6-маъруза. Мавзу: Илмий тадқиқотларда моделлаштириш асослари


Моделлаштиришнинг амалий вазифалари



Download 145,5 Kb.
bet2/5
Sana21.02.2022
Hajmi145,5 Kb.
#69044
1   2   3   4   5
Bog'liq
6-маъруза

3. Моделлаштиришнинг амалий вазифалари.
Кейинги йилларда мураккаб тизимларни математик моделлаштиришга катта қизиқиш пайдо бўлган. Математик моделлаштиришда объект (предмет)нинг реал ҳолатидан идеал ҳолатига бориладиган жараѐнни кузатиш математика тили билан ифодаланади. Бу ўринда кузатилаѐтган жараѐннинг ўзгарувчан ва мураккаб хусусиятини оддий тил билан ифодалаш қийин, шунинг учун унга математик формулалар қўлланилади.
Моделлаштириш методининг барча илм-фан соҳаларида қўлланилаѐтгани уни универсал тадқиқот усулига айлантирган. Аммо бу универсаллик чеклангандир. Яъни моделлаштириш методи мутлақ тўғри, объект (предмет)нинг идеал ҳолатини мутлақ тўғри прогнозлаштиради, деган хулосага бормаслик зарур. У бошқа методлар билан ѐнма-ѐн қўлланилганида, позитив натижаларга олиб келади.
Моделлаштиришдан фан ва техниканинг кўпгина соҳаларида турли амалий масалаларни ҳал этишда фойдаланилади.
Ядро энергетикасида физик жараёнларда содир бўладиган ҳодисаларни муфассал моделлаштириш асосида реакторларнинг ишлари башоратланади. Бунда ҳисоблаш эксперименти табиийсига жуда яқин ўтади, бу бутун тадқиқот туркумини тезлаштиради ва харажатларни камайтиради.
Космик техникада учувчи аппаратлар траекторияси, оғиш бурчаги ҳисобланади, радиолокация маълумотлари, йўлдошдан олинган тасвирлар ва ҳ.к.лар ишлаб чиқилади.
Экологияда башоратлаш ва экологик тизимларни бошқариш масаласи ҳал этилади.
Кимёда кимёвий реакциялар ҳисобланади, уларнинг константаси аникланади, жадаллаштириш мақсадида макро ва микро даражада кимёвий жараёнлар тадқиқ этилади ва ҳ.к.


4. Илмий прогнозлаш.
Бу ўринда қандай илмий мақсад ѐки ғоя, фараз моделлаштирилиши керак, деган савол пайдо бўлади. Ҳар қандай илмий мақсад, ғоя ѐки фаразни эксперимент қилиш ѐки моделлаштириш мумкин, аммо гап улар илмий мақсадга хизмат қиладими, изланишларга бирор янгилик бера оладими, шундадир.
Ҳар қандай илмий экспериментда моделлаштириш мавжуд. Эксперимент аввал хаѐлий модел, андоза, идеал сифатида онгда шакллантирилади, кейин уни ташкил этиш жараѐни ҳақида ўйланади, ундан кейин эса самарали усуллар изланади. Бир-бирига перманент боғлиқ ушбу жараѐнлар, илмий мақсадга мувофиқ келиши англангач, эксперимент ўтказишга киришилади. Эксперимент хаѐлий моделни синаб кўриш, амалиѐтга татбиқ этиш йўлини излашдир. Шунинг учун эксперимент ва моделлаштириш ўртасида узвий алоқа мавжуд. Ҳар қандай эксперимент – моделлаштириш, бироқ барча моделлар ҳам эксперимент бўлавермайди.
Илм-фан соҳаларида бугун ўзига хос моделаштириш анъанаси шаклланмоқда. Бу энг аввало ушбу соҳаларнинг мураккаб ижтимоий ҳодисаларни англашга интилаѐтганини ва муаммоларни ечишнинг самарали йўлларини излаѐтганини кўрсатади. Илм-фан соҳалари ўртасидаги интеграция мураккаб ижтимоий ҳодисаларни ўрганишда рўй бермоқда. Уларнинг деярли барчаси моделлаштиришдан муаммони ечишнинг самарали усулларини, механизмларини топиш, объект (предмет)нинг идеал ҳолатини башорат қилиш (прогнозлаш) методи сифатида фойдаланмоқда.
Моделлаштиришда анолог ва имитацион моделлардан фойдаланиш кенг тарқалган. «Анолог» ва «имитацион моделлар» моҳиятан яқин тушунчалардир. Улар оригинал объект (предмет)нинг асосий хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган андозаси, нусхаси, ифодасидир. Ҳар қандай нусхани, андозани аналог, имитацион модел сифатида қараса бўлади, бироқ улар эксперимент объектлари эканини унутмаслик керак.
Эксперимент-объектлар одатда оригиналга халақит бермайдиган жойда, муҳитда ўтказилади. Анолог ва имитацион моделлар эксперимент-объектлар сифатида оригиналга яқинлигини кўрсатади ва илмий мақсадга ѐки гипотезага мувофиқ келадиган хусусиятларга эга экани билан ажралиб туради. Дуч келган анолог ва имитацион моделни оригиналга яқин деб бўлмайди, баъзан улар ўртасида яқинлик уларнинг ташқи шаклида бўлиши мумкин. Улар бир-бирига анолог, моделлаштириш объекти бўлиб хизмат қилганида, илмий мақсаддан ѐки гипотезадан келиб чиқилади.



Download 145,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish