5. Электротензометрлашда ишлатиладиган кўприк схемасини балансирлаш (мувозанатлаш):
Бу балансирлаш схемасига Уитсонинг кўприк схемаси дейилади. (3-расм). Схемадаги асосий актив датчик А унинг бир елкаси бўлиб, иккинчи елка вазифасини датчик В бажаради. Бу датчик тажриба ўтказилаётган намунанинг материали билан бир хил материалдан тайёрланган бошқа пластинкага ёпиштирилган: унга компенсацион датчик дейилади. Иккала датчикнинг температура шароитлари бир хил ва қаршиликлари тенг бўлиши керак. Схеманинг қолган иккита елкаси, асосий датчикнинг қаршилигига тенг бўлган иккита қаршиликдан иборат.
Бундай схемага балансировка қилинадиган кўприк схемаси дейилади. Бу схемадан ўтказилган ток унинг елкалари орқалигина ўтади. Балансирланган схема (3-расм) диоганалига уланган галванометр G орқали ток ўтмайди. Схема балансировкаси бузилса диоганал бўлиб уланган гольвонометр орқали ток ўтади.
3-расм. Тензодатчикни Уитстоннинг куприк 4-расм Уитсон кўприr схемасин балан схемасига улашнинг энг оддий схемаси: сирлаш (мовозанатлаш учун) махсус мослама А- актив (ишлайдиган) датчик: 1- устига датчик ёпиштирилган консол балка:
В- компенсацион датчик. - доимий қаршиликлар; 2- В датчик; 3- консол балкани деформа циялаш учун винт
G- гальвонометр; R- реохорда ричаги; .
d- ричагнинг реохордага тегиб турган нуқтаси.
Амалда А ва В датчикларнинг қаршиликларини тенг қилиб схема йиғиш жуда қийин. Шунинг учун, кўприк схемаси тайёр бўлгандан сўнг унинг елкаларининг қаршиликлари тенглаштирилади. Бунинг учун компенсацион датчик ёпиштирилган пластинканинг бир учини маҳкамлаб, иккинчи учи винт 3 ёрдамида (4-расм) схема балансирлангунча пастга босилади ёки юқорига кўтарилади. Балансирланган схемада гольвонометр нолни кўрсатади.
Бундай регулятор ёрдамида датчикнинг қаршилигини 0,5% гача ўзгартириш мумкин (4-расм) .
Намунага назрузка берилганда у деформацияланади, демак унга ёпиштирилган актив датчик А ҳам деформацияланиб, қаршилиги ўзгаради. Демак, балансирланган схема бузилиб, гольвонометр G да ток пайдо бўлади. Гольвонометрдан ўтаётган токнинг миқдори деформацияга пропорционал бўлади.
Кўпинча схема орқали ўтаётган ток кучини эмас, балки унга пропорционал бўлган ad ва вd елкалар қаршиликларининг ўзгариши ўлчанади. Бунинг учун схема а1в1 реохорда бўлиб, у схемани қайта тиклаш вазифасини ҳам ўтайди.
Реохорда R нинг ёйсимон шкаласи бор. Бу шкаланинг битта бўлинмаси синалаётган балка деформациясининг қанчасига тўғри келишини тажриба йўли билан аниқлаш мумкин. Нисбий дефорамциясининг бу миқдори шкала бўлинмасининг қиймати дейилади. Балкага таъсир қилаётган нагрузка маълум миқдор орттирилганда унинг кўндаланг кесимида хосил бўлаётган кучланишнинг ортиши (чизиқли кучланганлик холатида) қуйидаги формула ёрдамида аниқланади: (5)
бу ерда -гольвонометр кўрсатишларининг орттирмаси; с-ўлчаш шкаласи бўлинмасининг қиймати; Е-намуна материалининг эластиклик модули.
Ўлчаш асбоби шкаласи бўлинмасининг қиймати гольвонометрнинг турига (сезувчанлигига) боғлиқ. Масалан, кўзгули гольвонометр ёрдамида С=10-8 қийматини олиш мумкин.
Тажриба натижалари 1-жадвалга ёзиб борилади. Олинган натижаларга ишонч ҳосил қилиш учун тажрибани 2-3 марта қайтариш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |