6- мавзу. Ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси (Этика). Режа


Исломда аёлнинг ҳуқуқлари қуйидагича бўлиши керак



Download 0,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/23
Sana16.12.2022
Hajmi0,57 Mb.
#888949
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
6-мавзу. Ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси

 
Исломда аёлнинг ҳуқуқлари қуйидагича бўлиши керак: 


1. Аёлларга яхши муомалада бўлиш, уларга нисбатан хушмуомала, ширин сўз, мулойим 
муносабатда бўлиш, ноҳақлик ва қўполлик қилмаслик керак. 
2. Аёлларни урмаслик. Қуръони Каримнинг: «Хотинларнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, 
аввало уларга насиҳат қилингиз, сўнг (бу таъсир қилмаса,) уларни ётоқларида тарк етингиз, сўнгра 
(бу ҳам кор қилмаса,) уларни (мажруҳ бўлмагудек даражада) урингиз. Аммо сизларга итоат 
қилсалар, уларга қарши (бошқа) йўл ахтармангизлар. 
3. Исломда аёл ва болаларни ўлдириш маън этилган. Қуръони Каримда шундай дейилади: 
“(Ей инсонлар), болаларингизни қашшоқликдан қўрқиб ўлдирмангиз, уларга ҳам, сизларга ҳам Биз 
ризқ берурмиз. Уларни ўлдириш, шубҳасиз, катта хатодир” («Ал-Исро», 31).
4. Аёлларнинг илм ўрганиши. Аёл ва эркак мусулмонларга илм ўрганмоқ фарздир. 
Оила ва никоҳ ҳақидаги илғор фикрларнинг ахлоқий аҳамияти. 
 «Авесто»
да никоҳ муносабатлари оиланинг, эр ва хотиннинг жамиятдаги ўрнини 
белгилаган. Оиланинг буюк тимсоли сифати бу эр- хотиннинг бир -бирига садоқатли бўлишидир. 
«Авесто» жамиятида оилага бўлган садоқат нақадар улуғланадики, бунинг акси ўлароқ оилага 
хиёнат кечирилмаган, айниқса аёл ҳиёнати қабила – уруғ ғурури паймол қилиниши билан 
тенглаштирилган. Бундай аёл ўлимга лойиқ бўлган. 
«Авесто» жамиятида аёл кишининг ўрни оилада алоҳида талқин этилган. Соғлом хотин 
нафақат бола туғиш, уни тарбиялаш билан, балки барча юмушларда эрига суянч , мададкор 
бўлган.«Авесто» жамиятида оила муҳим бир ижтимоий функцияни бажарганки, бунда 
жамиятнинг мустаҳкамлиги эл юрт тинчлиги ва ривожи оилаларнинг мустаҳкамлигига боғлиқлиги 
эътироф этилган.
«Авесто» жамиятида 15 ёшга тўлган болалар оилада эркаклар сафига қўшилган ва асосан 15 
ёшдан кейин улар оила қуриши мумкин бўлган.15 ёшга тўлган йигитлар оилада, жамиятда муҳим 
ижтимоий, сиёсий муаммоларни ҳал этишда иштирок этганлар. Улардан ҳам мулоҳазалар 
эшитилиб, турли хил усуллар билан синовдан ўтқазилганлар. Қизларнинг турмушга чиқиш ёши 
12-13 ёш деб белгиланган.Қизлар турмушга чиқишида асосан жисмоний етуклиги инобатга 
олинган, бу соғлом турмуш тарзини шакллантиришда эътибор берилганлигидан далолатдир. 
Аждодларимиз жамиятда, оилада аёлнинг эрлар билан баробар ҳуқуқли бўлишларига 
интилишган. «Авесто»нинг 53-Яштида Аҳурамазданинг бу ҳусусдаги фарзларию Зардушт 
пандлари келтирилган. Яштлардаги муҳофазаларга қараганда, жамият ҳаётининг бирон соҳасида 
хотин-қизлар хуқуқи чекланган эмас.
Зардуштийликда кўпхотинлик қатъий ман этилган. Айни пайтда ҳаётни буйдоқўтказиш ҳам 
қораланган. Балоғатга етган қиз бола ота-она, жамоанинг раъйини писанд қилмай, ўзидан зурёд 
қолдиришни истамай, қасддан турмушга чиқмай умргузаронлик қилиб юрса, у қопга солиниб, 25 
дарра калтакланиш билан жазоланган; йигит зурриёт қолдириш қобилияти бўла туриб, атайлаб 
уйланмай юрса, ҳар доим темир камар боғлаб юришга мажбур этилган. 
Бундан ташқари, «Авесто»да оила қуриш, жуфти ҳалол танлашда шошма-шошарликка йўл 
қўймаслик, ота-она, кексалар маслаҳатига қулоқ тутиш кераклиги ҳам таъкидланган. 

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish