари қуйидагича тартибга солинади:
- ортиқча чиққан асосий воситалар кирим қилиниши ва тегишлича хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаларига ёки бюджет ташкилотини молиялашни (фондларни) кўпайтиришга қайд этилиши, кейинчалик ортиқча чиқиш сабаблари ва айбдор шахслар аниқланиши керак;
- суиистеъмолликлар оқибати бўлган камомад ва талафотлар аниқланганда тегишли материаллар камомад ва талафотлар аниқлангандан сўнг 5 кун давомида тергов органларига берилиши керак, аниқланган камомад ва талафотлар суммасига эса фуқаролик даъвоси тақдим этилади;
- асосий воситаларнинг камомади, камомад ва бузилишларнинг аниқ айбдорлари аниқланмаган ҳолларда, Маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби тўғрисидаги низомга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқариш ва муомала чиқимларига ҳисобдан чиқарилиши ёки бюджет ташкилотида молиялашни (фондларни) камайтиришга қайд этилиши мумкин.
Бунда асосий воситалар камомадини ҳисобдан ўчиришни расмийлаштириш учун тақдим этиладиган ҳужжатларда ана шундай камомад ва талафотларнинг олдини олиш бўйича қабул қилинган чоралар кўрсатилиши керак.
Инвентарлаш натижалари инвентарлаш тугаган ойдаги ҳисоб ва ҳисоботда, йиллик инвентарлашда эса йиллик молиявий ҳисоботда акс эттирилиши керак.
Ҳисобот йилида ўтказилган инвентарлашлар натижалари маълумотлари инвентарлашда аниқланган натижалар қайдномасида умумлаштирилади.
Инвентарлаш вақтида аниқланган асосий воситалар ҳақиқатда мавжудлиги билан бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ўртасидаги тафовутларни тартибга солиш тўғрисидаги таклифлар кўриб чиқиш учун хўжалик юритувчи субъект раҳбарига тақдим этилади.

Download 145,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish