6 - лаборатория иши
Атлас ва жадвалларга асосланган одам ва хайвон вирус
касалликлари аломатларини ўрганиш
Грипп вирусининг ва хусусиятлари.Тарқалиши
: аксирганда,
йўталганда ва гапирганда ҳавода тарқаладиган суюқлик томчилари орқали
бўлади (6-расм). Грипп вируси –
бронхит, плеврит
каби “иккиламчи
касалликларга”
йўл очиб беради
.
1-расм. Грипп вирусининг тарқалиши
Морфологик ва культурал хусусиятлари
. Грипп вируси шарсимон
шаклли, товуқ эмбрионида ва тўқималар культурасида ўсади.
Антигенлик хусусиятлари ва типи.
Антигенлик хусусиятига кўра
грипп вируси
4 типга (А, В, С, Д
) бўлинади. Грипп вирусининг антигени
эрувчан хусусиятга эга. Бу антиген узоқ сақланади, у 100
0
С да парчаланиб
кетади (Ю. Аҳмаджонов, 1964). Бу антиген рибонуклеопротеиддан иборат
бўлиб, вируснинг типига спецификдир, лекин вируснинг антигенлик
хусусияти ўзгариб туради.
Агар грипп вирусини кучсизлантириб, у билан иммунизация қилинса,
организмда иммун модда - антителолар ҳосил бўлади. Иммун модда касаллик
натижасида вируснинг эрийдиган қисми - антигенига қарши ҳосил бўлади.
Токсигенлиги
.
Грипп вирусининг заҳарли моддаси борлиги
ҳайвонларда синаб аниқланган. Вирусни қуён ёки денгиз чўчқасининг кўзига
киритилса, токсин таъсирида кўзда
кератит
пайдо бўлади. Агар грипп
вирусини тухум эмбрионида ўстириб, аллантоис суюқлигидан сичқонга қон
томиридан ва миясига киритилса, сичқон 24 соатда заҳарланиб ўлади.
Грипп вирусининг заҳарли моддаси грипп касаллигининг бошланғич
даврида одам қонида ҳам топилади. Бу заҳарли модда вирус заррасининг
хусусиятига боғлиқдир. Вируснинг типларига кўра, унинг заҳарли моддаси
ҳам ҳар хил бўлади, улар ўзига мос келадиган иммунмоддали (гомологик) қон
зардоби билан нейтралланади.
Грипп вирусининг токсини грипп касаллигидан тузалганларнинг қон
зардоби билан нейтралланади.
Чидамлилиги.
Грипп вируси чидамсиз бўлиб, уй температурасида бир
неча соатда ўлади. Музлатилган ҳолда бу вирус вирулентлигини бир неча
ойлаб сақлайди. Лиофиль усулда вакуумда қуритилиб, паст температурада
сақланса, бу вирус бир неча йилгача тирик қолади. 65
0
С да грипп вируси 5-10
минутдан
сўнг ҳалок бўлади. Ишқорий ва нордон
муҳитга, эфир таъсирига
ҳамда дезинфекция қилувчи моддаларга чидамсиздир. Ультра бинафша нур,
ультратовуш таъсирларига сезгирдир, глицеринда бир қанча ой сақланиши
мумкин.
Патогенлиги ва патогенези
. Грипп вируси оқ сичқон, оқ каламуш ва
оқ сассиқ кўзанга патогендир. Бу ҳайвонларнинг нафас йўлларини
шикастлайди. Бу вирус юмронқозиқ ва бошқа ҳайвонларга осонлик билан
ўтади.
Гриппни
қўзғатувчи пневмотроп вирус
одамга ҳаво билан юқори
нафас йўлларидан кириб, шиллиқ пардада кўпаяди ва у ердаги цилиндрик
эпителий ҳужайраларини некрозлантириб нобуд қилади, айни вақтда вирус
бутун организмни ҳам заҳарлайди. Кейин вирус нафас йўлининг бошқа
қисмларига ёйилиб, бронх ва альвеолаларга етиб бориши мумкин.
Клиник белгилари
. Гриппда инкубацион давр кўпинча 2-10 соат
(баъзан 48 соат ва ундан кўп ҳам бўлиши мумкин) давом этади.
Касаллик симптомлари оғир заҳарланиш ва нафас йўлларини
яллиғланиши, одатдаги типик ҳолатларда касаллик 10 кунда ва ундан
ортиқроқ кунда ўтади ва тўла тузалиб оёққа туриши бир ойга чўзилади.
Болаларда, ёши катта ва сурункали касаллар билан оғриган одамларда грипп
ўпка, бош мия ва юрак мусулларида асорат бериши мумкин. Гриппнинг оғир
ўта юқори токсик ҳолатларида (гипертоксик) қон кетишлар, мия, юрак ва ички
органларнинг ишлари бузилади ва летал ҳолатга олиб келиши мумкин.
Касалликнинг асосий клиник белгилари расмда келтирилган (7-расм).
2-расм. Чўчқа грипининг асосий касаллик аломатлари
Юқорида айтилганидек, вирус, одатда, касал одам йўталганда,
аксирганда, ҳавога сачраган тупук заррачалари воситасида юқади. Шу билан
бирга бемор қаттиқ иситмалайди, боши оғрийди. Айниқса, кўз косачаси
атрофида оғриқ бўлади, тана қақшайди, касал дармонсизланади, йўталади.
Тумов белгилари пайдо бўлади ва баъзан касалнинг овози бирқадар бўғилади,
иштаҳаси пасайиб, оғиз мазани ажрата олмайди. Қонда лейкопения бўлиши
гриппнинг доимий белгисидир. Касалнинг муҳофаза кучлари пасайгани учун
организмдаги нормал ва шартли патоген микрофлора фаоллашиб, бир қатор
қўшимча инфекциялар аралашади. Кўпинча бронхит, синусит, пневмония ва
бошқа инфекциялар рўй бериши мумкин.
Грипп ўтмишда ҳам, ҳозирда ҳам катта эпидемия тусида тарқалган,
баъзан эса пандемияга айланувчи касалликдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |