Съездлар, берк (тўмтоқ) кесишмалар, стрелкали кўчалар
Йўлларни улаш учун қўлланиладиган бошқа, кенг тарқалган қурилмалардан бири стрелкали съездлардир. Бирлаштирилувчи йўлларда жойлашувига қараб съездлар оддий, чоррахасимон ва қисқартирилган бўлиши мумкин.
Оддий съезд (5.45-расм) икки оддий якка стрелкали ўтказгичлар ва икки крестовина ўзаги оралиғида қўйиладиган бирлаштирувчи йўл (f) дан иборат бўлади.
5.45-расм. Оддий съезд
Съезддаги стрелкали ўтказгич марказининг координатларини топиш учун ОО1 чизиғи йўл ўқига (КЛ) ва унга перпендикуляр чизиққа (йўл оралиғи е) проекцияланади:
; .
Охирги тенгламадан тўғри қўймасининг узунлиги ҳисоблаб топилади
.
Съезд тўлиқ узунлигининг проекцияси
.
Чорраҳасимон, ёки қўш съезд (5.46-расм) икки оддий съездларнинг кесишувидан иборат бўлиб тўрт стрелкали ўтказгич ва крестовина ўзаклари оралиғидаги тўмтоқ (берк) кесишмадан ташкил топади. Бундай съездлар икки кетма-кет жойлашган оддий съездлар учун етарлича узунликда жой бўлмаган танқис шароитларда қўлланилади.
5.46-расм. Чорраҳасимон съезднинг тузилиши
Чорраҳасимон съезд ўртасида бурчакли тўмтоқ кесишмаларнинг мавжудлиги у орқали ҳаракатланишни мураккаблаштиради ва рельс улоқларида ортиқча едирилишларга олиб келади.
Қисқартирилган съездлар бир-биридан узоқда катта оралиқда жойлашган йўллар уланишининг умумий узунлигини қисқартириш мақсадида қўлланади.
Чорраҳасимон съезднинг кесишув жойи ҳамда йўлларнинг ҳаракат таркибини бир йўлдан бошқасига ўтказмасдан кесишадиган жойида берк турдаги тўмтоқ кесишма (глухое пересечение) қурилади. Улар тўғри ва ўткир бурчак остида бажарилиши мумкин. Магистрал темир йўлларда асосан 1/9 ва 1/11 крестовина маркали ўткир бурчакли тўмтоқ кесишмалар қўлланилади. Ушбу кесишмалар контррельсли икки ўткир ва икки ўтмас бурчакли тўрт крестовиналардан иборат (5.47-расм). Тўғри бурчакли кесишмаларда барча крестовиналар бир хил бўлади.
Параллел йўлларга олиб борувчи, стрелкали ўтказгичлари кетма-кет жойлашган йўл стрелкали кўча деб аталади. Бундай кўча ҳаракатдаги таркибларни бирлаштирилган йўлларнинг ҳар бирига ўтказиш имконини беради. Одатда стрелкали кўча бир хил вазифали йўлларни парк деб аталувчи гурухга бирлаштиради. Асосий йўлга нисбатан жойлашуви ва оғиш бурчагига қараб стрелкали кўчалар ҳар хил кўринишли бўлади.
а)
5.47-расм Йўлларнинг ўтказгичсиз (тўмтоқ) кесишуви ва унинг кўринишлари:
а) кесишманинг умумий изли ва ўқ чизиқли кўриниши; б) тўғри бурчакли кесишма;
в) ўткир бурчак остидаги кесишма; г) ҳар хил кенгликдаги йўлларнинг кесишмаси
5.48-расмда асосий йўлга α крестовина бурчаги остида жойлашган стрелкали кўча тасвирланган бўлиб, улар кам йўлли паркларда қўлланилади.
5.48-расм. Стрелкали кўчанинг ўқ чизиқли чизмаси
Бурилиш бурчаги чўққиси С нуқтанинг координаталари унинг асосий элементларини горизонтал ва вертикал ўқларга проекциялаб топилади:
.
бу ерда e - йўл ўқлари орасидаги масофа.
Уланишнинг тўлиқ узунлиги L=a+L1+T.
Жой танқис ҳолатларда йўлларни улаш ҳамда манёвр ҳаракатларида ўтиш йўлининг узунлигини камайтириш мақсадида қисқартирилган стрелкали кўчалар, крестовина бурчагидан катта қийматли бурчак остидаги ва бошқа турдаги кўчалар қўлланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |